1. Фуқароларнинг ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи ва унинг


Ижтимоий таъминот ҳуқуқининг манбалари тушунчаси ва



Download 78,37 Kb.
bet8/17
Sana29.05.2022
Hajmi78,37 Kb.
#619404
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
d1

1.6 Ижтимоий таъминот ҳуқуқининг манбалари тушунчаси ва
уларнинг таснифи
Ҳуқуқ манбаи деганда ижтимоий муносабатларни давлат томонидан тартибга солинишида қўлланиладиган ҳуқуқий шакллар назарда тутилади. Давлат ҳуқуқ нормалари воситасида ижтимоий муносабатлар маромига, унда иштирок этаётган шахслар ҳул-атворига таъсир этади, ҳуқуқ нормаларини
қабул қилиш орқали жисмоний ва юридитк шахсларга ўзларига тегишли ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланиш, бу ҳуқуқларга учинчим шахслар томонида тажовуз қилингани тақдирда эса уларни ҳимоя қилиш чоралари ва усулларни назарда тутади. Қонун давлат эркини қонун ҳужжатлари орқали моддийлашган ҳолда ифодаланиш шаклидан иборатдир.
Ижтимоий таъминот ҳуқуқи оммавий ҳуқуқ соҳасига мансуб бўлгани туфайли унинг предмети жумласига кирувчи ижтимоий муносабатлар асосан давлат қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Корхона ва ташкилотлар томонидан ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига корхона маблағлари ҳисобидан ижтимоий-моддий кўмак бериш билан боғлиқ муносабатлар уларнинг ўзлари томонидан қабул қилинган шартномавий йўсиндаги локал меъёрий ҳужжатлар билан тартибг солиниши мумкин.
Нодавлат маблағлари ҳисобидан ҳомийлар ва бошқа савоб талаб фуқаролар томнидан ижтимоий ҳимоя актларини амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва унинг асосидаги бошқа қонун ҳужжатларига биноан (шартномалар тузиш ва уларни ижро қилиш) тартбга солиниши мумкин.
Ижтимоий таъминот давлатнинг махсус ваколатли органлари томонидан амалга оширилганида барча учун мажбурий тусдаги қонун ҳужжатларига кўра тартибга солинади. Ҳуқуқ манбаи сифатидаги, шу жумладан, ижтимоий таъминот ҳуқуқи манбаи сифатида қонун ҳужжатларининг хусусиятлари, уларга қўйиладиган талаблар ва бошқа кўпгина масалалар Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонунида мустаҳкамлаб қўйилган7.
Ушбу қонунга кўра ҳуқуқнинг манбаи деб белгиланган шаклда қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида қонун ҳужжатлари нормаларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатга айтилади.
Ижтимоий таъминот ҳуқуқи манбалари жумласига қуйидагилар киради:
а) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
б) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
в) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;
г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари;
д) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;
е) вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳужжатлари;
ж) Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга эга ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасида қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш учун қабул қилинади ҳамда унинг нормалари ва принципларига зид келиши мумкин эмас.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий нашрларда эълон қилиниши керак. Ҳамманинг эътибори учун расман эълон қилинмаган қонун асосида ҳеч ким судланиши, жазога тортилиши ёки мол-мулкидан маҳрум қилиниши мумкин эмас.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман баён тарзида эълон қилинишига йўл қўйилмайди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилинганда унинг барча реквизитлари кўрсатилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни норасмий нашрларда эълон қилишга, шунингдек уларни қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари орқали тарқатишга бу ҳужжатлар расмий манбаларда эълон қилинганидан сўнг ҳамда барча реквизитлари, эълон қилинган расмий манбалари ва кучга кириш санасини кўрсатиш шарти билан рухсат этилади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, агар ҳужжатларнинг ўзида бошқа
муддат кўрсатилган бўлмаса, расман эълон қилинганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгиланган тартибда кучга киради ва улар эълон қилиниши шарт.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, агар ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши лозим. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни манфаатдор шахслар эътиборига етказиш норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни би
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.
Қонун, у амалга киритилишига қадар юзага келган муносабатларга нисбатан, агар бу ҳоллар қонунда бевосита назарда тутилган бўлса, татбиқ этилиши мумкин. Агар қонун хатти-ҳаракатлар содир этилган пайтда жавобгарликка сабаб бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хатти-ҳаракатлар учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш ёки кучайтиришни назарда тутса ёхуд юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар келтирса, қонунга орқага қайтиш кучини бериш мумкин эмас.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ноаниқликлар топилган, у амалиётда нотўғри ёки мантиққа зид тарзда қўлланилган ҳолларда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ қонунларнинг нормаларига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди шарҳ беради.
Қонун ости ҳужжатларига уларни қабул қилган органлар расмий шарҳ беради.
Шарҳлаш жараёнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тузатишлар, қўшимчалар ва аниқлаштирувчи нормалар киритилишига йўл қўйилмайди.

Download 78,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish