Ижтимой таъминот ҳуқуқи фан соҳаси ва қонунчилик тармоғи сифатида ўзига хос вазифаларни бажаради.
Унинг фан соҳаси сифатидаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
а). Ижтмоий таъминотга оид иуносабатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва бозор муносабатлари ривожланиб бораётган шаройита уни оптималлаштири йўлларн ҳамда воситаларини такомиллаштириш юзасидан илмий назарий тавсиялар ишлаб чиқиш;
б). Ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимояга оид қонунчиликни халқаро стандартлар ва илғор мамлакатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда такомиллаштирш юзасидан таклифларни илгари суриш, ижтимоий таъминот ва ижтимой ҳимоя соҳасидаги ҳуқуқий ислоҳотлар концепцясини илгари суриш ва илмий-назарий жиҳатдан асослаш;
в). Ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий таъмнотни амалга оширувчи давлат органлари иш фаолиятини, таркбий тузилишини ва самарадорлигини янада оширишга оид назарий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
г). Ижтимоий таъминот ва ижтмоий ҳимоя соҳасида мкутахассис кадрлар тайёрлаш, улар малакасини ошириш;
д). Ижтимоий таъминот соҳасида чет эл тажрибасин ўрганиш, умумлаштириш ва улардан фойдаланишга доир таклифлар бериш ва хоказолар.
Ижтимой таъминот қонунчилик тармоғининг вазифалари фаннинг вазифаларитдан фарқ қилади. Жумладан, Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуннинг муқаддимасида қайд этилганидек: "Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қариганда, меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотганда, боқувчисиз қолганда ижтимоий таъминланишдан иборат конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, давлат пенсияларининг ягона тизимини, уларни тайинлаш, ҳисоблаб чиқариш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди".
Ижтимоий аъмнотга оид қонунчилик тармоғининг вазифалари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:
1). Фуқароларнинг ижтимоий таъминот олишга бўлган ҳуқуқларини белгилаш;
2). Бу ҳуқуқларни рўёбга чиқарилиш механизмларини кўзда тутиш;
3). Ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи шартлари ва асослари нималардан иборат эканини аниқлаш;
4). Ижтимоий таъминот ҳуқуқидан фойдаланиш чоғида камситишларга ва ижтимоий адолатсизикларнинг бошқа ҳар қандай шаклига йўл қўймасалик;
5). Ижтмоий таъминотни амалга рширилишида қонунийлик тамойили устуворлигига эришиш;
6). Фуқароларнинг, айниқса ижтимоий кўмакка мухтож шахслар турмуш даражаси етарли даражада бўлишига эришиш;
7). Ижтимиоий таъминот ва ижтимоий ҳимояни амалга оширувчи давлат ва нодавлат органлари иш фаолияти самарадорлигига ва улар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла таъмин этилишига эришиш в бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |