Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

4. “Аллоҳ Ўзига 
(бирон нарса ёки кимса)
шерик қилинишини кечирмайди. Шундан бошқа 
гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечиради. Ким Аллоҳга ширк келтирса, демак, жуда 
қаттиқ йўлдан озибди”
(“Нисо” сураси, 116-оят). 
Юқорида айтиб ўтганимиздек, Аллоҳ ширкдан бошқа гуноҳларни кечириши мумкин. Ким Аллоҳга 
бирон кимсани ёки нарсани шерик қилса, тўғри йўлдан адашибди, ўзини ҳалок этибди. 
Аллоҳ ширкнинг ўзини кечирмайди. Агар мушрик тириклигида тавба қилиб, ҳақ йўлга кирса, 
Аллоҳни таниса, унинг гуноҳлари кечирилади. Муҳими ўлимигача тавба қилиб қолса, тавҳид ақидасида 
ўтса бўлди. Агар мушрик ҳолида ўлса, унинг ҳеч қандай гуноҳи мағфират этилмайди. 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
5. “Аллоҳга чин ихлос қилиб, Унга ширк келтирмаган ҳолингизда 
(мазкур ишларни бажаринг)

Ким Аллоҳга ширк келтирса, у гўё осмондан қулаган, уни 
(бирон ваҳший)
қуш 
(ўлжа қилиб)
олиб 
кетган ёки 
(қаттиқ)
 шамол йироқ жойларга учириб кетган 
(кимса)
 кабидир” 
(“Ҳаж” сураси, 31-оят).
Бу оятга кўра, ширк келтирган кимса осмондан пастга қулаётиб бирон ваҳший қушга ўлжа бўлган, 
натижада танаси бўлакларга ажраб кетган кишига ўхшайди. Яна, мушрик кимса кучли шамол узоқ-
узоқларга учириб кетган нарсага менгзалмоқда. Гўё шубҳа-гумон шамоллари ҳидоятдан йироқ жойларга, 
залолат ерларига учириб кетгандек. Бундай кимса хоҳиш-иродадан мосуво, ундан бунга ўтиб юраверади. 
Иккала ҳолатда ҳам банда нажот топишига умид йўқ. Чунки ширк бандани икки дунёда хароб қилади. 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
6. “Эсланг, Луқмон ўғлига панд-насиҳат қилар экан, “Эй ўғлим! Аллоҳга ширк келтирма! 
Чунки ширк катта зулмдир”, деган эди”
(“Луқмон” сураси, 13-оят).
Луқмони ҳаким ўғлини Аллоҳга ихлос билан ибодат қилишга чақирган, У Зотга бирон нарсани 
шерик қилишдан қайтарган. Бунинг сабабини шундай тушунтирган: “Ширк энг катта зулмдир. Аллоҳ 
одамларни энг гўзал суратда яратган, уларни ҳисобсиз неъматлар билан сийлаган. Агар бандалар 
Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилишса ёки Унга қўшиб бут-санамларга сиғинишса, жонларига жавр, Аллоҳ 
берган неъматларга нонкўрлик қилган бўлишади. 
Бу ерда ширк нега катта зулм дейиляпти? Чунки мушрик кимса оддий мавжудотни (масалан, 
тошдан, ёғочдан йўниб ясалган бутларни) оламлар Раббига, ожиз бандани Қудратли Аллоҳга, муҳтож 
махлуқотларни Беҳожат Холиққа тенглаштиради. Аллоҳ ҳамма нарсани яратган, ризқлантирадиган, 
ишларини бошқариб турадиган бўлса-ю, одам боласи Улуғ Раббига ожиз нарсаларни шерик қилса! 
Бундан ҳам ортиқ зулм борми?! 
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, “Имон келтирган, имонларини 
зулм билан аралаштирмаган зотлар – ана ўшалар учун хотиржамлик бор. Ўшалар ҳидоят топувчилардир” 
(“Анъом”, 82) ояти нозил бўлганида, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига оғир 
ботиб, “Қайси биримиз имонини зулм билан аралаштирмаган?!.” дейишди. Шунда Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У (сизлар тушунган маънодаги зулм) эмас. Луқмоннинг: “Эй ўғлим! 
Аллоҳга ширк келтирма! Чунки ширк катта зулмдир”, деган гапини эшитмаганмисиз?” деганлар 
(Бухорий ривояти). 
Демак, ширк энг катта гуноҳдир. Агар киши ширкдан тавба қилмай вафот этса, унинг ҳеч қайси 
гуноҳи кечирилмайди. Ширк неча йиллар давомида, машаққат билан қилинган солиҳ амаллар савобини 
ювиб кетади, бандани Ислом миллатидан чиқаради, жаҳаннамда абадий қолишига сабаб бўлади. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish