Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Абу Райҳон Беруний номидаги
Тошкент давлат техника университети
У.Д.Нурматов, А.М.Аминов
Тошкент 2003
УДК 622.24 (075.8)
У.Д.Нурматов, А.М.Аминов
«Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш» укув кулланмағ У.Д.Нурматов, А.М.Аминов
Тошкент давлат техника университети.Тошкент.2003, 300 б
«Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш» фанидан ёзилган бу укув кулланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий техника ўқув юртларида, нефть ва газ иши йўналиши, коллеж ва касб таълим йўналишида таълим олаётган талабаларга мўлжалланган. Укув кулланмада нефт ва газ қудуқларини бурғилашда ишлатиладиган техника ҳамда қўлланилаётган технологик жараёнларни давлат тилида содда ва аниқ иборалар ёрдамида тушунтиришга ҳаракат қилинган
40 жадвал, битта илова жадвали, 55 расм. Адабиётлар 14 номда.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети илмий услубий кегашларининг қарорлари асосида чоп этишга тавсия этилган
Тақризчилар: проф.Ў.Ж.Мамажанов, проф.О.И.Умаров, проф.Н.Ёдгоров
Тошкент давлат техника университети, 2003
Сўз боши
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейин давлатимиз ўзбек тилига эътибор кучайди. Давлат мустақиллиги кунлариданоқ нефт ва газ соҳасини ривожлантириш, талабаларга ўзбек тилида маърузалар матни, ўқув қўлланмалар ва дарсликлар ёзиш биз профессор ўқитувчилар томонидан ўзимизнинг бурчимиз деб билдик.
Коллеж ва касб таълим йўналишида таълим олаётган талабаларга нефть ва газ иши йўналиши бўйича «Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш» фанидан дарслик ёзилди, талабаларга нефть ва газ хомашёсини янги манбаларини қазиш, топиш ва улардан унумли фойдаланиш нефть ва газ соҳасида ишлаётган барча касбдошларнинг вазифаси эканлигини тушуниб этадилар деган умиддамиз.
Бу укув кулланма ўз ичига қудуқларни қандай қазиш, бурғилаш техника воситаларидан тўғри фойдаланиш, қудуқлар ҳақида умумий тушунча, тоғ жинсларининг физик механик хоссалари, тоғ жинсларини майдалайдиган долоталар, бурғилаш бирикмалари, қудуқларни ювиш, бурғилаш тартиби, бурғилаш жараёнидаги асоратлар, қудуқларни цементлаш, атроф-муҳит ва техника хавфсизлигига эътибор бериш, амалий машғулотларни тўғри олиб бориш ҳақида тўлиқ маълумотлар берилган.
Менга амалий томондан устозлик қилган т.ф.д., проф Ў.Ж.Мамажановга ва назарий томондан ЎзР ФА механика институти «кўп фазали муҳитлар механикаси» лабораторияси семинарида ишимизни кўриб чиққанлики учун шу лаборатория мудири ф.м.ф.д.,проф.О.И.Умаровга ва бевосита ўз вақтини аямасдан устозлик қилган «нефть ва газ қудуқларини бурғилаш» кафедраси профессори Н.Ёдгоровга, кафедра мудири доц.А.М.Аминовга ва ўқитувчи ва ишчи ходимлариларига миннатдорчилик билдираман.
Укув кулланма тўғрисидаги барча дўстона фикр мулоҳозаларни муаллифлар мамнуният билан қабул қиладилар.
Муаллифлар
Do'stlaringiz bilan baham: |