Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

ҚУЁШНИНГ ҒАРБДАН ЧИҚИШИ 
33
Манба: Муҳаммад Саййид Тантовий, “Пайғамбарлар тарихи”, 1-4-китоблар. 


106 
Маълумки, қуёш шарқдан чиқиб, ғарбга ботади. Бироқ, вақти-соати етганда қуёш ботадиган 
томонидан, яъни ғарбдан чиқади. Бу ҳам қиёматнинг катта аломатларидандир. 
Аллоҳ таоло шундай деган: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
“Улар фақат 
(жонлари олиниши учун ўлим)
фаришталари келишини ёки 
(қиёмат кунида 
бандалари ўртасида ҳукм қилиш учун)
Парвардигорингиз келишини ёки Парвардигорингиз 
оятларидан айримлари келишини кутмоқдалар. Парвардигорингиз айрим оятлари келадиган 
кунда илгари имон келтирмаган ёки имонида яхшилик касб қилмаган бирон жонга 
(энди 
келтирган)
имони фойда бермайди. “Кутаверинглар! Биз ҳам кутувчимиз”, деб айтинг”
(“Анъом” 
сураси, 158-оят).
Ибн Касир оят тафсирида шундай деган: “Агар ўша куни бирон кофир имон келтирса, унинг имони 
қабул қилинмайди. Аммо мўмин киши аввалдан яхши амаллар қилиб юрган бўлса, улуғ яхшилик устида 
бўлади. Агар мўмин бўлатуриб солиҳ амаллар қилмаган бўлса, фақат ўша куни тавба-тазарруъ қила 
бошласа, энди унинг тавбаси мақбул эмас. Бунга бир қанча ҳадислар далолат қилади. Ояти каримада “ёки 
имонида яхшилик касб қилмаган бўлса”, дейилган. Яъни, агар мўмин илгаридан солиҳ амаллар қилиб 
келмаган бўлса, энди қиладиган яхши ишлари қабул этилмайди”. 
Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни: “Бу 
қуёш қаёққа кетишини биласизларми?” деб сўрадилар. “Аллоҳ ва Расули билувчироқдир”, дейишди. “Бу 
(қуёш) то ўзининг Арш остидаги қароргоҳига етгунича юриб бораверади. Сўнг сажда қилган ҳолида 
йиқилади. То унга: “Кўтарил. Келган жойингга қайт!” дейилгунича шундай тураверади. Кейин чиқар 
жойидан чиқади. Кейин то ўзининг Арш остидаги қароргоҳига етгунича юриб бораверади. Сўнг сажда 
қилган ҳолида йиқилади. То унга: “Кўтарил. Келган жойингга қайт!” дейилгунича шундай тураверади. 
Сўнг яна юради. Одамлар ундан ҳеч нарсани инкор қилишмайди. У ўша Арш остидаги ўз қароргоҳига 
боради. Шунда унга: “Кўтарил, мағрибдан чиқувчи бўл!” дейилади. У мағрибдан чиқади”, дедилар. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кейин: “Ўша (ҳодиса) қачон бўлишини биласизларми? Бу ҳеч 
бир жонга – олдин имон келтирмаган ёки имонида яхшилик касб қилмаган бўлса – имони фойда 
бермайдиган пайтда бўлади”, дедилар” (Бухорий, Муслим, Термизий ривояти). 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Зоҳир бўладиган аломатлардан 
бири қуёшнинг ботадиган тарафидан (яъни, ғарбдан) чиқиши, ердан бир жонивор чиқиб, одамларга 
чошгоҳ пайтида кўринишидир. Улардан қайси бири олдин юз берса, иккинчиси ҳам тезда содир бўлади” 
(Муслим – Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан – ривоят қилган). 
Қуёш кунботиш тарафдан бош кўтариши дунё умри жуда оз қолганини билдиради. Бу ҳодиса 
борлиқ тебранишга тушганидан, олам хароб бўлаётганидан дарак беради. 
Яна бир ҳадисда шундай дейилган: “Қуёш ғарб тарафдан чиқмагунича қиёмат қоим бўлмайди. 
Қуёшнинг ғарбдан чиққанини кўргач, аввал имон келтирмаганларнинг ҳаммаси имон келтиради. Лекин 
бу имон (уларга) фойда бермайди” (Бухорий ва Муслим – Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан – ривоят 
қилган). 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish