Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

ДАЖЖОЛНИНГ ЧИҚИШИ 
“Дажжол” сўзи “ашаддий ёлғончи”, “фирибгар” маъносини англатади. Дажжол ҳақни ботил билан 
кўмиб ташлаш қобилиятига эга. “Дажжол” исмли ёлғончи кимса пайдо бўлиши қиёматнинг энг катта 
белгиларидандир. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозлари сўнггида ташаҳҳуддан кейин, салом беришдан 
олдин дажжол фитнасидан паноҳ тилаганлар, умматларига шундай қилишни буюрганлар. Бу ҳам дажжол 
фитнаси хатарли эканини кўрсатади. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади “(Қай) 
бирингиз охирги ташаҳҳуддан фориғ бўлса, тўрт нарсадан: жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, тириклик 
ва ўлим фитнасидан, масиҳ дажжол фитнасидан паноҳ сўрасин” (Муслим ривояти). 
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Одам 
яратилишидан то қиёматга қадар дажжол (фитнаси)дан каттароқ (фитна) йўқ” (Муслим ривояти). 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Дажжол (чиққани)ни эшитган 
киши ундан узоқлашсин. Аллоҳга қасамки, ўзини мўмин ҳисоблайдиган одам олдига (дажжол) келганида 
ҳалиги киши унга эргашиб кетади” (Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилган). 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мадинага 
кириш йўлларида фаришталар туради. У ерга дажжол ҳам, ўлат ҳам кирмайди” (Бухорий ривояти). 
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам шундай деганлар: “Дажжол Мадина (ёни)га келиб, у ерни қўриқлаб турган фаришталарни кўради. 
Иншааллоҳ, Мадинага дажжол ҳам, вабо ҳам яқинлашмайди” (Бухорий ривояти). 
30
Манба: Мулла Али Қори, “Мирқотул мафотиҳ”; Муҳаммад Саламат Жабар, “Қиёмат аломатлари”. 


99 
Яна Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Дажжол келиб, Мадина яқинига тушади. Сўнг Мадина уч марта силкинади. Шунда унинг олдига барча 
кофирлар, мунофиқлар чиқади” (Бухорий ривояти). 
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам шундай деганлар: “Дажжол чиқади. Унга Мадинага кириш ҳаром қилинган (яъни, ман этилган). 
Дажжол Мадинадаги баъзи ўт унмас (– яйдоқ) ерларга етади. Ўша кунларда энг яхши ёки яхшилардан 
бир киши чиқиб, унга: “Гувоҳлик бераман, сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга 
таърифлаган дажжолсан!” дейди. Шунда дажжол (атрофидаги кишиларга): “Агар мана шуни ўлдириб-
тирилтирсам, (кейин ҳам) ишда (яъни, менинг ҳақлигимга) шубҳа қиласизларми?” дейди. “Йўқ”, 
дейишади (одамлар). Дажжол ҳалиги кишини ўлдиради. Сўнг тирилтиради. (Ҳақ сўзни айтган ўша) киши 
тирилганидан кейин шундай дейди: “Аллоҳга қасамки, сени бугунгичалик яхши таниб олмагандим”. 
Дажжол уни яна ўлдираман, дейди. Лекин (бу гал) унга қодир қилинмайди” (Бухорий ривояти). 
Аллоҳ таоло дажжол билан бандаларини синайди. Дажжол Аллоҳ таоло изни билан ғайритабиий 
ишлар қилувчи ёлғончидир. Аллоҳ таоло дажжолни баъзи ишларга қодир қилиб қўяди. Жумладан, 
дажжол ўликларни тирилтиради, дунёни гулга буркайди, ерни ҳосилдор қилиб қўяди. Дажжолнинг 
жаннати, дўзахи, икки дарёси бўлади. Ер хазиналари унга бўйсунади. Агар буюрса, осмондан ёмғир 
ёғади, ердан ўсимликлар унади. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг хоҳиши, қудрати билан бўлади. 
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Дажжолга Исфаҳон яҳудийларининг 70.000 нафари эргашади. Улар устида тайласон (яъни, кийим) 
бўлади” (Муслим ривояти). 
Айрим одамлар дажжолнинг гапига ишонади, унга алданади. Мўминлар эса Аллоҳнинг динида 
сабот билан туришади. Маълум вақт ўтгач, Аллоҳ таоло дажжол фитналарини тўхтатади. Кўкдан Исо 
алайҳиссалом тушиб, уни ўлдиради. 
Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам дажжол ҳақида шундай дедилар: 
– Агар у чиққанида орангизда бўлсам, қаршингизда ўзим унга ҳужжат келтирувчиман. Агар 
орангизда йўқлигимда чиқса, ҳар ким ўзига-ўзи ҳужжат келтирувчидир. Ҳар бир муслим устида Аллоҳ 
ўринбосарим (– ҳужжат келтирувчи)дир. Қай бирингиз дажжол (замони)га етса, унга (қарши) “Каҳф” 
сураси аввалги (оятлари)ни ўқисин. Бу оятлар сизларни дажжол фитнасидан сақлайди. 
Шунда: 
– У қанча туради? – деб сўралди. 
– Қирқ кун. Бир куни йилдек, бир куни ойдек, яна бир куни ҳафтадек, қолган кунлари (оддий) 
кунларингиздек бўлади. 
– Эй Расулуллоҳ, бир йилдек ўтадиган кунда бир кеча-кундузлик намоз бизга кифоя қиладими? 
– Йўқ, унга ўз миқдорини белгилайсиз. Сўнг Дамашқ шарқидаги оқ минора олдига Исо ибн Марям 
тушади, Луд дарвозаси ёнида дажжолга етиб, уни ўлдиради (Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят 
қилган). 
Дажжолнинг ўнг кўзи ғилайдир. Унинг кўзи бўртиб чиққан узум донасига ўхшайди. 
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
ҳузурларида дажжол зикр қилинди. Шунда у зот: “Аллоҳ сизга махфий эмас. Аллоҳ ғилай ҳам эмас 
(қўллари билан кўзларига ишора қилдилар). Албатта, масиҳ дажжолнинг ўнг кўзи ғилай. Унинг кўзи 
бўртиб чиққан узум донасига ўхшайди”, дедилар” (Бухорий ривояти). 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Мен дажжолда бор нарсани ундан 
яхши биламан. Унинг икки оқар дарёси бор. Кўзга биттасида сутдек оқ сув, кейингисида олов кўринади. 
Ўша кунга етган киши олов кўринган дарё олдига борсин, кўзини юмиб, бошини эгиб, ундан ичсин. У 
олов совуқ сув бўлади. Дажжолнинг кўзи масҳ этилган (юмуқ), устида ошиқча-қалин эти бор. Икки кўзи 
ўртасида “кофир” деган ёзув бор. Ўқишни билган-билмаган мўмин ўша ёзувни ўқий олади” (Муслим – 
Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан – ривоят қилган). 
Имом Муслим келтирган яна бир ривоятда: “Дажжолнинг чап кўзи кўр, сочи қалин, бир-бирига 
буралиб-ёпишиб кетган. Унинг жаннати ва дўзахи бор. Унинг дўзахи жаннат, жаннати дўзахдир”, 
дейилган. 
Аллоҳ таоло бизни дажжол фитнасидан Ўз паноҳида асрасин! 


100 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish