Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


КУФР БИЛАН ШИРК ЎРТАСИДА ҚАНДАЙ ФАРҚ БОР?



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

КУФР БИЛАН ШИРК ЎРТАСИДА ҚАНДАЙ ФАРҚ БОР? 
Куфр имон келтириш зарур нарсаларни ёки улардан бирини рад этиш, ширк эса Аллоҳ таолога 
бирон нарсани ёки кимсани шерик қилишдир. Демак, Яратувчи Аллоҳни бутунлай инкор қилиш, тан 


123 
олмаслик куфр, Аллоҳ борлигини эътироф этатуриб У Зотга ибодатда, итоатда, дуода ниманидир ёки 
кимнидир шерик қилиш ширк саналади. Кофир билан мушрик ўртасидаги асосий фарқ шунда. 
КИЧИК – МАХФИЙ ШИРК НИМА? 
Кичик ширк тавҳидга зид эмас, бандани Ислом миллатидан чиқармайди, лекин солиҳ амал 
савобини камайтиради. Агар кўпайиб кетса, амални ҳабата қилиб қўяди. Кичик ширк риёдир. Риё нима? 
“Бировлар кўрсин, эшитсин, мақтасин”, деган ниятда қилинадиган амал “риё” дейилади. Масалан, 
кимдир одамлар кўзига имон-эътиқодли, инсоф-тавфиқли бўлиб кўриниш учун намоз ўқиса, “Фалончи 
жуда ибодатли одам, кўп нафл намоз ўқийди, нафл рўза тутади”, деган сўзларни эшитишга интилса, риё 
қилган бўлади. Ихлос амаллар савобини кўпайтиради. Риё эса камайтиради, ҳатто риёкорга биронта ҳам 
савоб берилмаслиги мумкин. Шунинг учун, Аллоҳдан ажр-савоб умидидаги инсон, эртага қиёматда юзим 
ёруғ бўлсин, жаннатга кирай, деган банда амални холис Аллоҳ розилиги учун қилади. 
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: 
"--------------------------- Арабий матн --------------------------" 
(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга)
айтинг: “Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам 
сизлар каби одамман. Менга Илоҳингиз Ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи экани ваҳий этилмоқда. Шундай 
экан, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умид қилса, у ҳолда яхши амал қилсин, 
Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсани шерик қилмасин!”
(“Каҳф” сураси, 110-оят).
Яъни: Эй Муҳаммад, пайғамбар эканингизга ишонмаётган анави мушрикларга айтинг: “Мен ҳам 
сизларга ўхшаган одамман. Ким мени ёлғончи деб даъво қилса, мен келтирган нарсаларни келтирсин! 
Агар Аллоҳ билдирмаса, сизлар сўраган – ғор эгалари ва Зулқарнайн қиссасини, ўтмишда бўлиб ўтган 
воқеаларни билмайман. Мен ибодат қилишга даъват этаётганим Илоҳингиз Ягонадир. Унинг шериги йўқ. 
Шундай экан, кимнинг ажр-савобдан, охиратдаги чиройли мукофотдан умиди бўлса, шариатга мувофиқ, 
Аллоҳ розилиги учун солиҳ амаллар қилсин. 
Эртага қиёмат куни Аллоҳ билан учрашишига аниқ ишонган инсон Раббидан ўзгага ибодат 
қилмайди, ибодатда Аллоҳга бут-санамларни ҳам, одамларни ҳам тенглаштирмайди. 
Ибодатдаги ширк риёдир. Риё “махфий ширк” ҳам дейилади. Нега? Чунки, риёкор кимса бир 
қарашда ҳамма қатори намоз ўқиётгандек, рўза тутаётгандек, садақа бераётгандек кўринади. Бироқ асл 
мақсади Аллоҳ розилигини топиш эмас, одамлардан мақтов эшитиш, эл оғзига тушиш, шуҳрат қозониш. 
Мақсад яширин бўлгани, ҳаммагаям билинмагани учун риё “махфий ширк” дейилади. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аллоҳ 
таоло: “Мен шерикка энг беҳожат Зотман. Ким бирон амал қилса-ю, унда Менга бошқани шерик тутса, 
уни ҳам, шеригини ҳам тарк этаман”, деди” (Муслим ривояти). 
Аллоҳ таоло учун бажариладиган ишга ҳеч ким ёки ҳеч нарса шерик қилинмайди. Ҳар қандай солиҳ 
амал Ёлғиз Аллоҳ розилиги учун бажарилади. Агар риё аралашса, Аллоҳ бундай амални рад этади, унга 
савоб бермайди. Аксинча, риёкор кимса қаттиқ гуноҳга ботади. 
Абу Саид ибн Абу Фазола розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам шундай деганлар: “Аллоҳ – бўлишига шубҳа йўқ кунда – қиёматда одамларни (ҳисоб қилиш учун 
бир ерга) жамласа, бир нидо қилувчи: “Ким Аллоҳ учун (деб) бажарган амалида бировни шерик қилган 
бўлса, савобини Аллоҳдан бошқалар ҳузуридан изласин. Зеро, Аллоҳ шериклардан энг беҳожат Зотдир”, 
деб нидо қилади” (Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ривояти. Ривоят санади ҳасан). 
Демак, қиёматда риёкорларга савоб берилмайди. Улар ким учун риё қилишган, Аллоҳга кимни 
шерик тутишган бўлса, ана ўшалардан “мукофот” сўрашлари айтилади. 
Саҳоба Маҳмуд ибн Лабид Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
– Сизлар учун қўрқадиганим энг хавфли нарса кичик ширкдир! – дедилар. Шунда одамлар: 
– Эй Расулуллоҳ, кичик ширк нима? – деб сўрашди. У зот: 
– (Кичик ширк) риёдир. Одамлар қиёматда амаллари мукофотини олишганда Аллоҳ азза ва жалла 
(риёкорларга): “Дунёда ким учун риё қилган бўлсангиз, ўшаларнинг олдига боринглар! Уларнинг қошида 
мукофот топасизларми?!” деб айтади (Аҳмад, Байҳақий, Табароний ривояти. Ривоят санади ҳасан). 


124 
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
олдимизга чиқдилар. Биз масиҳ дажжол ҳақида суҳбатлашиб ўтиргандик. У зот: “Мен сизларга масиҳ 
дажжолдан ҳам хавфлироқ нарсани айтайми?” дедилар. Биз: “Ҳа”, дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам: “(Бу) яширин ширк – киши туриб намоз ўқиши, бировнинг кўзига (яхши) кўриниш учун 
намозини чиройли қилишга уринишидир”, дедилар” (Ибн Можа, Ибн Хузайма, Байҳақий ривояти. Ривоят 
санади ҳасан). 
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳу шундай деган: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
даврларида риёни кичик ширк деб билардик” (Ҳоким, Баззор ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). 
Шунингдек, Аллоҳдан ўзгалар номи билан қасам ичиш, бир киши бошқа одамга: “Аллоҳ ва сен 
хоҳласанг”, “Бу Аллоҳдан ва сендан”, “Мен Аллоҳ ва сен биланман”, “Мен Аллоҳга ва сенга таваккал 
қиламан”, “Агар Аллоҳ ва сен бўлмаганингда мана шу иш бўлмасди”, деб айтиши ҳам кичик ширкдир. 
Бироқ юқоридаги гаплар нима мақсадда, қандай ҳолатда айтилишига қараб катта ширк бўлиб қолиши 
хавфи бор. Шунинг учун мусулмон киши бундай ишлардан, гаплардан сақланади. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish