1. Мовароуннаҳрга илк қадам. Мовароуннаҳрда илк исломий таълимотлар



Download 34,6 Kb.
bet1/4
Sana22.02.2022
Hajmi34,6 Kb.
#114506
  1   2   3   4
Bog'liq
2-Maruza


Ўзбекистонга ислом динининг кириб келиши ва унинг илк таълимотлари
1. Мовароуннаҳрга илк қадам. 
2. Мовароуннаҳрда илк исломий таълимотлар. 
Тарихий манбаларда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудлари VII асрдан бошлаб Мовароуннаҳр номи билан тилга олинади. Бу атаманинг келиб чиқиши бевосита ислом динининг бу ўлкага кириб келиши билан боғлиқ. Мовароуннаҳр атамаси “Дарёнинг нариги томони” маъносини англатади. Дарёдан мурод ўша даврдаги Жайҳун, яъни ҳозирги Амударё назарда тутилади. Мовароуннаҳр атамасига бўлган ишора илк бор Умар (р.а.)нинг Аҳнаф[1]га йўллаган мактубида учрайди. 22-ҳижрий (милодий 642) йилда Аҳнаф ибн Қайс Марв ва Балхни эгаллагач, халифа Умар ибн Хаттоб (р.а.) унга шундай мактуб йўллаган: “Аммо баъд! Дарёдан ўтманглар. Дарёнинг бу тарафи билан чекланинглар. Хуросонга нима мақсадда кирганингизни яхши биласизлар. Хуросонга нима мақсадда кирган бўлсангиз, шу ниятда бардавом бўлинглар. Шунда ғалабангиз ҳам бардавом бўлади. Дарёнинг у тарафига ўтишдан сақланинглар”[2]. Умар (р.а.) мазкур мактубида дарё ортидаги юртларга ишора қилиб, мактубда “النهر ”(ан-наҳр – дарё) сўзи ва “دون النهر” (дун ан-наҳр – дарёнинг олди тарафи) иборасини ишлатади. Бу сўз ва ибора ўша вақтда “Мовароуннаҳр”, яъни “дарёнинг орқа тарафи” атамаси мавжуд бўлган, деган асосли эҳтимолга далолат бўла олади[3].
Бу ўлканинг ислом дини кириб келишидан олдинги ижтимоий ҳолати ҳақида Ёқут Ҳамавий шундай ёзади: “Мовароуннаҳрдан мурод Хуросондаги Жайҳун дарёсининг нариги томонидир. Жайҳуннинг шарқий тарафи “Ҳайталлар юрти” деб ҳам аталади. Ислом кириб келгач, бу ҳудудлар “Мовароуннаҳр” деб атала бошлади. Жайҳуннинг ғарбий томони эса, Хуросон ва Хоразм вилоятига тегишли бўлган. Хоразм Хуросон ҳудудига кирмайди, балки у алоҳида иқлим – юрт ҳисобланади. Мовароуннаҳр иқлимлар ичида ҳавоси энг мусаффоси, энг ҳосилдори ва бошқа яхши жиҳатлари нисбатан кўпроғи саналади. У ерлик аҳоли яхшилик ва саховатга ўч ва ёрдампарвар бўлиб, ёмонликдан йироқ ва бағрикенг инсонлардир. Шу билан бирга, мовароуннаҳрликлар тенгсиз куч-қудрат, енгиб бўлмас қатъиятлилик ва жасурлик соҳиби бўлганлар. Шунингдек, уларда ҳарбий тайёргарлик ва қурол-аслаҳа яхши ривожланган. Бу ўлканинг ҳосилдорлиги шундаки, мазкур ҳудуднинг унумдорлиги борасида айтилган васфларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Ҳатто бутун ислом оламида ҳам Мовароуннаҳчалик ҳосилдор юрт топилмайди. Чунки бошқа ўлкаларда бир неча марта қаҳатчилик бўлса ҳам, Мовароуннаҳрда ҳосилдорлик ва тўкин-сочинлик бардавом бўлади. Мовароуннаҳрликлар иссиқ, совуқ ёки бирор офатга йўлиқсалар, экинзорларидан нажот излайдилар. Уларнинг ҳосили ўзлари ва қариндошларига ҳам етиб, ҳатто ортиб ҳам қолади. Бу ўлка аҳолиси бошқа юртлардан бирор нарса олиб келишга эҳтиёж сезмайди. Мовароуннаҳрнинг ҳар бир қарич ерида шаҳар, қишлоқ, сув, экинзор ёки яйловларни учратиш мумкин. Ҳар бир аҳоли ўзига ва оиласига етарли ва ҳатто ундан ортиқ миқдордаги ҳосилотга эга.
Ҳудуддаги сувлар чучуклиги ва истеъмолга яроқлилиги билан ажралиб туради. Мовароуннаҳрнинг тоғлари, воҳалари ва шаҳарларининг деярли барчасида сув мавжуд. Аҳоли туя, эшак ва хачир каби уловлардан фойдаланадилар. Қўй гўштини туркманлардан олиб келадилар, қолган озуқалар эса ўзларида етарлича топилади.
Мовароуннаҳр аҳолисининг либослари пахтадан бўлиб, пахта бу ҳудудда кўп етиштирилади ва у ердан бошқа юртларга етказиб берилади. Шунингдек, шойи, жун, тола ва Хўжанд ипаги кўп ишлаб чиқарилади. Ипак аҳоли орасида қадрли бўлиб, ортиб қоладиган даражада кўп эмас, албатта. Шунингдек, бу ҳудудда мислсиз ва бебаҳо қоғоз ишлаб чиқарилади.
Шунингдек, ўлкада темир конлари ҳам кўп. Аҳоли темирдан қурол ва бошқа асбоб-аскуналарни истаганча ясай оладилар. Шу билан бирга, олтин, кумуш ва симоб конлари ҳам мавжуд бўлиб, улар бошқа юртларда топилмайдиган даражада кўп захирага эга. Панжаҳарнинг кумуш кони захирасини ҳисобга олмаганда, Мовароуннаҳрдаги симоб, олтин, мис ва бошқа конлар захирасига ҳеч қайси юртнинг конлари ета олмайди.
Сўғд, Усрушана, Фарғона ва Шош меваларининг тўкин-сочинлиги ҳеч бир юртда топилмайди.
Қуллар Мовароуннаҳрга чегарадош ўлкаларда яшайдиган туркий халқлардан келтирилади ва бошқа юртларга ҳам жўнатилади. Улар шарқнинг энг яхши қуллари ҳисобланади. Мушк – хушбўйликлар Тибет ва Қирғиздан келтирилади ва Мовароуннаҳр орқали бошқа исломий давлатларга жўнатилади. Соғониён (Чағониён) ва Бошқирддан бошқа ўлкаларга заъфарон юборилади. Шунингдек, сувсар, олмахон, тулки ва бошқа ҳайвонларнинг мўйналари, яна темир, темир бўлаклари, газлама ва шу каби подшоҳларга керакли бўлган нарсалар ҳам бошқа ўлкаларга етказиб берилади” [4]. Бу маълумотлардан кўриниб турибдики, Мовароуннаҳр ўлкаси жуда қулай географик муҳитга эга бўлиб, ундаги ҳосил ва бойликлар араб мусулмонларнинг эътиборини, шубҳасиз, ўзига жалб қилган.
Араб мусулмонларнинг бевосита Мовароуннаҳр аҳолиси билан алоқага киришиши халифа Усмон ибн Аффон (р.а.) давридан бошланади. Абу Бакр Балозурий[5]нинг Муҳаммад ибн Сийриндан ривоят қилиб айтишича, Усмон ибн Аффон (р.а.) мовароуннаҳликлар билан шартнома тузган[6]. Шунингдек, Муҳаммад ибн Жарир ат-Табирийнинг гувоҳлик беришича, Усмон (р.а.) қўшин билан Термизга кириб келган: “85-ҳижрий (милодий 704) йилда Муфаззал ибн Муҳаллаб Хуросон волийси бўлгач, Балх ҳокими Мудрика билан бирга Мусо ибн Абдуллоҳни таъқиб қилиб, Жайҳунни кечиб, Термиздаги бир оролда қўниб топfди. Бу орол ҳозирда “Усмон ороли” деб аталади. Чунки бу оролга Усмон (р.а.)[7] ўн беш минг қўшин билан келган эди[8]. Лекин бошқа тарихий манбаларда Усмон (р.а.)нинг Хуросон ва Мовароуннаҳрга сафар қилгани ҳақида маълумотлар учрамайди. Эҳтимол, Усмон (р.а.) шахсан ўзи эмас, балки бирор вакилини Мовароуннаҳрга юборган бўлиши мумкин. Чунки тарихчи Балозурийнинг сўзларига кўра, араб-мусулмон қўмондони илк марта Мовароуннаҳрга 29-ҳижрий (милодий 649) йилда келган: “Абу Убайданинг айтишича, Хуросон волийси Абдуллоҳ ибн Омир[9] Хуросонни эгаллаб, Жайҳун дарёсигача етиб келади. Дарёнинг у ёғидаги аҳоли Абдуллоҳ ибн Омирдан сулҳ сўрайди ва томонлар ўзаро сулҳга келишиб оладилар. Айтишларича, Абдуллоҳ ибн Омир Жайҳунни кечиб, Мовароуннаҳр ҳудудига кириб келган. Лекин бу ҳақда ҳеч кимга оғиз очмаган”[10]. Демак, Мовароуннаҳр аҳолиси билан араб мусулмонлар орасидаги илк муносабатларни Усмон ибн Аффон (р.а.) йўлга қўйган.
Араб мусулмонларнинг Мовароуннаҳрдаги туркий халқлар билан биринчи марта тўқнаш келиши, манбаларнинг гувоҳлик беришича, 22-ҳижрий (милодий 642) йилда рўй берган. Аҳнаф ибн Қайс Куфа ва Басра аҳолисидан иборат ўн минг аскар билан Эрон шоҳи Яздажирд ибн Шаҳриёр ибн Кисрони таъқиб қилиб, туркий халқлар билан тўқнаш келади. Икки томон юзма-юз бўлиб, жанг учун ҳозирланадилар. Аҳнаф яккама-якка жангда учта туркни ҳалок қилади. Шундан сўнг турклар ортларига қайтиб кетадилар[11].
Кейинчалик 31-ҳижрий (милодий 651) йилда Абдуллоҳ ибн Омир Аҳнаф бошлик аскарлари билан Хуросоннинг Қўҳистон шаҳрида Ҳайталлар билан жанг қилгани тарихчилар солномаларида ёдга олинади[12]. Ҳайталлар кўҳистонликлар билан ҳамкорлик қилиб туришар эди[13]. Ҳайтал атамаси Мовароуннаҳрдаги Бухоро, Самарқанд ва Хўжанд ҳамда улар орасидаги ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳолига нисбатан қўлланилган. Бу жойлар Ҳайтал ибн Олим ибн Сом ибн Нуҳ (а.с.)нинг исми билан аталган бўлиб, Ҳайтал Бобилдаги тиллар ўзгариши ҳодисасидан сўнг шу жойларга келиб қолган ва бу маконларни обод қилган, деган қараш мавжуд. Ҳайтал Хуросон ибн Олимнинг акаси ҳисобланади[14]. Демак, юқоридаги маълумотларга суяниб, шуни айтиш мумкинки, Аҳнаф ибн Қайс Мовароуннаҳр туркий қабилалари билан тўқнаш келган илк мусулмон саналади. Аҳнафнинг бу фаолиятлари мусулмон арабларнинг Мовароуннаҳрга илк юришларини жадаллаштирган.
Тарихчи Шамсуддин Заҳабийнинг фикрича, мусулмонлар ва турклар орасидаги тўқнашув 47-ҳижрий (милодий 667) йилда бўлиб ўтган. Турклар қўшин йиғиб, жангга чиқишган ва Абдуллоҳ ибн Саввор Абдий бошлик мусулмонлар устидан ғалаба қозонганлар[15].
Шуни таъкидлаш жоизки, бу жанглар Мовароуннаҳр ҳудудидан ташқарида, яъни Хуросон ўлкасида бўлиб ўтган. Бу икки ўлка қадимдан ҳар соҳада, шу жумладан, ҳарбий соҳада ҳам ўзаро ҳамкорлик қилиб келганлар. Туронлик туркий халқлар ўз қўшниларига душман ҳужумини бартараф этишда доим ёрдам қўлини чўзиб келган. Шунингдек, араб мусулмонлари билан бўлган жангларда хуросонлик шоҳлар ва мансабдор шахслар ҳамда оддий фуқаролар ҳам Жайҳун дарёсини кечиб, Мовароуннаҳрга омонлик излаб борганлари тарихий манбаларда кўп бор тилга олинади. Араблар Жайҳуннинг нариги томонига ўтишга ботина олмаганлар. Бунинг сабаби шу эдики, Мовароуннаҳр халқининг ҳарбий тайёргарлиги юқори даражада бўлиб, арабларда уларни енгиш учун етарли маблағ, куч ва имконият бўлмаган. Бунинг учун араб мусулмонларига вақт керак эди. Шу боис Умар (р.а.)нинг Аҳнафга юборган мактубида дарёнинг нариги қирғоғига ўтмаслик уқтирилган бўлса, ажаб эмас.
Жайҳун дарёсини кечиб, Мовароуннаҳрга қадам қўйган илк араб-мусулмон қўмондон ҳақида тарихчилар турлича фикр билдирганлар. Уларнинг бири, яъни Усмон (р.а.) ва Абдуллоҳ ибн Омир билан боғлиқ ҳодисалар билан юқорида танишиб чиқдик. Шунингдек, Ибн Жарир Табарийнинг фикрича, бу вазифани биринчи бўлиб Хуросон волийси Ҳакам ибн Амр[16] бажарган: “51-ҳижрий (милодий 671) йилда Рабиъ ибн Зиёд Ҳорисий Хуросон волийси этиб тайинлангач, Қўҳистонни фатҳ этади. У пайтда Қўҳистон атрофида туркий қабилалар ҳам бор эди. Рабиъ Фарух исмли қули ва Шарифа исмли жорияси билан Жайҳун дарёсини кечиб ўтади. Ундан олдинги Хуросон волийси Ҳакам ибн Амр ал-Ғифорий ҳам (50-ҳижрий – милодий 670) йилда дарёни кечиб ўтган эди. Лекин у ерларни фатҳ қилиш Ҳакамга насиб этмаган. Дарёдан биринчи бўлиб сув ичган одам Ҳакамнинг мавлоси бўлган. У қалқонида сув олиб ичган, сўнг Ҳакамга узатган. Ҳакам Мовароуннаҳрда таҳорат олиб, икки ракаат намоз ўқиган. Унгача бу ишни ҳеч ким қилмаган эди. Сўнг Ҳакам ортига қайтиб кетган”[17]. Ҳакам ибн Амр Хуросонга 44-ҳижрий (милодий 664) йилда ташриф буюриб[18], 51-ҳижрий (милодий 671) йилда вафот этган[19].
Лекин тарихчи Шамсуддин Заҳабий Хуросон волийси 25 ёшлик Убайдуллоҳ ибн Зиёдни Мовароуннаҳрга келган илк қўмондон сифатида эсга олади: “54-ҳижрий (милодий 673) йилда Убайдуллоҳ ибн Зиёд Жайҳунни кечиб ўтиб, туя минган ҳолда Бухорога кириб келади. У Жайҳунни кечиб ўтган энг биринчи араб сифатида тарихда қолган. Убайдуллоҳ Бухоронинг бир нечта шаҳарларини фатҳ қилади”[20].
Аслида Табарий ва Заҳабийнинг ривоятлари орасида қарама-қаршилик ва зиддият йўқ. Буни Ибн Жарир Табарийнинг қуйидаги сўзларидан ҳам билиб олса бўлади: “Убайдуллоҳ дарёни кечиб, туя минган ҳолда Бухоро тоғига келди. У дарёни кечиб, қўшин билан Бухоро тоғига келган илк кишидир. Убайдуллоҳ Бухоронинг Ромитан, Насаф ва Байканд шаҳарларини фатҳ қилади”[21]. Демак, Убайдуллоҳ ибн Зиёд Муовиянинг буйруғи билан расмий равишда[22] қўшин тортиб, Мовароуннаҳрга келган илк араб-мусулмон қўмондон саналади. Ҳакам ибн Амр ва Рабиъ ибн Зиёдларни эса, Мовароуннаҳрга қўшинсиз кириб келган илк араб-мусулон қўмондонлар, дейиш мумкин. Шунингдек, Ҳакам ибн Амр Мовароуннаҳрда намоз ўқиган илк мусулмон ҳисобланади[23]. Лекин бу шахслар Балозурийнинг фикрига кўра, Абдуллоҳ ибн Омирдан сўнг Мовароуннаҳрга қадам босганлар.
Мусулмонлар Бухорода. 54-ҳижрий (милодий 674) йилда Убайдуллоҳ ибн Зиёд Муовия томонидан Хуросон волийси этиб тайинланади. Манбаларда қайд этилишича, Убайдуллоҳ ибн Зиёд Бухоро туркларининг ҳужумига учраган. У пайтларда Бухоро турклари Хуросон қўшинлари таркибида ҳам мавжуд бўлган. Убайдуллоҳ ибн Зиёд 24 минг қўшин билан Байкандга келади. Бухоро шоҳининг хотини Қубаж Хотун уларга қарши чиқади ва бир миллион дирҳам эвазига Убайдуллоҳ билан сулҳга келишиб олади. Убайдуллоҳ Ромитан ва Байкандни фатҳ этиб, у ерлик икки минг моҳир камончини Басрага олиб кетади. Мусулмонлар Бухорони фатҳ этишгач, катта хазинани қўлга киритадилар. Ҳатто Қубаж Хотуннинг бир пой оёқ кийими икки юз минг дирҳамга баҳоланади[31].
56-ҳижрий (милодий 675) йилда Муовия Хуросонга Саъид ибн Усмон ибн Аффонни волий этиб тайинлайди. Саъид қўшин билан Жайҳунни кечиб ўтиб, Бухорога йўл олади. Бундан хабар топган Қубаж Хотун сулҳни бузиб, Сўғд, Кеш ва Насаф аҳли билан бирга Саъидга қарши чиқади. Лекин мовароуннаҳрликлар тарқаб кетадилар ва Қубаж Хотун яна сулҳ тузишга мажбур бўлади[32]. Бухоро аҳолиси арабларга қаттиқ қаршилик кўрсатади. Наршахийнинг таъкидлашича, бухороликлар Саъид ибн Усмоннинг саройига кириб, уни ўлдириб, сўнг ўз жонларига қасд қиладилар[33].
61-ҳижрий (милодий 680) йилда Салам ибн Зиёд Бухорони яна фатҳ этади. Чунки Саъид ибн Усмон вафотидан сўнг бухороликлар бошқарувни яна ўз қўлларига олган эдилар[34].
77-ҳижрий (милодий 696) йилда Абдумалик ибн Марвон Умая ибн Абдуллоҳни Хуросонга волий этиб тайинлайди. Умая ўз навбатида Тохаристон волийси Бакирни Мовароуннаҳрга юриш бошлашга буюради. Умая катта тайёргарлик билан Бухорога юришни режалаштиради. Бу вақтда Мусо ибн Абдуллоҳ ибн Хозим Термизда эди. Мусо ҳам Умаяга қўшилади. Умая Бакирни ортга қайтариб юборади ва унинг ўрнига Хузоъа мавлоси Абу Холид Собитни тайинлайди. Сўнг дарёни кечиб ўтиб, Бухоро томон юради. Итоб ва Аҳнаф ибн Абдуллоҳ Анбарийлар Бакирни Умаяга қарши фитнага чорлайдилар. Бакир уларнинг сўзига ишониб, Умаяга қарши исён қилади. Натижада Умаянинг Бухорога юриши ниҳоясига етмай қолади. У Бухоро аҳлидан оз миқдордаги фидяга сулҳ тузиб, ортига қайтишга мажбур бўлади[35].
85-ҳижрий (милодий 704) йилда Мусо ибн Абдуллоҳ ибн Хозим Термизда вафот этади. Бунинг тарихи шундан иборатки, Мусо ибн Абдуллоҳ отасининг вафотидан сўнг ўзи ва издошлари учун паноҳ топадиган жой қолмайди. Қайси шаҳарга борса, у ернинг раҳбари уларни қувиб чиқарар эди. Жумладан, Мусо ибн Абдуллоҳ бошчилигидаги мусулмонлар Бухоро шаҳрига келишади ва Бухоро ҳокимидан бошпана сўрайдилар. Бухоро ҳокими Мусо ибн Абдуллоҳни қотил, шерикларини эса жангари ва хавфли шахслар сифатида тасаввур қилиб, улардан хавсирайди ва уларга ишонқирамасдан бошпана беришдан бош тортади. Бухоро ҳокими Мусо ибн Абдуллоҳга ёрдам сифатида уловлар ва либослар юборади. Мусо ибн Абдуллоҳ Навқонда бухоролик улуғ кишилардан бирининг уйида қўним топади. Навқонлик зодагон Мусо ибн Абдуллоҳга: “Бу шаҳарларда қолиш сизларга яхшилик келтирмайди. Бу ерлик аҳоли сизлардан қўрқиб қолган. Шу боис улар сизларга омонлик бермайди”, деб маслаҳат беради. Мусо ибн Абдуллоҳ навқонлик деҳқоннинг уйида бир неча ой истиқомат қилади. Сўнг Мовароуннаҳрдаги бошқа шаҳарларга бошпана ва қалъа излаб йўл олади. Лекин қайси шаҳарга бормасин, ҳокимлар Мусо ибн Абдуллоҳдан шаҳардан чиқиб кетишни талаб қилишар эди[36].
87-ҳижрий (милодий 706) йилда Қутайба ибн Муслим бошлик мусулмонлар Бухоронинг дарёга яқин шаҳарларидан бири Байкандга юриш бошлади. Байканд Бухоро вилоятига қарашли чекка қишлоқлардан бири бўлиб, “Савдогарлар шаҳри” номи билан ҳам аталар эди. Қутайбанинг Тунзир исмли айғоқчиси бўлиб, у Бухорога кўп ташриф буюрар эди. Ҳатто Тунзир катта маблағ эвазига бухороликлар фойдасига айғоқчилик ҳам қилади. Қутайба Байкандни эгаллаб, у ердаги 150 000 мисқол[37] тилла ва кумушларни ўзлаштириб олади. Бу жуда катта маблағ бўлиб, мусулмонлар олдин бунчалик ўлжани қўлга киритмаган эдилар. Улар бу олтин ва кумушларга қурол-аслаҳалар сотиб олиб, ҳарбий салоҳият ва имкониятларини янада ошириб олдилар. Шоир Кумайт бу ҳақда шундай деган:
Байканд ажойиботларининг санаб адоғига етиб бўлмас.
Шунингдек, Байканд хазинасида жуда кўп қурол-аслаҳалар мавжуд бўлиб, бу ҳам мусулмонлар қўлига ўтди. Сўнг Бухоронинг Нумашкас шаҳри ҳам сулҳга рози бўлди[38].
89-ҳижрий (милодий 707) йилда Қутайба Бухорога юриш қилиб, Ромитан шаҳрини фатҳ қилади. Сўнг Балхга йўл олади. Фарёбга етганида Ҳажжож[39]дан мактуб келади. Унда Бухоро шоҳи Вардонга қарши юриш қилиш буюрилган эди. Қутайба шу йили ортига қайтади, Замм орқали дарёни кечиб ўтиб, Сўғд, Кеш ва Насаф қўшинларига дуч келади. Қутайба уларни мағлуб этиб, Бухорога йўл олади ва Харқона шаҳрига келади. У ерда мусулмонларга жуда кўп лашкар қарши чиқади. Икки кунлик жангдан сўнг Қутайба ғалаба қозонади[40]. Шундан сўнг Қутайба Бухоро шоҳига қарши қўшин тортади. Лекин уни енгишга Қутайбада етарли имконият мавжуд эмас эди. Қутайба бу ҳақида Ҳажжожга ҳисобот йўллайди. Ҳажжож мазкур ҳудудларнинг географик чизмасини йўллашни буюради. Қутайба Бухоро ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг жўғрофий чизмасини Ҳажжожга юборади. Ҳажжож вазиятни чизмалар орқали таҳлил қилиб, Қутайбага шундай мактуб йўллайди: “Ортингга қайт ва Аллоҳга содир этган ишларингдан тавба эт! У ерга шу-шу жойлардан бор!”. Бошқа бир ривоятда Ҳажжожнинг бу ҳати қуйидагича ифодаланган:

Download 34,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish