6-мавзу: жиноий судлов ишини юритишнинг шакллари ва босқичлари режа



Download 205,5 Kb.
bet2/4
Sana22.07.2022
Hajmi205,5 Kb.
#836687
1   2   3   4
Bog'liq
1. JOS 6-Ma\'ruza

Суд таркибига кўра судловга тегишлилик борасида сўз юритилганда, жиноят ишлари якка тартибдаги ва ҳайъат судловига тегишлидир. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган ишлар якка судья тартибидаги судловга тегишли ҳисобланади. Биринчи инстансия суди томонидан кўриладиган мураккаб жиноят ишлари судья ва икки нафар халқ маслаҳатчиси судловига тегишли бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди томонидан кўриладиган жиноят ишлари уч нафар судья судловига тегишли бўлиб, ушбу таркибда жиноят ишини кўриб ҳал қилади.
Агар жиноят иши ҳайъат судловига тегишли бўлиб, у якка судья томонидан кўрилса, бу қонунга хилоф. Ушбу ҳолатнинг акси эса, яъни якка судья судловига тегишли жиноят ишлари ҳайъат судловига ўтиб кўрилиши, қонун бузилиши деб баҳоланмайди.
Судловга тегишлилик муҳим процессуал аҳамиятга эга бўлиб, жиноят ишининг оқилона муддатларда, ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона кўрилишини таoминлайди.
Жиноят ишининг қайси судга тегишли эканлигини (судловлигини) белгилашда ишнинг мазмунан тоифаси аҳамият касб этади.
Жиноят-процессуал қонунини таҳлил қилиш натижасида судловга тегишлиликнинг мазмунан аниқ белгиланишини кўришимиз мумкин. Буларга турдош ёки предметли, шахсига кўра ҳудудий ва мустасно тегишлилик киради.
Бу судловга тегишлиликни белгилашда жиноят иши тури, жиноятнинг предмети нимадан иборат бўлиши ва жиноят субектлари кимлар бўлишига ҳам эoтибор қаратилади. Турдош судловга тегишлилик бўйича ягона суд тизимидаги турли судлар ўртасидаги ваколатга ажратилади.
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар судларига тегишли ишлар ўз мазмунига кўра бир хил бўлиб, жиноят-процессуал қонуни билан алоҳида белгиланади, хусусан, Жиноят-процессуал кодекси 389-моддасининг
2-қисмида уларнинг судловига тегишли жиноят ишлари аниқ белгиланган. Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судининг судловига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддасининг иккинчи қисми, 118-моддасининг тўртинчи қисми, 150, 153, 155, 157, 158-модда-лари, 159-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари, 160, 161-модда-лари, 210-моддасининг учинчи қисми, 230. 231, 242, 244-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар тегишлидир.
ЖПКнинг 389-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноят ишлари вилоятлар ва унга тенглаштирилган судлар ўзларига тегишли бўлган жиноят ишларини кўриб чиқиши лозимлигини ва шу мазмундаги ишларни қуйи судларга ўтказмаслигини белгилайди.
Юқори судлар жиноят-процессуал қонунида белгиланган ўзларига тегишли жиноят ишларидан ташқари, қуйи суд судловига тегишли ҳар қандай жиноят ишини биринчи инстансия суди тариқасида ўзи кўриш учун олишга ҳақлидир (ЖПК 390-моддаси).
Шахсига кўра судловга тегишлилик қонунда қатoий белгиланган ҳолатларда кўзда тутилган. Масалан, барча судлар судьялари ва халқ маслаҳатчиларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди судловига тегишлидир. Бундай ҳолатларда шахсига кўра тегишлилик судьялар дахлсизлигининг алоҳида кафолатлари билан боғлиқ бўлиб, одил судловни амалга оширишда судьянинг профессионал фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олиш ва судланувчига нисбатан турар жойи бўйича ҳудудда унинг иши кўрилишида бирёқламаликка йўлқўйиш эҳтимолларининг олдини олиш имконини беради.
Ҳарбийларга нисбатан ҳам шахсига кўра судловга тегишлилик қўлланилади. Шунинг учун ҳарбийларнинг жиноят ишлари махсус ҳарбий судлар судловида кўрилади.
Ҳарбий судларнинг судловига қуйидаги жиноятлар ҳақидаги ишлар тегишли:
а) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Давлат хавфсизлик хизматининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Ички ишлар вазирлиги қўшинларининг ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ҳарбий хизматчилари, шунингдек ўқув йиғинларида бўлган вақтда ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар;
б) ҳарбий қисмлар, қўшилмалар ва бирлашмалар, ҳарбий бошқарув органларининг қўмондонлигига нисбатан ҳарбий хизматчиларнинг даoволари бўйича фуқаролик ишларини ва ҳарбий бошқарув органлари ҳамда ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоятлар;
д) алоҳида ҳолатларга кўра судлар фаолият кўрсатмаётган жойларда барча фуқаролик ва жиноят ишлари;
е) давлат сирларига тааллуқли ишлар;
ф) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ишлар.
Ҳарбий хизматчиларга нисбатан ҳарбий судларнинг судловига тегишли ишлар предметли белгиси бўйича ажратилмайди. Мураккаб бўлган жиноят ишлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди судловига тегишли бўлади. Ҳарбий судлар судловига тегишлиликнинг ҳудудий белгиси чекланган ҳолда амал қилади. Бу борадаги судловга тегишлилик муайян ҳарбий қисм, гарнизон, қўшилмаларга тааллуқлилиги билан аниқланади. Ҳарбий хизматчиларга тааллуқли ишларнинг ҳар хил даражаси ҳарбий судларнинг судловга тегишлилиги шахсий белгиси бўйича ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг раиси, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган жиноят тўғрисидаги ишни, агар у мазмунан мураккаб бўлмаса, жиноят ишлари бўйича тегишли туман (шаҳар) судига, шунингдек округ ёки ҳудудий ҳарбий судга кўриш учун топширишга ҳақли.
Жиноятнинг у содир этилган ҳудудда жойлашган судда кўрилишининг мақсадга мувофиқлиги одатда мазкур ҳудудда судланувчилар, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўпчилиги истиқомат қилиши билан белгиланади.Мазкур ҳудудда фаолият юритаётган судья бу жойнинг ўзига хослиги ва шарт-шароитларидан хабардор бўлади, суд муҳокама-сининг тарбиявий ва жиноятларнинг олдини олиш нуқтайи назаридан вазифасини тўлиқ таoминлай олади.
Жиноят содир этган шахслар бир нечта бўлиб, улардан айримларининг жиноий ҳаракатлари бошқа ҳудудларда содир этилган бўлса, жиноят содир этиш жойи бўлиб, қилмишнинг квалификациясини белгиловчи ҳаракатлар амалга оширилган ҳудуд ҳисобланади.
Айрим ҳолларда жиноят қаерда содир қилинганлигини аниқлашнинг имконияти бўлмайди. Бундай ҳолларда Жиноят-процессуал кодексининг
391-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу иш юзасидан дастлабки тергов тамом бўлган ҳудуддаги суд томонидан кўрилиши талаб қилинади. Узоқ давом этган жиноятлар ҳақидаги ишлар эса, шу жиноят қайси ҳудудда тамомланган ёки тўхтатилган бўлса, бу ҳудуднинг судловига тегишли бўлади.

Баъзи жиноят ишларининг турларига нисбатан уларнинг хусусиятларини эътиборга олиб, фақат муайян судга тегишли бўлишини белгиланиши мустасно судловга тегишлилик дейилади.

Мустасно судловга тегишлилик ҳақида сўз юритилар экан, аввало, шуни таoкидлаш жоизки, қонунда Ўзбекистон Республикаси Олий судига қандай жиноят ишлари тегишли бўлиши кўрсатилмаган, фақат Ўзбекистон Республикаси Олий Суди томонидан жиноят ишларининг юқори ижтимоий аҳамиятли ва ўта мураккаб ишларни малакали текшириш талаб этилиш лозимлиги кўрсатилган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ўта мураккаб ёки муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ишларни (турдош ёки предметли, шахсий, ҳудудий) тегишлилигига қарамасдан ўзи кўриш учун чақиртириб олиши мумкин.


Бу турдаги судловга тегишли ишлар икки манбадан олинади.
а) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан юборилган ишлар;
б) қуйи судлардан чақиртириб олинган ишлар.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан юборилган жиноят ишини ўзи кўриб ҳал қилиши мажбурий эмас. Бундай ишларни лозим топганда ўзи кўрмасдан тегишли бўлишига қараб бошқа, ўзидан қуйи судларга ҳам юбориши мумкин.
Қонунда кўрсатилган жиноят ишининг судловга тегишлилиги амал қилинган тақдирда қуйидагиларга, яъни жиноятларнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама, чуқур кўриб чиқишга, ҳукмнинг қонуний, асосли, адолатли бўлишига, суднинг эса аҳамиятини оширишга эришилади.
Айбланувчи бир нечта жиноятни бир ҳудудда эмас, балки бир даражадаги бир нечта суд фаолият юритадиган жойда содир қилган бўлиши мумкин ёки бир нечта шахслар бир жиноятни турли жойларда содир қилган бўлишлари ва бу жиноятлар бир хилдаги бир нечта судга тегишли бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда ишлар бирлаштирилиб, мазкур жиноят иши шу иш бўйича дастлабки тергов қаерда тамомланган бўлса, шу ҳудуддаги суднинг судловига тегишли бўлади.
Бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар турли даражадаги судларга тегишли жиноятларни содир қилишда айбланган бўлса, барча жиноятлар тўғрисидаги иш шу судларга нисбатан юқори бўлган суд томонидан кўрилади. Масалан, жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (ЖКнинг 97-моддаси), жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда номусга тегиш (ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми). Ушбу ҳолатда турдош ёки мазмунига кўра (предметли) судловга тегишлилик амалда бўлади ва бунга мувофиқ туман (шаҳар) суди эмас, балки юқори суд (Қорақалпоғистон Республикаси суди, Тошкент шаҳар ва вилоят судлари) судловига тегишли бўлади.
Бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар бир неча жиноятларни содир қилишда айбланса, агар бундай ишларнинг лоқал биттаси ҳарбий судларнинг судловига тегишли бўлса, барча жиноятлар ҳақидаги ва барча шахсларга доир иш ҳарбий суд томонидан кўрилади (ЖПКнинг 392-моддаси). Ҳарбий судлар жиноят ишлари билан биргаликда ҳарбий қисмлар (муассасалар), давлат, жамоат ва тижорат ташкилотлари, муассасалари, корхоналари ва алоҳида фуқароларнинг жинояти оқибатида етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги фуқаролик ишларини ҳам кўриб чиқади. Агар иш бўйича бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар бир неча жиноятни содир этишда айблансалар ва бу шахслардан лоақал бири ёки жиноятлардан бири ҳақидаги иш ҳарбий суднинг судловига тегишли бўлса, барча жиноятлар ва барча шахсларга доир иш ҳарбий суд томонидан кўрилади.
Агар у ёки бу сабабга кўра иш даражаси бир хилда бўлиб, бошқа бир қанча судлар судловига тегишли бўлган иш қайси ҳудудда дастлабки тергов ёки суриштирув тўхтатилган бўлса, ўша жойдаги суднинг судловига тегишли ҳисобланади.
Агар жиноят иши бир хил даражадаги бир неча суднинг судловига тегишли бўлса, жиноят ишини дастлабки тергов тамом бўлган жойдаги судда кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу борадаги масала ЖПКнинг 393-моддасида кўрсатилган қоидаларга асосан судловга тегишлилик белгиланади.



Download 205,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish