Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Аллоҳ мунофиқларга, мунофиқаларга, кофирларга улар абадий қоладиган жаҳаннам



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

“Аллоҳ мунофиқларга, мунофиқаларга, кофирларга улар абадий қоладиган жаҳаннам 
оташини ваъда қилди. Ўша улар учун етарлидир. Аллоҳ уларни лаънатлади. Улар учун доимий 
азоб бор”
(“Тавба” сураси, 68-оят).
Мунофиқ кофирдан ҳам, мушрикдан ҳам ёмон. Нега десангиз, кофирнинг куфри аниқ. Унинг 
зараридан сақланиш мумкин. Аммо мунофиқ мусулмонлар ичида бўлатуриб, билдирмай Исломга зиён 
келтиради, иккиюзламачилик қилади. 
Аллоҳ ва Расули бизларни ҳақиқий мусулмон бўлишга, ихлос билан ибодат қилишга буюрган, 
Исломга ёлғондакам киришдан қайтарган. 


125 
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
шундай деганлар: “Кимда тўрт (иллат) бўлса, ҳақиқий мунофиқ бўлади. Кимда улардан бири бўлса, уни 
ташламагунича ўша одамда нифоқдан бир хислат бор бўлади: омонатга хиёнат қилади, ёлғон сўзлайди, 
аҳдига вафо қилмайди, жанжаллашса фожирлик қилади” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, 
Насоий ривояти). 
Имом Нававий “Саҳиҳу муслим” шарҳида айтишича, ким қалби, тили билан имон келтирса-ю, 
саналган ўша ишларни қилса, уни кофир ё мунофиққа чиқарилмаслигига уламолар иттифоқ қилишган. 
Қалбдан Аллоҳга имон келтирган банда ожизлик қилиб ёлғон гапириб қўйса, омонатга хиёнат қилса ёки 
ваъдаси устидан чиқмаса, гуноҳкор бўлади. Бу билан жаҳаннамда мангу қоладиган мунофиқлар сафига 
қўшилмайди. 
Мўмин банда катта-кичик нифоқдан эҳтиёт бўлади, унинг яқинига ҳам йўламасликка ҳаракат 
қилади. Инсон Аллоҳни тез-тез эслаб турса, қалби юмшайди, ҳис қилиш малакаси ошади. Агар Аллоҳ 
зикр этилмаса, диндан, Қуръондан узоқлашилса, қалбни моғор босади, одам бағри тошга айланади. 
Бундай кимсага Аллоҳнинг зикри ҳам, ваъз-насиҳатлар ҳам таъсир қилмайди. Шунинг учун мўмин киши 
нифоқнинг белгиларини, сабабларини, нифоқни қандай муолажа қилишни яхшилаб билиб олади. 
Мунофиқнинг қандай белгилари бор? 
Биринчидан, мунофиқ Аллоҳни, мўминларни алдашга уринади. Қолаверса: 
– Унинг қалбида касаллик (шубҳа, риё) бўлади. 
– ҳар ерда бузғунчилик қилади. 
– мўминлар устидан кулади. 
– икки тоифа орасида юради: бир қарасанг, мўминлар билан ҳамсуҳбат бўлади, бир қарасанг, 
ғайридинларга ошна тутинади. 
– ёлғон қасам ичади. 
– омонатга хиёнат қилади. 
– одамларни алдайди. 
– ваъдасида турмайди. 
– жанжаллашганда ноҳақлик қилади. 
– била туриб ҳақиқатни инкор этади. 
Нифоққа нималар сабаб бўлади? 
– Имони заифлик. 
– икки тоифа ўртасида туриб, бирон манфаатга эришиш илинжи. 
– риё, хўжакўрсинлик. 
– машҳурликка интилиш. 
– мартабада, бойликда, куч-қувватда ўзидан кучлилардан қўрқиш. 
Нифоқ иллатидан қутулиш учун нима қилиш керак? 
– Аллоҳга тавба қилиш. 
– У Зотга кўп истиғфор айтиш. Зеро, ихлос билан истиғфор айтган одамнинг қалби нифоқдан 
тозаланади. 
– ибодатларни хушуъ билан, Аллоҳни кўриб тургандек адо этиш. 
– одамлар кўриб қўйсин, эшитсин, деган ниятдан воз кечиш, амални Ёлғиз Аллоҳ розилиги учун 
қилиш. 
– мунофиқлар, риёкорлар охиратда қандай аянчли ҳолга тушишини ёдда тутиш. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish