Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

ФОСИҚЛИК НИМА? 
Фосиқлик араб тилида “фисқ” дейилади. Мазкур сўз “қобиқни тешиб чиқиш” мазмунини 
ифодалайди. Аллоҳ таолонинг тоатидан чиқиб, гуноҳ-маъсиятларни ҳамманинг олдида уялмасдан 
қиладиган одам “фосиқ” дейилади. 
Кичик гуноҳларни бардавом бўлиш катта гуноҳни келтириб чиқаради. Ким катта гуноҳни ошкора 
қилса, фосиқ бўлади, гувоҳлиги ҳисобга ўтмайди. 
Фосиқлик гуноҳи кабиралардан саналади. Фосиқлик диндан чиқишнинг бошланишидир. Ким тавба 
қилмасдан гуноҳларни ошкора қилишда, маъсиятларни енгил санашда давом этса, унинг диндан чиқиб 


126 
қолиши мумкинлигидан қўрқилади. Шунинг учун кимда-ким фисқ ишларни билиб-билмай қилиб қўйса, 
тезда Аллоҳга тавба қилсин, ўзини ўнгласин. 
АҲЛИ ҚИБЛА ТАЪРИФИ 
Аҳли қибла деганда – гарчи гуноҳ ишларни қилса ҳам – Ислом даъвосидаги, Каъбага юзланадиган 
киши кўзда тутилади. Лекин бир шарти бор: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсаларни 
ёлғонга чиқармаслиги керак. Киши Пайғамбаримиз алайҳиссалом келтирган нарсаларни, Ислом 
асосларини тасдиқласа, инкор этмаса, мусулмон саналади. Бундан чиқди, қиблага юзланган ёки 
мусулмонликни даъво қиладиган ҳар қандай одам аҳли қибла эмас. 
Мусулмон банда гуноҳ иш қилсаям, агар ўша ишни ҳалол санамаса, Исломдан чиқмайди. Яъни, 
бирон киши Пайғамбаримиз алайҳиссалом олиб келган нарсаларни тасдиқласа, улардан биронтасини 
инкор этмаса, гуноҳ иш қилсаям, уни кофир, деб ҳукм чиқарилмайди. Бундай одам гуноҳига ўзи жавоб 
беради, лекин биз: “У ўша гуноҳи туфайли имондан айрилди”, деб айтмаймиз. 
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади “Ким 
бизнинг намозимизни ўқиса, қибламизга юзланса, сўйган нарсамизни еса, у мусулмондир. Бизга бўлган 
имтиёз унга ҳам бўлади. Бизга юклатилган масъулият унга ҳам юклатилади” (Бухорий ривояти). 
Қалбда имон бўлса, гуноҳ зарар қилмайди, дейиш ҳам нотўғри. Муржиалар: “Куфр бўлса, тоат 
фойда бермаганидек, имон бўлса, гуноҳ зарар қилмайди”, дейишган. Хаворижлар бунинг акси ўлароқ: 
“Мусулмон одам ҳар бир гуноҳи туфайли кофир бўлади”, деб айтишган. Мўътазилийлар эса: “Гуноҳи 
кабира одамни имондан чиқаради, аммо куфрга олиб бормайди”, деганлар Бундай эътиқод Аҳли сунна 
вал жамоа мазҳабига зиддир (Муҳаммад Анвар Бадахшоний, “Ақидатут таҳовия шарҳининг талхиси”). 
Демак, банда Аллоҳ ҳаром қилган ишларни ҳалол демаса ёки Аллоҳ ҳалол қилганни ҳаром, демаса, 
шариатда фарз қилинган амалларни инкор этмаса, уни кофир дейилмайди. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish