Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


161
― Нимани назарда тутяпсан?
― Мени оила аъзоларинг сафида кўрганингни... — дедим зўрға.
― Ўшанда шунақа эҳтимол бор эди.
― Ўшанда?
― Рост айтяпман, Белла, — деди у ичида бир қарорга келиб бўлгач. —
Очиғини айтсам, буларнинг барчаси мен учун кулгили. Сен билан сени
вампир қилиш ҳақида баҳслашиб ўтиришим жуда кулгили.
Тушунмай унга тикилдим. Хаёлимда унинг фикрига қарши бош кўтардим.
Олдин буни орзу ҳам қила олмасдим.
― Қўрқитиб юбордимми? — ҳайрон бўлди у. — Ўзинг шуни истайсанми,
деб ўйлагандим.
― Албатта, хоҳлайман! — дедим шошиб. — Оҳ, Элис, Шуни ҳозироқ
амалга ошира олмайсанми? Қўлимдан келгунча сенга ёрдам бераман,
Илтимос, мени тишлагин...
― Секин! — Элис мени огоҳлантирди. Стюарт яна биз томонга ўгирилди.
— Эсингни едингми? — шивирлади у. — Ўзи вақтимиз кам... Эрталаб
Вольтеррага кириб боришимиз керак. Сен эса бир неча кун оғриқдан
азобланиб ётишингга тўғри келади. Қолаверса, йўловчилар ҳам бунга жим
қараб туришмайди.
― Агар... Агар ҳозир қилмасанг кейин фикрингдан қайтиб қоласан-да...
― Йўқ, — деди қовоғини уюб, кўзларига мунг чўкди. — Қароримни
ўзгартираман деб айта олмайман. Албатта, бу Эдвардни ғазабга
келтиради, лекин нима ҳам қила оларди.
Юрагим ҳапқириб кетди: — Тўғри, ҳеч нима қила олмайди.
Элис эса секингина кулиб қўйди.
― Белла, менга қаттиқ ишоняпсан. Лекин бу ишни қила олишимга
ишонмайман. Сени ўлдириб қўйишим мумкин.
― Барибир бу имкониятдан фойдаланишим керак.
― Жуда ғалатисан-да, Белла. Ҳатто одамга ҳам ўхшамайсан.
― Раҳмат.
― Аразлашни кераги йўқ, бу шунчаки бир тахмин. Аввал эсон-омон
эртанги кунни ўтказиб олайлик.
― Яхши.
Демак, эртанги кун ижобий якун топса, умид қилсам бўлади. Агар Элис
сўзида турса, агар у мени ўлдириб қўймаса, унда Эдвард янги
танишларининг ортидан қаерга истаса кетиши мумкин, мен ортидан
қолмайман. Бошқа аҳмоқлик қилишига йўл қўймайман. Балки мен ҳам
чиройли ва кучлига айлансам, унинг ўзи ҳам бошқаларнинг ортидан
югургиси келмай қолар.
― Озроқ ухлаб олсанг бўлади. Бирор янгилик бўлса, сени уйғотаман.
Шундан кейин Элис тиззасини қучоқлаб, жойлашиб ўтириб олди ва
диққатини жамлаш учун кўзларини юмди. Мен эса ундан кўз узмай
турдим. Бир оздан кейин у: — Унга рад жавобини беришди, — деди
негадир маъюс овозда.
― Энди нима қилмоқчи? — сўрадим ваҳимага тушиб.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish