Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


74
― Мен фильмни кўрганим ҳам йўқ. Кинога келмасимиздан олдин тобим
қочиб турганди.
― Нега айтмадинг? — койидим уни.
― Ўтиб кетади деб ўйлагандим. Ошқозон гриппини юқтириб олдим,
шекилли...
Тоза ҳавога чиққанимиздан кейин у бир оз ўзига келди.
Қайтишда Майкка тоза ҳаво келиб турсин деб машина ойнасини очиб
қўйдик. Совуқ ҳаводан жунжикиб кетганимни кўриб Жейкоб бир қўли
билан елкамдан қучди.
― Ўзинг совқотмаяпсанми? ― дедим қўлининг тафтини ҳис
қиларканман.
У эса:
Куйиб кетяпман, — деб жилмайди.
Кўли иссиқлигидан хавотир олиб, пешанасини ушлаб кўрдим, ростдан
ҳам қайноқ эди.
― Ҳароратинг баланд-ку!
― Қўйсанг-чи, соппа-соғман, — деди бепарво. Баланд ҳарорат билан
ўзини қандай яхши ҳис қилиши мумкинлигини тушунмадим.
Виждоним қийнала бошлади. Агар Жейкоб умид қилса, бу умид
кейинчалик ўсиб, дўстликдан ошиб кетади. Демак мен нотўғри йўл
тутяпман. Унга меъёрдан ошмасликни эслатиб қуйишим керак.
Тўғри тушуниши учун нима десам экан? Аслида мен фақат қобиқдан
иборат эдим, ичим эса бўм-бўш. Бир неча ой жонсиздек яшаганим учун,
ҳозир ўзимни бир оз яхши ҳис қилардим. Лекин Жейкоб менга ўхшаган
ҳаёти вайрона уйга айланган дўстга эмас, яхшироғига муносиб. Мени ҳар
қанча таъмирламасин асл ҳолимга қайтара олмайди. Лекин уни ёнимдан
ҳайдашга ҳам кучим етмасди, унга
жуда боғланиб қолгандим. Жуда
худбинман! Балки ҳаётимни йўлга қўйсам, Жейкоб энди ёрдамга муҳтож
эмаслигимни сезиб, мендан узоқлашар... Бу фикримдан ўзим сесканиб
кетдим. Мен Майкнинг машинасини ҳайдаб уйига олиб бориб қўйдим.
Жейкоб мени олиб кетиш учун ортимдан ўз машинасида келди.
Йўл бўйи жим кетдик.
― Меҳмонга киришим мумкин эди-ю, лекин негадир ростдан ҳам ўзимни
ёмон ҳис қиляпман...
― Сен ҳам касал бўлиб қолмагин... Уйингга олиб бориб қўяйми?
― Йўқ, — деди у қовоғини солиб. — Касал эмасману, ғалати бўлиб
кетяпман...
Уйингга етиб боргач, қўнғироқ қилгин, хавотир оляпман...
― Албатта, хўп, — деди қоронғуликка термулиб.
Уйга кириш учун эшикни очишим билан Жейкоб билагимдан маҳкам
ушлаб тортди. Қўли худди оловдек қизиб кетганди.
Нима гап, Жейкоб?
― Сенга бир гап айтмоқчи эдим, Белла, бу кулгили туюлиши мумкин...
Бу кинодаги гапнинг давоми бўлса керак, деб ўйлаб хўрсиндим.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish