Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


162
― Аввалига ҳамма нарсани ағдар-тўнтар қилиб юборди. Режаларини
жуда тез ўзгартиряпти, аниқ нарса кўринмаяпти.
― Қанақа режалар?
― Қаттиқ ранжиганидан овга чиқмоқчи ҳам бўлди. Шаҳарда... Лекин
сўнгги лаҳзаларда фикридан қайтди.
― Карлайлни ранжитишни истамаган, — шивирладим. ― Демак, бу ҳали
интиҳо эмас.
― Балки, ― қўшилди у.
― Вақтимиз етарлими? — дедим самолёт пасаяётганини ҳис қилиб.
― Етади, деб умид қиламан, агар у охирги қарорида қолса, вақтимиз
муқаррар етади.
― Охиргиси қайси?
― У ишни мураккаблаштирмай, фақат қуёшга чиқишни ўйлаяпти.
"Фақат қуёшга чиқмоқчи", ўйладим даҳшат ичида. Шунинг ўзи етарли-ку.
Ўрмондаги сайҳонликда Эдвардни биринчи марта қуёш нурлари остида
кўрганим кўз ўнгимдан ўтди. Унинг териси миллионлаб олмос
зарраларидан ясалгандек ярқирарди. Уни бир марта кўрган ҳар қандай
одам бир умр унута олмайди.
Албаттаки, Волтарилар бунга йўл кўйишмайди. Ҳеч қачон! Токи ўз
ҳудудларини одамлар назаридан сир сақлашни исташса. Ойнадан ғира-
шира тонг отиб бораётганини кўриб ваҳима билан шивирладим: —
Улгурмаймиз...
― Хавотир олма, ҳозир у томоша кўрсатишга мойил бўлиб турибди.
Кўпроқ томошабин йиғилгунча кутмоқчи, шу сабаб минорали соати бор
марказий майдонни танлади. У ернинг деворлари баланд. У кун яримдан
оққунча кутади, қуёш боши устига кўтарилгач, одамларнинг қаршисига
чиқмоқчи.
― Демак, чошгоҳгача вақтимиз бор.
― Агар омадимиз чопса, агар у режаларини ўзгартирмаса...
Динамикдан учувчи аввал француз тилида, кейин инглиз тилида ерга
қўнаётганимизни эълон қилди.
― Вольтерра Флоренциядан қанча узоқликда жойлашган?
― Бу машинани қанчалик тез ҳайдашингга боғлиқ, Белла.
― Шунақами, — дедим Калленларнинг қандай тезликда ҳайдашини
билган ҳолда.
У менга синовчан тикилиб туриб: — Ўғирланган машинага қаршилигинг
йўқми? — деди.
Ёрқин сариқ рангдаги “Порше” шиналарини чийиллатганча мендан бир
неча қадам нарида тўхтади. Аэропортнинг йўлагида мен билан
турганларнинг барчаси бирдек менга ўгирилишди.
― Қимирла, Белла! — бесабрлик билан бақирди Элис деразадан бошини
чиқариб. Шу заҳоти югуриб бориб машинага жойлашдим.
― Бақирмасанг-чи, Элис, — норози тўнғилладим. — Ўғирлаш учун
бундан ҳам ёрқинроқ рангдагисини топа олмадингми?

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish