164
― Сен ҳеч нима қилишинг шартмас. У сени қуёш чиққунча кўрса
бўлгани.
Асосийси, у сени мендан олдин кўриши керак!
― Буни қандай қиламиз?
― Сени иложи борича яқинроқ олиб бормоқчиман, кейин эса қайси
томонга югуришни кўрсатаман.
Мен бош силтаб қўйдим.
― Иложи борича оёғинг чалишиб йиқилмасликка ҳаракат қил, бугун
жароҳату мия чайқалишларига вақтимиз йўқ.
Мен хўрсиндим, ўз нўноқлигим билан тўқнашиб ёки йиқилиб жисмимни
чақа қилиш менга хос эди.
Элис қуёшга пешвоз чиқиш учун машинани учиргани сайин у янада
тезроқ кўтарила бошлади.
Балки у тушгача кутмаса-чи, деган ваҳима
ичимни кемира бошлади.
Кеча уйимиз остонасида Элис Эдварднинг номини тилга олганда
юрагимни қоплаган қўрқув қадимий жигарранг деворлар билан ўралган
шаҳарга яқинлашганим сайин авж ола бошлади. Мен шаҳарни жуда
чиройли деб тасаввур қилардиму, лекин ҳозир у юрагимга қўрқувдан
бошқа нарса солмасди.
https://telegram.me/e_kutubxona
166
Йўл борган сайин баландлай бошлади, йўлда автомобиллар тирбанд эди.
Машиналар кўплигидан биз ҳам уларнинг тезлигига қараб ҳаракатлана
бошладик. Олдиндаги жигарранг “Пежо”дан ошиб ўта олмай, туриб
қолдик. Соат миллари эса устимиздан кулгандек, тезроқ ҳаракатланарди.
Мен Элисга ўтиниб боқдим.
― Вольтеррага олиб борадиган йўл битта, — деди Элис мендан баттар
асабийлашсада, мени тинчлантиришга уриниб.
Автомобиллар битта-
битталаб шаҳар томон эмаклай бошлади. Шаҳарга яқинлашганлар
машинадан тушиб пиёда кета бошлашди. Улар бесабрлик қилишяпти деб
ўйладиму, лекин тепаликка чиқиб
борганимиздан кейин автомобиллар қалашиб кетган шаҳар дарвозасини
кўриб уларни тушунгандек бўлдим.
Бирорта автомобилга ҳам дарвозадан ўтишга рухсат беришмаётганди.
― Элис, — дедим нафасим ичимга тушиб.
― Биламан, — деди у асабийлашиб.
Энди эътибор берибман, ташқарида қаттиқ шамол эсарди. Қизил
кўйлаклилар, қизил байроқлар, қизил шляпалар денгиздек шовуллаб
қадимий шаҳар остонасида юракка ваҳима соларди.
Элиснинг овози мени даҳшатли манзарадан чалғитди:
― Қоровулларнинг ёнидан ўтиб кета оламизми-йўқми, билмайман. Агар
бунинг иложи бўлмаса, бир ўзинг киришингга тўғри келади. Орқа-
олдингга қарамай югуришинг керак. Йўл-йўлакай
одамлардан Палаццо
Дей Приорини сўраб югуравер. Адашиб кетма...
―
Палаццо Дей Приори, Палаццо Дей Приори, — ёдлаб қолиш учун
тинмай такрорлай бошладим.
― Агар инглизчани тушунадиганлар бўлса, соатли минора қаерда деб
сўрагин. Мен айланиб ўтаман ва шаҳар ортидан девордан ошиб ўтадиган
жой топиб, кейин сенга етиб оламан. Эдвард майдоннинг шимолий
томонида, соатли миноранинг остида бўлади. Ўнг томонида тор йўлак
бор, у ўша ерда сояда бекиниб туради. У қуёшга чиқиб улгурмасидан
эътиборини тортиб улгуришинг лозим.
Жавоб ўрнига бош силтадим. Тўқ кўк рангдаги форма кийиб олган эркак
ҳаракатни бошқарар, автомобилларни четлатиб, одамлар оқимини олдинга
ўтказарди. Машиналар ортига қайтиб, йўл бўйидан
жой топишга
уринишарди.
Ниҳоят Элиснинг ҳам навбати келди.
Формали эркак эринчоқлик билан ҳаракат қилар, ҳеч кимга эътибор
бермасди. Элис тезда унинг ёнидан ўтиб, дарвозанинг ёнига етиб борди.
Формали биз томонга қараб қичқирди, лекин постидан қимирламади.
Ортимиздагилар ҳам бизнинг йўлимиздан кетмаслиги учун у таёғини
кўтариб, уларга қараб югурди.
Кўчани тўлдириб келаётган сайёҳлар оқими хашаматли "Порше"дан кўз
узмай келишар, дарвоза олдидаги қоровул эса бизга пешвоз юрди. Элис
унга яқинлашди ва орқа ўриндиқдаги сумкасидан нимадир олди. Жаҳли
чиққан қоровул ойна ёнига келиб ғазаб билан туриб олди.
Do'stlaringiz bilan baham: