Режа: 1 Бронза ва илк темир даври меъморий ёдгорликлариниг ўзига хос ҳусусиятлари



Download 26,07 Kb.
bet1/4
Sana12.03.2022
Hajmi26,07 Kb.
#491949
  1   2   3   4
Bog'liq
1-маруза


1.Мавзу:Ўзбекистоннинг бронза ва илк темир даври меъморий ёдгорликлари
Режа:
1 Бронза ва илк темир даври меъморий ёдгорликлариниг ўзига хос ҳусусиятлари
2.Ўзбекистоннинг бронза даври меъморий ёдгорликлари
3. Илк темир даври меъморий ёдгорликлари


Таянч иборалар: Бронза, темир, Марғиёна, Бақтрияда, меъморчилик, Сополлитепа, манзилгоҳ, мудофаа тизими, Жарқўтон, арк, бино, қалъа, патриархал оилалар.

Марғиёна ва Бақтрияда бронза даври манзилгоҳлари ва меъморчиликги иккита асосий типга: мустаҳкамланган ва қалъалари бўлган манзилгоҳларга ажратилади. Мустаҳкамланган манзилгоҳлар турар жой ва хўжалик хоналари учун мўлжалланган кўп хоналари уйлар кўринишида қурилган бўлиб, улар кичик кўчалар билан ажратилган. Бундай (уйлар) манзилгоҳлар оддий қишлоқ жамоасига тегишли бўлган. Копетдоғ тоғ худудларида бронза даврида маълум бўлган қалъалар маҳобатли меъморчиликни ўзида акс эттириб, Бақтрия – Марғиёна меъморчилигининг ўзига хос хусусиятларидан ҳисобланади. Уларни ўраб турган ҳимоя тартиби деярли бир хил режа асосида бўлиб, турли шаклларга эга Манзилгоҳнинг қалъа деворларида кўп ҳолларда тўртбурчак, айлана, ярим айлана ёки тўғрибурчакли шаклдаги миноралар ўрнатилган. Миноралар баъзи ҳолларда фақат бурчакларда, баъзи ҳолларда эса девор бўйлаб маълум масофада қурилган.


Бронза давридан бошлаб қишлоқлар сони кўпайди, янги ерлар ўзлаштирилди, меъморчилик ва ҳунармандчиликнинг янги турлари ривожланди. Бронза даврида йирик марказий масканлар шаҳар кўринишига эга бўлиб, уларнинг қурилишида маълум меъморий режаларга амал қилган ҳолда бунёд этилган (кўчалар, майдонлар, гузарлар ва катта жамоа бинолари). Меъморчилик амалий билимлар ва ихтисосликни талаб этган.
Шимолий Бақтрия ҳудудидаги Сополлитепа манзилгоҳида олиб борилган археологик қазишма ишлари натижасида бронза даври меъморчилигига оид муҳим маълумотлар қўлга киритилган. Мазкур ёдгорлик уй-жой мажмуаларининг меъморий қурилиши ҳамда мудофаа иншоатларининг мукаммаллиги бронза даври аҳолисининг муҳандислик илми юксаклигидан далолат беради.
Сополлитепанинг қальа қисми квадрат шаклида бўлиб, майдони 82х82 м, атрофи уч қатор мудофаа деворлари билан ўраб олинган. Деворларнинг қалинлиги 2 метрдан ортиқ. Деворлар мураккаб меъморий режа асосида қурилган. Қадимги муҳандисларнинг ғоясига кўра, дастлаб мудофаа тизими тузоқ усулида ишланган бўлиб, аниқ ўлчамдаги коридорсимон блокларга бўлинган. Ташқи блоклар даҳлиз типидаги хоналар орқали қальа ичидаги уй-жой комплекслари билан бирлаштирилган. Ички блоклар мудофаа тизимида қалқон ролини ўйнаган. Ташқаридан қараганда гўё улар қальа ичига олиб кирувчи дарвозаларни эслатади. Улар квадрат шаклдаги қалъанинг ҳар томонида биттадан жойлашаган. Аслида қалъага кириш дарвозаси битта бўлиб, қалъанинг жанубий томонида жойлашган.
Мудофаа тизимини ташкил этган ички ва ташқи блоклар аслида махсус мудофаа мақсадида қурилган бўлса-да, аммо минтақада ҳеч бир ташқи хавфнинг йўқлиги улардан ҳар хил мақсадларда (уруғ хилхонаси, уй-жой хоналари, кулолчилик устахоналари) фойдаланишга олиб келган.
Режага кўра, қалъанинг ички майдони бир-биридан тор кўчалар билан ажратилган 8 та уй-жой комлексидан иборат бўлган. Дастлаб уй-жой комплекслари қалъа ички деворига ёпиштириб қурилиб, кузатилган учта қурилиш давомида улар қалъа марказий майдони билан боғланган тор кўчалар бўйлаб кенгайиб борган.
Умуман олганда, Марғиёна ва Бақтриянинг манзилгоҳларини иккита асосий гуруҳга бўлиш мумкин: мустаҳкамланмаган ва қалъалари бўлган манзилгоҳлар. Мустаҳкамланмаган манзилгоҳлар турар-жой ва хўжалик хоналари учун мўлжалланган кўп хонали уйлар кўринишида қурилган бўлиб, улар кичик кўчалар билан ажратилган. Бундай манзилгоҳлар оддий қишлоқ жамоаларига тегишли бўлган.
Бронза даври қалъалари маҳобатли меъморчиликни ўзида акс эттириб, Бақтрия-Марғиёна меъморчилигининг ўзига хос ҳусусиятларидан ҳисобланади. Уларни ўраб турган ҳимоя тартиби деярли бир хил режа асосида бўлиб, турли шаклларга эга (Келлели 3, Гонур 1, Сополлитепа, Дашли 3 – квадрат, Тўғолоқ 21, Дашли 1 – тўғрибурчак). Манзилгоҳларнинг қалъа деворларига кўп ҳолларда тўртбурчак, айлана, ярим айлана ёки тўғри бурчакли шаклдаги миноралар ўрнатилган. Дашли 1 нинг ҳимоя деворлари бўйлаб қатор тор хоналар очилган бўлиб, улар ҳимоя мақсадларида қурилган бўлиши мумкин. Бу хоналар ёнида турар-жой ва хўжалик хоналари бунёд этилган. Дашли-3 нинг тўртбурчак қалъаси сарой, айлана қалъаси эса олов ибодатхонаси бўлган.
Мил.авв. XV асрда Сополлитепада ҳаёт тушкунликка юз тутади ва унинг аҳолиси Музробод воҳасидан Шеробод дарёси ҳавзаларига, аниқроғи қадимдан унинг ирмоғи бўлган Бустонсой қирғоқларига кўчиш жараёни содир бўлади. Бу ёдгорлик ҳозирда Жарқўтон номи остида фанга маълум.
Шимолий Бақтрия ҳудудидаги яна бир муҳим ёдгорлик Жарқўтон бўлиб, мазкур ёдгорликда 1973 йилдан бошлаб узлуксиз тадқиқотлар олиб борилган. Майдони 100 гектардан кам бўлмаган бу қадимги шаҳар икки қисмдан – “арки аъло” ва “шаҳристон” дан иборат бўлиб, унинг “шаҳристон” қисмидан бир нечта турар-жой массивлари, турли тармоқли шаҳар ҳунармандчилигининг обектлари, оташпарастлар ибодатхонаси, арк майдонидан эса шаҳар ҳокимининг маҳобатли сарой комплекси, металл эритиш печлари ва бошқалар мавжуд.
Аркнинг умумий майдони 3 гектарни ташкил этиб, у сомон қўшилган ҳом ғиштдан ишланган қалин мудофаа деворлари билан ўраб олинган. Деворнинг қалинлиги 3 метр, унинг мудофаа қудратини ошириш мақсадида квадрат шаклда қурилган буржлар билан мустаҳкамланган. Ўз даврида баландлиги 5-6 метрдан кам бўлмаган бу мудофаа иншоатининг ҳозирда сақланган қисмлари 1 метрдан ошмайди.
Аркка кириш дарвозаси жануб томонда бўлиб, ундан арк марказий қисмига томон кетган пастлик, яъни кўча кузатилади. Арк дарвозасидан бошланган йўл аслида марказий йўл бўлиб, у таҳминан 25-30 метр масофада ғарбга томон бурилган, ҳудди ўша жойдан пастлик йўлнинг шарққа томон кетган иккинчи тармоғи кузатилади. А. Асқаров фикрича, ғарбга томон кетган йўл монументал бино дарвозасига келиб тўхтаган бўлиб, бу иншоат аслида шаҳар ҳукмдорининг саройи бўлиши мумкин.
Аркнинг жанубий қисмида олиб борилган тадқиқотлар натижасида катта патриархал оила яшаган кўп хонали уй қолдиқлари очилди. Ҳозиргача ўрганилган жойда уйнинг ҳовлиси, тошдан терилган ҳовли йўлакчалари, ҳовлига туташган яшаш хоналари ўрганилди.
Жарқўтон аркининг шимолий, марказий ва жанубий қисмларида олиб борилган ишлар натижасида аркнинг қурилиш усули аниқланди. Арк фақат Жарқўтон даврида фаолият кўрсатган. Унинг ғарбий қисмида монументал бино – қалъа, арк атрофи бўйлаб патриархал оилалар яшаган уйлар жойлашган, марказий қисми эса кенг очиқ майдондан иборат бўлган.
Жарқўтоннинг шаҳристон деб аталган қисми аркдан жанубга томон чўзилиб кетган 15 га яқин тепаликлардан иборат. Жарқўтоннинг арк қисми, унга жанубий ва жануби-шарқий томонидан туташ майдонлар биринчи бўлиб ўзлаштирилган. Айнан шу жойлардаги тепаликлардан иккитасида, яъни 5 ва 6-тепада олиб борилган археологик қазишмалар муҳим натижалар билан якунланган.
5-тепа туб маънодаги турар-жой массиви бўлиб, 3000 кв.м майдони тўлиқ очилган. Бу жойда очилган уйлар 1.5 метр қалинликдаги супа устига қурилган ва кўп хонали ҳовлилардан иборат. Ҳар бир ҳовлида камида икки-уч жуфт оила яшаганлиги таҳмин қилинади. 6-тепалик шаҳристон тепаликлари орасида энг баланд ва ёдгорликнинг марказий қисмида жойлашган. Бу ерда А.А. Асқаров ва Т.Ш. Шириновлар томонидан Жарқўтон олов ибодатхонаси очиб ўрганилган. Бу каби ибодатхоналар Ўрта Осиёнинг бир қанча археологик ёдгорликларида аниқланган. Олтинтепада диний марказ мажмуаси, Дашли-3 даги ибодатхона, Саразм диний саждагоҳ марказ мажмуаси, Мурғоб воҳасидаги Тўғолоқ ва Гонур ибодатхоналари шулар жумласидандир.
Жарқўтон ибодатхонаси тўғри тўртбурчак шаклда (44.5х60 м), томонлари ёруғликка мослаштириб қурилган. Атрофи ҳом ғиштли қалин деворлар билан ўраб олинган. Ибодатхона икки қисмдан иборат бўлиб, биринчиси муқаддас саждагоҳ ибодат маросимларини ўтказиш макони бўлса, иккинчи қисми, хўжалик ва дафн маросимлари учун мўлжалланган маскандир. Тўпланган археологик маълумотлар бронза даврида Бақтрия ҳудудида меъморчилик ривожланганлигини асослайди.

Download 26,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish