1. Фуқароларнинг ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи ва унинг



Download 78,37 Kb.
bet1/17
Sana29.05.2022
Hajmi78,37 Kb.
#619404
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
d1


1-мавзу: Ижтимоий таъминот ҳуқуқи тушунчаси ва тизими, ижтимоий таъминот ҳуқуқининг тамойиллари ва манбалари, ижтимоий таъминот ҳуқуқига оид муносабатлар.
Режа:
1. Фуқароларнинг ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи ва унинг
амалга оширилиши
2. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи ўқув курси, унинг предмет, вазифалари
ва услуби.
3. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи ўқув курси ва қонунчилик тармоғининг
тизимлари
4. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи курсининг бошқа ҳуқуқий ва иқтисодий
фанлар билан ўзаро муносабати
5. Ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига оид тамойиллар ва уларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида акс этиши.
6 .Ижтимоий таъминот ҳуқуқининг манбалари тушунчаси ва уларнинг
таснифи
7. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи манбалари саналувчи қонунлар ва бошқа
қонун ҳужжатларига тавсиф.
8 Ижтимоий таъминот ҳуқуқи манбалари саналувчи норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни вақт, фазо ва шахслар ўртасида амал қилиши
9.Ижтимоий таъминотга оид ҳуқуқий муносабатлар тушунчаси ва
уларнинг умумий тавсифи.
10.Ижтимоий таъминотга оид ҳуқуқий муносабатларининг субъектлари.
Ижтимоий таъминот соҳасида ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати.
11. Фуқаролар (оила) ижтимоий таъмнот ҳуқуқи субъекти сифатида.
1.1. Фуқароларнинг ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи ва унинг
амалга оширилиши
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасида "Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга" деб эълон қилинган. Ушбу конституциявий ҳуқуқ фуқароларимизнинг энг муҳим ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларидан бири сифатида давлатимиз томонидан ҳар томонлама кафолатлаб қўйилган. Ушбу тизим 3,3 миллиондан ортиқ фуқарони қамраган. Бу мамлакат аҳолисининг тахминан 10 фоизи, демакдир. Бунда ёшга доир пенсия олувчилар – 2 502,6 минг, ногиронлик пенсияси олувчилар – 360,3 минг, боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олувчилар – 168,5 минг ва ижтимоий нафақа олувчилар – 294,1 минг нафарни ташкил этади. Демографик башоратларга кўра, 2018-2025 йилларда пенсия ёшидаги аҳолининг улуши (1,2 миллион кишига) ошиши кутилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, Пенсия жамғармаси харажатларининг мутаносиб равишда ошишига олиб келади. Таъкидлаш жоизки, пенсионерлар сонининг ишловчи аҳолига нисбати 2009 йилдаги 61 фоиздан 2017 йилда 66 фоизга ўсган. Ўзбекистон Республикасида сўнгги йиллар давомида иқтисодий фаол аҳоли ҳиссасига ижтимоий бадаллар бўйича юклама тобора ошмоқда. Демографик башоратларга кўра, 2018-2025 йилларда пенсия ёшидаги аҳолининг улуши (1,2 млн. кишига) ошиши кутилмоқда, бу эса, ўз навбатида, Пенсия жамғармаси харажатларининг мутаносиб равишда ошишига олиб келади.Шундай қилиб, 2016 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасида пенсия тайинлаш учун йиллик мурожаатлар сонини ортиб бориши (йиллик ўртача ўсиш – 16 минг нафар фуқаро) кузатилмоқда ва 2025 йилга бориб 300 минг нафарга ортиши кутилмоқда. Ёшга доир пенсия тайинлаш учун мурожаатларнинг асосий ўсиши, туғилиш даражаси юқори бўлган (50-60-йиллардаги “Беби-бум”) даврда туғилган фуқароларнинг умумий белгиланган пенсия ёшига етиши билан боғлиқдир.Мамлакат аҳолисининг қариб бориши кўрсаткичи шуни кўрсатадики, пенсия ёшидаги аҳолининг сони ўсиш тенденциясига эга (2010 йилдаги аҳолининг умумий сонига нисбатан 5,9 фоиздан 2018 йилга келиб 7,4 фоизгача). Статистик ташкилотларнинг маълумотларига кўра, 2019 йилдан бошлаб пенсия ёшидаги аҳоли сони 9 фоиздан ортади ва 2025 йилга бориб 11 фоизга етади (2011 йилдаги 6,2 фоизга нисбатан).
Ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя кўлами мунтазам ортиб бораётган ва шу мақсадлар учун маблағлар ажратилиши кўпаяётган шароитда бу маблағлардан тежаб-тергаб, ўринли фойдаланиш, бу соҳада қонунбузарлик ва талон-тарожликларга йўл қўймаслик, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъмин этилиши фуқароларимизнинг ижтимоий таъминотга бўлган ҳуқуқлари кафолатларидан саналади.
Ижтимоий таъминот ҳуқуқи фан соҳаси сифатида фуқароларни турли шаклларда ижтимоий таъминлаш, ижтимоий таъминотнинг амалга оширилиши билан машғул бўлган давлат органлари тизими, уларнинг ишлаш режими, аҳолини ижтимоий таъминлаш масалаларини ҳуқуқий тартибга солиш жараёнининг хусусиятлари, бу жараённинг ривожланиш тенденциялари, муаммолари, бу муаммоларни ҳал этилиш масалалари, ижтимоий таъминот ва ёрдам шакллари, уларнинг янада такомиллаштирилиши, ижтимоий таъминотнинг амалга оширилиш усулларини ҳаётнинг ўзгарувчан шароитларига мослаштириш каби назарий масалалар ҳамда уларнинг амалиётга татбиқ этиш муаммолари билан шуғулланади.
Аввало, «ижтимоий таъминот» ва «ижтимоий таъминот ҳуқуқи» тушунчалари тўғри англаб олинмоғи лозим.
Ижтимоий таъминот деганда асосан давлат йўли билан фуқароларни таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, давлат ижтимоий таъминот тизимлари назарда тутилади. Аммо бугунги кунда ижтимоий таъминотнинг бошқа кўринишлари ҳам юзага кела бошлади.
«Ижтимоий таъминот ҳуқуқи» тушунчасига келсак, бу тушунча «ижтимоий таъминот» тушунчаси билан бевосита боғлиқ бўлиб, унинг бир қиррасини, яъни ижтимоий таъминотнинг амалга оширилишига оид ташкилий-ҳуқуқий шаклларни, қонунчилик тизимини, ижтимоий таъминотни амалга оширувчи давлат, тегишли ҳолларда эса жамоат органлари тизимини ўзида акс эттиради.

Download 78,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish