Мохияти
|
Шу пайтга қадар юзага келган барча халқаро савдо назариялари халқаро савдони эркинлаштириш барча мамлакатлар учун фойда келтиради деган фикрни илгари суради. Эркин ташқи савдонинг зарурлиги ва фойдалилиги тўғрисида дастлабки назариялардан бири А.Смитнинг мутлақ устунлик назариясидир. Бу назарияга кўра ҳар бир мамлакат ундаги мавжуд шароитлар ва ресурслар ўзига хослигига таянган ҳолда маълум бир товарни энг кам харажатлар ҳисобига (ёки вақт бирлигида бу товарни энг кўп) ишлаб чиқириш имкониятига эга. Шундай экан мамлакат мутлақ устунликка эга бўлган товар ишлаб чиқаришга ихтисослашади ва ушбу товарнинг ўз истеъмолидан ортиқча қисмини сотади ҳамда бошқа товарларни сотиб олади. Чунки бу товарлар уларни ишлаб чиқаришда мутлақ устунликка эга бўлган давлатларда анча арзон ишлаб чиқарилган бўлади. Натижада ҳар икки давлат ҳам кам ресурс сарфлаб кўпроқ маҳсулотга эга бўлади
|
Д. Рикардо А. Смитнинг «Мутлақ устунлик» назариясини янада мулоҳаза қилиш натижасида ушбу назария умумий қоиданинг бир қисми эканлигини исботлаб берди. Д. Рикардо «Сиёсий иқтисоднинг бошланиши ва солиқлар» номли асарида классик назарияни боши берк кўчадан олиб чиқади. Унинг фикрича, мамлакатлар ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлашда ёки кўпроқ устунликка эга бўлган ёхуд камроқ заифликка эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга ихтисослашсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай вазиятларда икки мамлакат ўртасидаги савдо кўпроқ имкониятлар олиб келади. Ҳар бир мамлакат ўзи ихтисослашган маҳсулотларни ишлаб чиқаради ва шу орқали ютуқларга эришади. Унинг мулоҳазалари “Нисбий устунлик назарияси”да ўз ечимига эга бўлди.
Масалан, Португалияда ишлаб чиқарилган мовут ва Англияда ишлаб чиқарилган вино индивидуал харажатларга эга бўлсин.
|
Халқаро савдодаги замонавий қараш тарафдорлари сифатида швед иқтисодчи-олимлари Эли Хекшер ва Бертиль Олинларни (30-йиллар) кўрсатиш мумкин.
Э. Хекшер ва Б. Олинлар «Ишлаб чиқариш омилларига боғлиқ ҳолда нархларни тенглашиши» қоидасини олдинга сурган. Бунинг маъноси шундан иборатки, миллий ишлаб чиқаришдаги фарқлар ишлаб чиқаришнинг меҳнат, ер, капитал ва шунингдек, у ёки бу маҳсулотга ички истеъмолдаги ўзгаришлар каби омилларга боғлиқ.
Хекшер–Олин концепциясини тадқиқ қилиш борасидаги изланишлар 50 йилларда «Леонтьев таажжуби» юзага келишига сабаб бўлди. В.Леонтьев АҚШ капитал ортиқча бўлган мамлакат бўлишига қарамасдан 1947 йилда капитал талабчан эмас, балки меҳнат талабчан маҳсулот экспорт қилганлигини кўрсатиб берди. Яъни Хекшер-Олин концепциясига зид келадиган вазият юзага келди. Кейинги тадқиқотлар эса АҚШ да капиталдан кўра ер ва илмий техник мутахассислар нисбий ортиқча эканлиги тасдиқланди. АҚШ ишлаб чиқарилишида айнан шу омиллар кўпроқ фойдаланиладиган товарларнинг соф экспортёри бўлиб чиқди.
|