Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


169
― Эдвард, йўқ! — қичқирдим, лекин овозимни қўнғироқ овози босиб
кетди.
Энди уни кўриб турардим. Лекин у мени кўрмасди. Бу гал уни ҳақиқатдан
кўрардим, галлюцинация эмасди. Шундагина унга ҳам осон бўлмаганини
тушуниб етдим. Эдвард худди ҳайкалдек ҳаракатсиз турар, кўзлари
юмилган, қовоғи азоблардан кўкариб кетганди. У икки қўлини икки ёнга
ёйиб турар, юзи ўта хотиржам, худди ёқимли нарсалар ҳақида
ўйлаётгандек эди. Мармардан ясалгандек кўксини очиқ йўлакдан тушиб
турган хира нур билинар-билинмас ярқиратарди. Умримда ундан чиройли
нарса кўрмаганман, ҳатго нафасимни ютиб у томонга югураётганимда ҳам
унинг бетакрор ҳусни ақлимни шоширарди. Азобда ўтган етти ойнинг
ҳам аҳамияти қолмади айни дамда. Ўрмонда айтган охирги гапи ҳам,
мени кўришни истамаслиги ҳам аҳамиятини йўқотганди.
Қанчалик узоқ умр кўрмай ундан бошқасини сева олмасдим. Соат бонг
ургани баробарида у ёруғлик томон бир қадам ташлади.
― Йўқ! — қичқирдим мен. — Эдвард, менга қара!
У мени эшитмасди. Табассум қилганча яна бир қадам ташлади. Мен унга
шундай қаттиқ урилдимки, зарба кучлилигидан ерга учиб кетдим. Агар у
қўллари билан мени ушлаб қолмаганда... Унинг қўлига осилганча
бошимни кўтардим. Соат яна бир бор бонг урганда унинг қоп-қора
кўзлари секин очилди. У менга ҳайрат билан тикилди.
― Қизиқ, — деди у майин овозда. — Карлайл ҳақ экан...
― Эдвард, — дедим нафасимни ростлашга уриниб. — Сен сояга
қайтишинг керак! Тезроқ!
У ҳижолат тортгандек туюлди. Қўли билан секин юзимни силаб қўйди.
Назаримда мен уни тўхтатиб қолганимни сезмади. Ҳозир минора ёнидаги
қоронғу муюлишда ҳаётимдаги энг муҳим вазифани уддаладим, шекилли.
Бу ғалати ҳолат эди. Мен иккаламиз ҳам ажал остонасида турганимизни
аниқ билардиму лекин барибир бахтли эдим. Кечадан буён ваҳимада
яшаганим боис ҳозир биринчи марта танамга қон югурганини сездим.
Қалбимдаги жароҳат ҳам аллақаерга йўқолганди.
― Ишонгим келмайди. Бу қадар тез рўй беради деб ўйламагандим.
Шундай дея лабларини сочимга теккизди. ― Қачондан буён сочларингга
қўл теккизмагандим, бу қандай бахт, — овози бахмалдек майин эди. —
Нафасингиздаги асални сўриб олган ўлим, ҳуснингизга кучи етмабди-да,
— шивирлади у Ромеонинг қабрдаги сўзларини. — Ифоринг ҳам
олдингидек
ёқимли. Балки бу дўзахдир. Сен ёнимда бўлсанг, менга бунинг фарқи йўқ,
мен уни қабул қиламан.
― Мен ўлганим йўқ, — гапини бўлдим. — Сен ҳам! Илтимос, Эдвард,
тезроқ сояга сурилишимиз керак. Улар шу атрофда бўлиши мумкин!
Мен унинг қўлида тинмай типирчилайверганимдан сўнг, қошлари
саросимада чимирилди.
― Нима бўляпти? — сўради у ҳамон мулойим овозда.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish