Диссертация ишининг тахлили, долзарблиги борасида сўз юритилганда, ҳозирги кунда мамлакатимизда юз бераётган ислоҳотлар натижасида қандли диабет касаллигини даволаш ва унга қарши курашиш чора тадбирлари белгилаб қўйилган



Download 26,28 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi26,28 Kb.
#243685
TuriДиссертация
  1   2
Bog'liq
25.05.такриз

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети Одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедраси магистранти Турсинбоева Ҳалима Отабековнанинг “Айрим изопреноид моддаларининг ҳазм ва сўрилиш жараёнларига таъсири” мавзусида тақдим этган магистрлик диссертация ишига




Т А Қ Р И З

Жаҳон соғлиқни сақлаш (ЖССТ) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) берган маълумотига кўра ХХI асрда бутун дунё ҳамжамиятлари учун энг хавфли бўлган муаммо сифатида қандли диабет касаллиги эълон қилинган. Берилган маълумотларига кўра ҳозирда дунё аҳолисининг 415 миллиони диабетдан азият чекмоқда.


Дунёни барча мамалакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам диабетнинг тарқалиш даражаси юқоридир. Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистонда қандли диабет касаллиги билан оғриган беморлар 245 мингдан ортиқроқ бўлиб, улардан 2,3 мингтаси ёш болалар, 879 таси ўсмирлар ҳисобланади. Тошкент шаҳрида 1-тип ва 2-тип диабет билан оғриган беморларнинг эпидемиологик жиҳатлари таҳлил қилиниб чиқилганда 16356 та диабет билан оғриган беморлар рўйхатда туриши маълум бўлиб, улардан 7,5% 1-тип, 92,5% и 2-тип диабет билан оғриган беморлар эканлиги аниқланган. Диабет билан оғриган беморларнинг жинс бўйича таққосланганда 1-типдагиларда деярли бир хил, 2-тип диабетда эса аёллар 70,6% ни ташкил қилган. Беморлар орасида 70-79 ёшлилар 28,2% ни, 10,5% ни 80-89 ёшлилар ташкил қилади .
Юқорида келтирилган маълумотлардан шуни айтиш мумкинки ҳозирги кунда мамлакатимизда диабет касаллигини даволаш чораларини излаб топишда маҳаллий ўсимликлардан олинган дори препаратларидан фойдаланишни йўлга қўйиш долзарб муаммолардан ҳисобланади.
Диссертация ишининг тахлили, долзарблиги борасида сўз юритилганда, ҳозирги кунда мамлакатимизда юз бераётган ислоҳотлар натижасида қандли диабет касаллигини даволаш ва унга қарши курашиш чора тадбирлари белгилаб қўйилган.
Диссертация иши умумий уч бўлимдан иборат бўлиб, кириш, адабиётлар шархи, тадқиқот натижаларининг тахлили, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, ўрганилганлик даражаси, олинган натижаларнинг илмий янгилиги, аҳамияти, натижаларининг жорий қилиниши, диссертация ишининг мухокамаси, чоп этилган илмий ишлар ҳақидаги маълумотлар келтирилган.
Адабиётлар шархида ҳаммаси бўлиб, учта кичик боблар ёритилган бўлиб қандли диабет ва уни овқат хазм қилиш органларига таъсири, қандли диабет касаллигининг келиб чиқиш сабалари, полипреноллар хақида умумий маълумотлар келтирилган.
Шахсий тадқиқотларида келтирилган маълумотлар бўйича тадқиқот давомида қўлланилган услублар аниқ очиб берилган. Унга кўра тадқиқот объектлари ва уларни сақлаш шароитлари, ҳайвонларга қўлланилган таъсиротлар, тажрибаларга тайёрлаш техникаси, ошқозон ости бези ва ичак гомогенатларини тайёрлаш, ферментатив фаолликни аниқлаш, қондаги глюкоза миқдорини глюкозооксидаза усулида аниқлаш, ичак препаратларини инкубациялаш шарт-шароитлари ва олинган натижаларни қайта ишлаш каби бўлимлар киритилган.
Олинган натижалар бўлимида эса полипренол моддаларини антирадикаллик ҳусусиятини ўрганиш, аллоксанли диабетнинг каламуш айрим морфометрик кўрсатгичларига таъсири, аллоксанли диабетда ҳайвонлар қонидаги глюкоза миқдорини ўзгариши ва преналон ёрдамида коррекциялаш, аллоксанли диабетда ҳайвонлар ичак карбогидразалари фаоллигини ўзгариши ва преналон ёрдамида коррекциялаш каби кичик бўлимларни ўз ичига олади.
Ишнинг ютуқлари билан бирга диссертациянинг мазмунига таъсир кўрсатмайдиган ва ишнинг долзарблигини янада оширадиган бир қатор айрим камчиликлари мавжуд бўлиб, ушбу камчиликлар бартараф этиладиган бўлса диссертациянинг илмийлиги янада ортган бўлар эди:

  • диссертацияда мавзуни очиб беришда уни меҳанизмини ёритувчи расмлар келтирилган улар қайси манбадан олингани келтирилмаган ва расмлар ўзбекчага таржима қилинмаган;

  • диссертация мавзусидаги изопреноидлар ҳақидаги маьлумотлар патологиядан олдин келтирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди;

  • диссертацияда айрим стилистик ва орфографик хатолар мавжуд.

Ҳулоса қилиб айтиш мумкинки, диссертант маълум кўламдаги илмий тадқиқот ишларини бажарган ва қисман назарий аҳамиятга эга бўлган натижаларга эришган. Магистр диссертация иши назарий жиҳатдан аҳамиятга эга бўлиб, унда келтирилган натижалар ишончлидир. Келгусида бу ишларни давом эттиришни мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман.
Турсинбоева Ҳалима Отабековнанинг “Айрим изопреноид моддаларнинг ҳазм ва сўрилиш жараёнларига таъсири” мавзусида тақдим этган диссертация иши долзарблиги, бажарилган тажрибалар ҳажми ва мазмуни инобатга олган ҳолда уни расмий химояга тавсия этаман.


Download 26,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish