1.7. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи манбалари саналувчи қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларига тавсиф.
1 .Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқароларнинг ижтимоий -иқтисодий статусини белгиловчи, асосий ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳуқуқларни ўзида мустаҳкамловчи ва уларнинг амалга оширилиш кафолатларини назарда тутувчи олий юридик кучга эга бўлган ҳужжат саналади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддаси ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи ва унинг кафолатларини бевосита белгилайди . Конституциянинг бошқа кўпгина моддалари фуқаролар эркинликлари , шахс дахлсизлиги, фуқаронинг узвий ҳуқуқларидан саналмиш шахсий ва дахлсиз ҳуқуқларига оид нормаларни назарда тутади ва улар ҳам ижтимоий таъминот ҳуқуқларини амалга оширилишида муҳим ўрин тутади. Жумладан, Конституциянинг 18-моддасига кўра: "Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт".
Конституциянинг 43-моддасига биноан эса "Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди".
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ижтимоий таъминотга оид қонунчилик тизими шаклланиши ва ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, сиёсий юридик замин бўлиб хизмат қилади.
1. Ижтимоий таъминотга оид қонунлар. Фуқароларни ижтимоий таъминотини амалга ошириш ва уларни ижтимоий ҳимоялаш қонунлар асосида амалга оширилади. Қонун олий юридик кучга эга ва ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинган юридик ҳужжат сифатида ҳуқуқлар ва уларнинг кафолатларини назарда тутади. Мамлакатимизда қонун устуворлиги тамойилига амал қилинади ва шу туфайли ҳеч бир қонуности ҳужжати қонунларга зид бўлиши мумкин эмас.
Фуқаролар ижтимоий таъминоти ва ижтимоий ҳимояси соҳасида қуйидаги қонунлар амал қилади:
а). Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси. Кодекснинг 16 боби давлат ижтимоий суғуртаси ва ушбу манбадан ижтимоий таъминлашнинг асосий қоидаларни назарда тутади. ( 1 параграфи - Умумий қоидалар (282-284-моддалар); иккинчи параграфи Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бериладиган (285-288-моддалар); учинчи параграфи пенсия таъминоти (289-294-моддалар) деб номланади.
б). "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни8. Мазкур қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган ва 1994 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилган. Таркибий тузилишига кўра у:
Муқаддима,
I Боб. Умумий қоидалар (1-6 моддалар)
II Боб. Ёшга доир пенсиялар (7-14 моддалар)
Боб. Ногиронлик пенсиялари (15-18 моддалар)
Боб. Боқувчисини йўқотганлик пенсиялари (19-24 моддалар)
V Боб. Пенсияларни ва иш ҳақини ҳисоблаб
чиқиш тартиби (25-36 моддалар)
VI Боб. Иш стажини ҳисоблаб чиқариш (37-42 моддалар)
VII Боб. Пенсиялар тайинлаш (43-48 моддалар)
VIII Боб. Пенсияларни қайта ҳисоблаш (49-51 моддалар)
IX Боб. Пенсиялар тўлаш (52-67 моддалар) қисмлардан иборат.
Давлат пенсия таъминоти соҳасидаги асосий қонун сифатида
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонун бу согҳадаги барча асосий нормаларни белгилаб беради.
в). Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуни9. Мазкур қонун 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган ва 2005 йил 1 январдан амалга жорий қилинган. Қонуннинг вазифаси фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жамғариб бориладиган пенсия таъминоти олиш ҳуқуқига эга.
Ушбу қонун ўз таркибий тузилишига кўра қуйидагича:
I. Умумий қоидалар (1-5-моддалар)
Жамғариб бориладиган пенсия тизимини ташкил этиш (6-15-
моддалар)
Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш тартиби (16-23-
моддалар)
Якунловчи қоидалар (24-27-моддалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |