8-мавзу: ҲАР ХИЛ ПСИХОЛОГИЯ МАКТАБЛАРИДА ШАХС НАЗАРИЯЛАРИ
Режа
1. БИХЕВИОРИЗМ МАКТАБИДА ШАХС НАЗАРИЯСИ
2. ПСИХОАНАЛИЗ МАКТАБИДА ШАХС НАЗАРИЯСИ
3. ЭКЗИСТЕНЦИАЛИЗМ МАКТАБИДА ШАХС НАЗАРИЯСИ
4. ГЕШТАЛЬТПСИХОЛОГИЯ МАКТАБИДА ШАХС НАЗАРИЯСИ
Таянч сўз ва иборалар
Бихевиоризм, шахс, психология мактаблари, необихевиоризм, гештальт психология, фрейдизм, ассоциатив психология.
Америка психологи, бехевиоризм асосчиси. 1878 йил 9 январда туғилди. Психология фанини бевосита ҳис қилинадиган субъектив ҳодисалар ҳақидаги фан деб қаровчиларга қарши чиқиб, психик ҳодисаларни ўрганишга янгича ёндошишни тарғиб қилди. Ўз нуқтаи назарини 1913 йил ёзилган ахборотномада акс эттирди. Интроспектив психологияга қарама-қарши табиий фанлардаги каби объектив методларга таяниши, психологиянинг предмети сифатида одамнинг туғилганидан ўлимигача бўлган хулқини кўришни таклиф қилди. Д.Б.Уотсоннинг фикрича, психологик тадқиқотларнинг асосий вазифаси хулқни олдиндан айтиб бериш ва уни назорат қилишдан иборат. Д.Б.Уотсоннинг қарашлари стимул-реактив психологияда ривожлантирди.
Дж.Уотсон тарбияга нисбатан илмий ёндашувни чуқур ишлаб чиқишни орзу қилиб унга хос бўлган кескин услуби ҳақида қуйидагиларни келтириб ўтади: “Агар болалар туғилишини 20 йилга тўхтатиш имкони бўлса, эксперимент мақсади билан тарбияланаётган болалардан ташқари ва бу йилларни болалар ривожланиш қонуниятларини чуқур ўрганишга бағишлаб сўнгра эгалланган билимлар асосида илмий ва мукаммаллашган методлар орқали янги тарбияни бошлаш шубҳасиз инсониятни аҳамиятли даражада яхшилаган бўларди”.
Шахснинг шаклланишида унга мақсадга йўналтирилган тарзда таъсир ўтказиш тарбия етакчи рол ўйнайди. Тарбия шахсни ривожлантиришнинг жамият томонидан қўйилан мақсадларда мувофиқ тарзда йўналтириб боради ва уюштиради.
4.3. Шахс ҳақидаги психологик назариялар. Шахс ҳақидаги психологик назариялар узоқ вақт давомида ривожалниб келди. Бунинг натижасида кўплаб назариялар, ёндошишлар юзага келди. Улар орасидан қарб мамлакатларида ривожланган ва тан олинган асосий назарияларга тўхталиб ўтиш лозим. Шахс ҳақидаги барча назарияларни ривожланиш босқичига кўра уч гуруҳга бирлаштириш мумкин:
Шахс анъанавий назариялар (В.Дилтей, К.Левин, В.Штерн, З.Фрейд, К.Юнг ва бошқалар).
Шахс ҳақидаги янги назариялар (Г.Айзенк, Д.Кеттел, А.Маслоу, Г.Олпорп, К.Роджерс, К.Хорин ва бошқалар).
Енг янги назариялар (Е.Берн, К.Леонгард, Д.Мид, Г.Салливн, Сирс, Э.Фромм ва бошқалар).
Кўрсатиб ўтилган назариялар қуйидаги психологик йўналишларнинг таркибида ривожаланган ёки уларнинг асоси бўлган:
Фрейдизмнинг контсептсияси неофрейдизм (янги фрейдизм), поцфрейдизм, бихеворизм ва нео фрейдизм, гуманицик психология, интерактсионизм, экзицентсионализм, социологик назариялар, эликтик назариялар ва ҳ.к.
4.4. Анъанавий назариялар. Шахс ҳақидаги анъанавий назариялар орасида фрейдизм алоҳида ўринга эга. Э Фрейд турли хил касалликларни (асосан невроз билан боқлиқ бўлган) таҳлил қилиш натижасида бу касалликларнинг сабаблари касалнинг ҳаётида олдин руй бўрган ва унинг психика (руҳияти)да ёки ривожаланишига салбий таъсир кўрсатган воқеалар деган хулосага келди, бу таъсирлар кўпинча одамлар томонидан унитилади ва англанмайди, аммо улар кишиларнинг хулқ-атворига таъсир қилишда давом этадилар, баъзида хулқ-атвор бузилишига олиб келадилар. Э.Фрейд турли психотерапевтик усуллар ёрдамида уларни топиш ва уларни англашга ёрдам бериш самарали даволаш усули эканлигини аниқлади. Изланишлар натижасида З.Фрейд одамнинг психик ҳаётида уч даражани ажратди: онгсизлик, онг оци (онг олди) ва онг.
Онгсизлик-инстинктив ҳаракатларнинг асоси. Улар орасида айниқса, жамият томонидан таъқиқланганлиги сабабли англанмайдиган бўлиб қолган жинсий майллар (либидо) алоҳида ўрин тутади.
Онг олди-унинг мазмунини киши қийналмай англайди.
Онг-ижтимоий меъёрлар, ман қилинишлар (табу). Онг доимо онгсизлик билан келишмовчиликда. Турли хилдаги жинсий ва бошқа майлларни юзага чиқармасликка ҳаракат қилади.
К.Юнг ва унинг психологик қарашлари. Карл Густав Юнг (1875-1961) Швейтсариялик психиатр, психолог. З.Фрейднинг якин сафдошларидан бири. У.З.Фрейднинг изидан бориб, инсон психикасида «онг» ва «онгсизлик» даражаларини ажратган. Унинг фикрича ҳатти-ҳаракатни бошқаришда онгсизлик ҳал қилувчи рол ўйнайди. Онгсизлик икки хил шаклда мавжуд: а) индивидуал, б) коллектив (жамоа) – унинг асосини олдинги авлодлар ташкил қилади. Булар асосан инцинктлар, майллар, архетиплардан иборатдирлар.
Инцинктлар ва майллар К.Юнг томонидан туқма эҳтиёжлар сифатида қаралади. Архетиплар (кишиликнинг бирламчи образлари) талант, туш кўриш, афсоналар, диний қарашлар асосида ётади. К.Юнг кишиларнинг психик йўналаганлиги асосида уларни икки гуруҳга бўлади: интровертлар ва эцровертлар.
Интровертлар–хулқ–атвор сабабларини ўзидан ахтаради. Улар ижтимоий пассив, тортинчоқ, ўз ҳаракатларини чуқур таҳлил қилишга мойил бошқаларга кўп қўшилишга интилмайдилар. Экцровертлар ташқи оламстга йўналган. Улар импулсив ташаббускор, дилкаш гуруҳга ва жаоага тез мослашувчан.
К.Юнг психик функтсияларнинг уцунлигига кўра шахсларнинг қуйидаги типологиясини кўрсатган:
а) тафаккур қилувчи (фикрловчи).
б) ҳиссий
в) таъсирга берилувчан (емотиве)
г) интуитив
К.Левиннинг «Майдон назария»си. К.Левин (1890-1947) Германияда туқилган ва А+Шда кўп йиллар самарали ишлаган. У барча ташқи олам омилларини «физик майдон» ва одамнинг ички оламини «психик майдон» деб ажратади. Унинг фикрича бу иккала майдон орасида ўзаро тортишиш ва итариш хусусиятлари мавжуд. Бу хусусиятлар шахснинг эҳтиёжлари ва мотивларига боқлиқ равишда юзага чиқади. Унинг фикрича ташқи муҳит ва шахснинг ички дунёси орасидаги мувозанат бузилса, шахс ҳаракатларида, хулқ-атворида зўриқиш пайдо бўлади. К.Левин томнидан шахснинг гуруҳдаги ўрни, мавқеи, лидерлик ҳодисалари, низолар ўрганилган.
Шахс ҳақидаги энг янги назариялар. Янги назариялар орасида Гуманистик психология алоҳида ўринга эга. Бу йўналишга жуда кўплаб олимлар ўз ҳиссаларини қўшганлар. Гордон Л. Олпорт (1897-1967) шахснинг ўзлигини кўрсатишга, камолотга интилиши назариясини таклиф қилди. У шахсни очиқ, доим ривожланишдаги, ўсишдаги психофизиологик сицематарикасида қарайди. Шахснинг асосий хусусияти ўзлигини англашга камолга етишга ўзининг барча имкониятларини ҳаётга тадбиқ қилишга интилиши деб қаралади.
Гуманистик психологиянинг кўзқа кўринган намоёндаларидан бири Карл Роджерсдир. (1902-1987). Унинг фикрича шахснинг асосий хусусияти, бу шахснинг ҳаёт ҳақидаги ўз концепциясидир. Бу концепция одамнинг ташқи муҳит билан муносабати жараёнида шаклланади. Роджерснинг назариясига кўра қуйидагилар муҳим аҳамиятга эга:
шахслараро муносабатлар тенгликка аосланиши, бир киши икиинчисига тазйиқ ўтказмаслиги, ҳар бир кишининг мақеи ҳурмат қилиниши лозим.
Шахснинг «ўзагини» унинг ҳақидаги баҳоси ташкил қилади. Бу баҳо ташқи муҳит билан ўзаро муносабатлар жараёнида шаклланади.
Шахснинг «селф» ёки «Мен контсептсия» ички, органик ва ижтимоий сезгилар орасидаги ўзаро мослигини акс эттирувчи хусусият сифатида шаклланади.
Шахснинг асосий мотиви «ўзлиги»ни ўцириш мотивидир.
Шахснинг ўсиши эса ижтимоий муҳит, шахслараро муносабатлар таъсири оцида ёки тезлашади, ёки секинлашади.
Шахсни ундовчи куч К.Роджерснинг фикрича, «Мен контсептсия» ва «идеал Мен» орасидаги тафовутдир.
Гуманистик психологиянинг намоёндаларидан яна бири Абрахам Маслоудир (1907-1970). У ҳам К.Роджерс назариясига ҳамоҳанг назария, «Ўзлигини (ҳаётга) тадбиқ қилиш» назариясини таклиф қилди. Унинг фикрича, шахнинг ўсишга интилиши туқма, лекин ижтимоий омиллар оцида актуаллашади (ҳаракат қилади).
А.Маслоу шахс эҳтиёжларининг 5 та даражага бўлган иерархиясини (табақалашган) таклиф қилган:
Sеlf-actualisation неед – ўз-ўзини актуаллаштириш эҳтиёжи (ўзлигини кўрсатиш, ўзининг имкониятларини тўлиқ тадбиқ қилиш, умуман олганда комил инсон бўлиш эҳтиёжи); Etsееm nееd-ҳурматга, тан олинишга бўлган эҳтиёж; Nеdsfor bеlongingnеss and lovе-ижтимоий муносабатга, гуруҳга аъзо бўлиш эҳтиёжи; Safеty nееds-хавфсизликка бўлган эҳтиёж; Dеficiеncy nееds-физиологик эҳтиёжлар.
Психологлар орасида биосоциал назарияларнинг тарафдорлари ҳам жуда кўп. Шу жумладан Г.Айзенк. У шахснинг икки ўлчамли (асосли) моделини ишлаб чиқди. Бу моделда одам психобиологик феномен сифатида кўриб чиқилган. Шахснинг асосий хусусиятлари иккита асосий мезон, шкала – «екстравертлик-интровертлик» ва «эмоционал турғунлик-нейротизм» билан аниқланади.
Биосоциал назариялар орасидан Д.Кеттелнинг «Шахс хусусиятларининг факторли контсептсияси»ни кўрсатиб ўтиш лозим. Олим бир-бири коррелятсига эга бўлган 16 бирламчи ва бир қанча иккиламчи ва ўлчамли омилларни ажратиб кўрсатган.
Шахс ҳақидаги энг янги назариялар. Психологияда янги назарияларнинг салмоқи жуда катта. Эрик Берн (1902-1970) шахсни ривожлантиришнинг амалий ва назарий асоси сифатида хизмат қилишга йўналтирилган «трансакт таҳлил» назариясини таклиф қилди. Эрик Фромм (1900-1980) гуманицик психоанализга асос солди. Джордж Герберт Мид (1863-1931) символик коммуникатсиянинг интерактсионицик назариясини ишлаб чиқди. Карл Леонгард «Шахс актсентуатсиялари» назариясига асос солди.
Кейинги йилларда Александр Келлининг (1905-1966) «Шахс концруктлари» назарияси жуда кенг тарқалди ва қўлланилмоқда. Бу назарияга асосан шахснинг билиш жараёнларининг кечиши унинг келажакдаги ҳодисаларни қандай «кўра олиши» (олдиндан моделлаштириши, тасаввур қилиши) билан аниқланади. А.Келлининг фикрича ҳар бир одам тадқиқотчи. У доимо ўзидаги «шахс концруктлари», ўзининг махсус баҳолаш шкалалари асосида реалликнинг образини тузади (ҳосил қилади). агар тузилган образ ҳақиқатдан фарқ қилса, тўқри келмаса мавжуд концруктлар қайта қурилади. Барча билиш жараёнларининг самарадорлиги, муваффақиятли концруктлар кўриш кишининг психологик билим даражасига боқлиқ.
Назорат саволлари:
1. Шахс тушунчасини изоҳланг.
2. Индивидуаллик нима ?
3. Социогенетик концепцияни мазмунини нима ташкил этади?
4. Экстроверт ва интроверт ибораларини тушунтиринг.
5. Психологиядаги майдон назариясини тушунтиринг.
6. К.Юнг психологиясининг мазмуни нимадан иборат?
Do'stlaringiz bilan baham: |