Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


72
― Шу ёлғон фильмни кўрмасам, бирон нима йўқотармидим? Турган-
битгани лоф, қалбаки!
Майк йўлакда кўринмади, яхши ҳамки, Жейкоб ортимдан чиққан экан: у
Майкни қидириб эркаклар хонасига йўл олди.
― Бошқа бақувватроқ дўстинг йўқмиди, бунинг кўкат экан-ку! Битта
фильмни кўрганда шунча бўлса... — деди у қайтиб чиққач, пешанасини
тириштириб.
― Сен айтгандақасини топишга ҳаракат қиламан, — дедим мен хўрсиниб.
Кейин Майкни кутиб, бўм-бўш ўриндиқларга жойлашдик. Жейкоб ҳам
орамиздаги чегара йўқолиб бораётгани ҳақида ўйлаяпти, шекилли,
хижолатли жилмайди ва елкамга қўлини ташлаш учун қўлини кўтарди.
― Жейк, — дедим ўзимни четга тортиб. У индамай қўлини туширди. Рад
этганимга эътибор ҳам бермади. Кейин секин қўлимдан ушлади. Яна
эътироз билдираётгандим, билагимдан маҳкам тутди. Ҳайронман, ўзига
бу қадар ишончи баландлигининг сабаби нимада экан?
― Йўқ, шошма, Белла, — деди у хотиржамлик билан. — Менга айт-чи...
Юрагим "шув" этди. Ҳозир ҳеч ким ҳаётимда Жейкобчалик катта ўрин
тутмасди. Назаримда у ҳаммасини барбод қилмоқчи.
― Нима? — дедим шивирлаб.
― Мен сенга ёқаман, шундайми?
― Биласан-ку.
― Ҳозир кўнгли ағдарилаётган анави овсардан кўра кўпроқ, тўғрими? –
деди у эркаклар хонаси томон ишора қилиб.
― Ҳа, — хўрсиндим.
― Бошқа сен танийдиган йигитлардан ҳам кўпроқ, шундайми? ― у худи
жавобини олдиндан билгандек хотиржам эди.
― Ўзим танийдиган қизлардан ҳам кўпроқ, — тўғрисини айтдим.
― Фақат ёқтирасан, холос! — деди у. Бу савол эмасди.
Жавоб беришга қийналдим... гапимдан хафа бўлиб, мендан ўзини олиб
қочса, нима қиламан? Барибир тўғрисини айтишга ўзимда куч топиб,
“Ҳа”, дедим.
У аламли жилмайди:
― Бу яхши. Ҳозирча сенга ёқяпман. Мени келишган йигит деб ўйласанг
керак... Жонингга теккунча қатъиятли бўлмоқчиман.
― Мен эса фикримни ўзгартирмоқчи эмасман, ― дедим уни хафа
қилмасликка ҳаракат қилиб. Овозим ғамгин чиқди.
― Демак, ҳамон бошқасини... — деди у ўйланиб.
Мен икки букчайиб олдим. Унинг исмини тилга олмагани учун
Жейкобдан миннатдор бўлдим. Мен кўнглимдагини айтмасам-да, у
дилимдан ўтганларини билгандек иш кўрарди. Худди боя мусиқа ҳақида
гапирганидек.
― Бу ҳақда гапирмасанг ҳам майли, — деди у. Миннатдор бўлиб бош
силкидим.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish