1) Ижтимоий таъминотнинг умумийлиги ва кенг қамровли тусга эгалиги. Бунда фуқароларни миллати, жинси, ижтимоий мавқеи ва бошқа фарқларидан қатъи назар муайян кўрсаткичлар мавжуд бўлгани тақдирда тенг асосларда ижтимоий таъминот олишлари тушунилади. Шуни қайд этиш кифояки, бугунги кунда уч ярим миллионга яқин фуқаролар давлат пенсиялари билан, юз минглаб оилалар ҳамда эҳтиёжманд фуқаролар нафақалар ва бошқа моддий ёрдамлар олмоқдалар, ана шу мақсадлар учун
давлат бюджетидан улкан молиявий маблағлар сарфланмоқда.
2). Ижтимоий ҳимоянинг манзилли ва аниқ йўналтирилганлиги ҳамда боқмандлаликка йўл қўйилмаслиги.Ижтимоий ҳимоя чоралари ўзининг саломатлиги аҳволи, ёши, оилавий шаройити ёки бошқа объектив сабабларга кўра ўзини ўзи мустақил таъминлашга қодир бўлмаган, давлат ва жамият кўмагига мухтож бўлган ва мухтож деб топилган фуқаролар ва оилаларгагина кўрсатилиши мумкин.
3) Ижтимоий таъминот учун ажратиладиган маблағнинг етарли
даражадалиги. Яъни: пенсиялар ва миқдори белгиланиш пайтида турмуш
кечириш учун зарур бўлган энг кам маблағ кўрсаткичи, истеъмол дастурхони
таркибига кирувчи энг зарур маҳсулотлар ва хизматлар тўплами учун зарур бўлган маблағнинг энг кам даражаси эътиборга олиниши ушбу тамойил
моҳиятини ташкил этади. Пенсияларнинг энг кам миқдорлари, ва уларнинг
энг кам миқдорлари қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилиши ҳамда
ушбу энг кам миқдордан кам бўлишига йўл қўйилмаслиги, ушбу энг кам
миқдорларни вақти-вақти билан қайта кўрилиб, индексация қилиб турилиши
орқали мазкур тамойил рўёбга чиқарилади.
Ижтимоий таъминотнинг етарли даражада бўлиши тамойили БМТнинг 1966 йил 19 декабрдаги иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 11-моддаси, 1-бандида назарда тутилган: «Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар ҳар бир киши ўзи ва оиласи учун етарли озиқ-овқат, кийим-кечак ва уй-жой ҳамда турмуш шароити тўхтовсиз яхшиланиб боришини ўз ичига оладиган етарли турмуш даражаси бўлиши ҳуқуқини эътироф этади» деган бош қоидага асосланади.
4) Ижтимоий таъминотнинг амалга оширилишида фуқароларнинг
ўзини-ўзи бошқариш органлари, корхона ва ташкилотлар, жамоат
бирлашмаларининг бевосита иштирок этишлари тамойили.
Мамлакатимизда фуқаролик жамияти барпо этилаётганлиги, кучли
давлатчиликдан кучли жамиятга томон ривожланиб борилаётганлиги намоён
бўлиши кўринишларидан бири - давлатга хос функциялар жамиятга ўтказа
борилаётганлигида, аввал давлат органлари бажариб келган вазифалар
босқичма-босқич фуқаролар йиғинлари, бошқа жамоат органлари зиммасига
юкланаётганлигида кўзга ташланади.
Республикамизнинг биринчи Президенти И.А.Каримов ўзининг дипломатия корпуси раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан 1996 йил 27 декабрда бўлиб ўтган учрашувда сўзлаган нутқида таъкидлаб ўтганидек: «Давлат, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлар демократик тус олмоқда. Давлатга қарашли бўлмаган тузилмаларнинг ваколатлари кенгаймоқда.Уларнинг ижтимоий муносабатларни ривожлантиришда, жамиятни бошқаришда тутган ўрни тобора салмоқли ва фаол бўлиб бормоқда»3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 13 январдаги «Аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад билан таъминлашда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ролини ошириш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди4.
Бугунги кунда ижтимоий таъминотнинг амалга оширилишида корхона ва ташкилотлар, уларнинг меҳнат жамоалари, турли нодавлат-ноҳукумат жамғармалари, хайрия ташкилотлари, тадбиркор фуқаролар ва бошқа шахслар ҳам иштирок этиб келмоқдалар. Бу тенденциянинг тобора кучайиб бориши башорат қилинмоқда. Бинобарин ожизларга раҳм-шафқат қилиш, ёрдам қўлини чўзиш, саҳоватпешалик, бағрикенглик ўзбек халқининг миллий хусусияти бўлиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган бебаҳо анъаналаримиздан, қадимий қадриятларимиздан саналади.
Бозор ислоҳотларини изчил амалга ошириш, йирик давлат ижтимоий дастурлари, жумладан, "Соғлом авлод", "Она ва бола", "Сиҳат-саломатлик йили", "Оила йили", "Ижтимоий ҳимоя йили", "Ёшлар йили" ва бошқа дастурларни ҳаётга татбиқ этиш орқали мамлакатда инсоннинг, аввало, болалар, аёллар, ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқларини бутун чоралар билан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳар томонлама баркамол ривожланиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди.
5) Мамлакатимизда ижтимоий таъминот хилма-хил шаклларда амалга оширилиши тамойили. Ижтимоий таъминотга оид қонунчилик ҳужжатларида таъминот ҳар хил шаклларда, хусусан, пенсиялар, , бир марталик моддий ёрдамлар, ижтимоий хизматлар кўрсатиш, муайян имтиёзлар ва енгилликлар кўринишида амалга оширилиши назарда тутилган. Келгусида ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакллари янада хилма-хиллашуви шаклан мукаммаллашиб бориши кутилмоқда.
Ижтимоий таъминотнинг қайси шаклда амалга оширилиши масаласи аниқ шарт-шароитлар ҳисобга олингани ҳолда қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Ижтимоий таъминотнинг асосий шакли пенсиялар ва беришдан иборат эканлиги шубҳасиз ҳамда ижтимоий таъминотнинг ушбу икки шакли етакчи мавқеини сақлаб қолиши аниқ, аммо пенсия ва ҳам шаклан такомиллаштириб борилиши табиий ҳолдир.
6) Ижтимоий таъминотни нодавлат, ҳомийлар маблағлари
ҳисобидан амалга оширилишининг давлат томонидан ҳар томонлама
рағбатлантирилиши ва қўллаб-қувватланиши т амойили.
Одатда фуқаролар ижтимоий таъминот учун олдиндан бадаллар тўламайдилар (қонунда кўзда тутиб қўйилган ҳоллардан, якка тадбиркор ва деҳқон хўжалиги аъзоси бўлган фуқаролардан ташқари) ва ижтимоий таъминот бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Аммо келгусида пенсия таъминоти тизимларида ислоҳотлар қилиниши натижасида фуқароларнинг шахсий маблағлари ҳисобига параллел пенсия таъминоти тизимлари ҳам вужудга келтирилиши мумкин. Жаҳоннинг айрим ривожланган мамлакатларида ана шундай нодавлат ижтимоий таъминот тизимларининг мавжудлиги ва амал қилиб турганлиги, ҳозирда мустақил бўлган ҳамдўстлик давлатларининг баъзиларида ҳам шундай нодавлат пенсия таъминоти тизимларини барпо этилаётганлиги бизнинг мамлакатимизда ҳам келгусида ана шундай ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини истисно этмайди5.
7) Ижтимоий таъминотни амалга оширилиши устидан давлат ва
жамоат назоратининг ўрнатилганлиги тамойили.
Ижтимоий таъминотга оид маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўланиши мақсадга мувофиқ ва тўғри сарфланиши, ижтимоий таъминотни
амалга оширувчи давлат ҳамда жамоат органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг қонунийлиги устидан умумий назоратни Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари амалга оширади.
Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги қонунининг 4-моддасига мувофиқ: «Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш;
фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунлар ижроси устидан назорат қилиш» прокуратура органлари фаолияти йўналишларидан саналади6.
Прокуратура органлари томонидан амалга ошириладиган назорат шакллари, усуллари ва воситалари юқорида эслатилган «Прокуратура тўғрисида»ги қонунда назарда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |