Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


ИСО АЛАЙҲИССАЛОМ ОСМОНДАН ТУШИШИ



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

ИСО АЛАЙҲИССАЛОМ ОСМОНДАН ТУШИШИ 
Дажжол ер юзида бузғунчилик қилиб турганида Исо алайҳиссалом осмондан тушиб, уни ўлдиради. 
Исо алайҳиссалом осмондан тушганидан кейин Ислом шариати билан ҳукм чиқаради, унутилган, 
амалдан қолган ҳукмларни қайта тиклайди, ер юзида Аллоҳ таоло хоҳлаган муддат яшаб, вафот этади. 
Мусулмонлар унга жаноза ўқиб, дафн этишади. 
Қуръони каримда Исо алайҳиссалом ҳақида шундай дейилган: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
“Ҳолбуки, улар 
(Исони)
ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун 
(бошқаси 
Исога)
ўхшатиб қўйилди, холос. Албатта, Исо ҳақида талашиб-тортишган кимсалар унинг 
(ўлдирилган-ўлдирилмагани)
 ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақида фақат гумонга бериладилар. Уни 
ўлдирмаганлари аниқ. Балки Аллоҳ уни осмонга кўтарган. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат Эгаси бўлган 
Зотдир. Ҳар бир аҳли китоб ўлими олдидан унга 
(яъни, Исога)
, албатта, имон келтиради. Қиёмат 
куни эса буларнинг зарарига гувоҳ бўлади”
(“Нисо” сураси, 157-159-оятлар).
Бу ерда яҳудийлар мақтанаётган ишнинг асл моҳияти очиб берилмоқда. Яҳудийлар: “Биз Исони 
ўлдирдик”, деб ёлғон гапиряптилар. Бу – уларнинг даъвоси. Улар Исони ўлдирганлари ҳам, осганлари 
ҳам йўқ. Аслида Исо алайҳиссаломга қуйиб қўйгандек ўхшаш кишини ўлдирганлар. Кейин Исони 
ўлдирдик, деб ўйлаганлар. 
Шайх Ҳасанайн Муҳаммад Махлуф шундай деган: “Яҳудийларнинг кўпи “Масиҳни биз ўлдирдик, 
дорга осдик”, деб даъво қилишди. Аллоҳ уларни ёлғончига чиқарди: бошқа кишини Исо алайҳиссаломга 
ўхшатиб қўйди. Улар Исони ўлдириш учун келганларида унинг қиёфадошини кўрдилар. Кейин уни 
ўлдирдилар. Улар Исога ўхшаш одамни пайғамбар деб ўйлашган. Аслида эса Ибн Марямни 
ўлдиришмаган. Аллоҳ Исони осмонга кўтарган, уни душманлар ёмонлигидан сақлаган”. 
Муфассирлар бошқа кишининг Исога ўхшатиб қўйилиши ҳақида бир қанча қавлларни 
келтиришган. Улардан энг муҳим иккитасини зикр қиламиз: 
Биринчиси: Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломга хиёнат қилган, уни қатл қилишда “ташаббус” 
кўрсатганлардан бирини унга ўхшатиб қўйган. Ўша киши Яҳузо Исхарбутийдир. У Исо алайҳиссалом 
кетидан юриб, душманлар фойдасига жосуслик қилган. Яҳузо Исо алайҳиссалом турган жойни 
душманларга кўрсатиб: “Олдингиздан биринчи чиққан одам Масиҳ бўлади. Уни ушлаб, қатл қилинглар!” 
деди. Яҳузо Исо алайҳиссаломни кўрсатиш учун унинг уйига кирганида Аллоҳ Исони осмонга кўтарди. 
Ҳалиги мунофиқни Исо алайҳиссаломга ўхшатиб қўйди. Душманлар етиб келишганида Яҳузони Исо деб 
ўйлаб қатл қилишди. 
Мана шу қавл Инжилнинг баъзи нусхаларида келтирилган. Алусий бунга қуйидаги сўзлари билан 
ишора қилган: “Ҳаворийлардан бир киши Исо алайҳиссаломга душманлик қилиб, зимдан кетидан 
пойлоқчилик қиларди. Душманлар Исони ўлдирмоқчи бўлганларида, у: “Сизларга Исони мен 
кўрсатаман”, деди. Бунинг эвазига 30 дирҳам пул ҳам олди. Шундай қилиб, ўша киши Исо алайҳиссалом 
уйига кирди. Аллоҳ пайғамбарини осмонга кўтарди, иккиюзламачи кимсани Исога ўхшатиб қўйди. 
Душманлар хоинни Исо алайҳиссалом деб ўйлаб қатл қилишди”. 
Иккинчи қавл: Яҳудийлар Исони қатл қилмоқчи бўлишганда Аллоҳ таоло пайғамбарнинг мухлис 
шогирдларидан бирини унга ўхшатиб қўйган. Исо шогирдларига хитоб қилиб: “Орангизда ким менга 
ўхшатилиб, қатл қилинишни, кейин жаннатга киришни хоҳлайди?” деди. Шунда бир киши: “Мен”, деб 
розилик берди. Шунда Аллоҳ уни Исо алайҳиссалом суратига киргизди. Ғанимлар уни қатл қилиб, 
осдилар. 
Ибн Касир мана шу қавлни қувватлайдиган бир қанча ривоятларни келтирган. Жумладан, Ибн 
Аббосдан ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломни осмонга кўтаришни ирода қилганида у 
шогирдлари олдига чиқди. Уйда ҳаворийлардан ўн икки киши бор эди. Исо уларга қарата: “Орангизда 
мендан кейин имон келтирганидан сўнг ўн икки марта кофир бўладиганлар бор”, деди. Сўнг: “Ичингизда 
қайси бирингиз менга ўхшатилиб, ўрнимга қатл қилинишни истайди? У жаннатда мен билан бирга 
бўлади”, деди. Шунда ораларида энг ёши кичиги турди. Исо унга: “Ўтир!” деди. Кейин ҳалиги савол 
билан яна мурожаат қилди. Яна ўша йигит ўрнидан турди. Исо: “Ўтир!” деб буюрди. Аллоҳнинг 
пайғамбари учинчи марта мурожаат қилганида яна ўша йигит: “Мен розиман”, деди. Шунда Исо унга: 


102 
“Сен ўшасан”, деди. Шунда ёш йигит Исо ибн Марямга ўхшатиб қўйилди. Исо алайҳиссалом эса осмонга 
кўтарилди. Яҳудийлар Исони қидириб келишди. Унинг қиёфадошини топиб қатл қилишди. Ҳаворийлар 
ичидан баъзилар буни кўриб, ўн икки марта кофир бўлди. 
Ибн Касир айтади: “Ибн Аббосдан нақл қилинган бу ривоят санади саҳиҳ. Уни Насоий Абу 
Курайбдан, у Абу Муовиядан ривоят қилган. Бир қанча салафлар айтишича, Исо ҳаворийларга: 
“Сизлардан қайси бирингиз менга ўхшатилиб, ўрнимга қатл қилинишни, кейин жаннатда мен билан 
бирга бўлишни истайди?” деган
31
”. 
Биз Қуръони карим матнига суянган ҳолда Исо алайҳиссалом ўлдирилмаган, осилмаган, балки 
Аллоҳ уни ҳузурига кўтарган, душманлари макридан халос қилган. Яҳудийлар ўлдириб дорга осган Исо 
эмас, бошқа одам, деб эътиқод қиламиз. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish