76
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга кўра, оятдаги “тушиш”дан мурод сирот кўпригидан
ўтишдир
25
.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Одамлар жаҳаннамга киришади. Кейин амаллари сабаб у ердан чиқишади.
Уларнинг аввалгиси яшин
тезлигида, кейин шамол тезлигида, кейин чопқир отдек, кейин улов минган йўловчидек, кейин сафарга
кетаётган одамдек, кейин пиёда юришларидек (чиқади)” (Ҳоким ривоят қилган, санади саҳиҳлигини
айтган).
Демак, ҳамма сирот кўпригидан ўтади. Аллоҳ тақводор мўминларга нажот беради, куфр, ширк,
гуноҳ ишлар билан ўзларига жавр қилган золимларни тиз чўккан ҳолларида жаҳаннамда қолдиради.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “...
Кейин жаҳаннам узра сирот қўйилади. Уни биринчи кесиб ўтадиган мен билан умматим бўлади. Ўша
куни фақат пайғамбарлар гапиради. Ўша куни пайғамбарлар дуоси: “Эй Аллоҳ, саломат қил. Эй Аллоҳ,
саломат қил!” (дейиш) бўлади. Жаҳаннамда саъдон тиканига ўхшаш чангаклар бор. Саъдон тиканини
кўрганмисиз?” дедилар. (Одамлар:) “Ҳа, эй Расулуллоҳ”, дейишди. У зот: “(Ўша чангаклар) саъдон
тиканига ўхшайди. Бироқ унинг нақадар катталигини фақат Аллоҳ билади. (Ҳалиги чангаклар) амаллари-
гуноҳлари сабаб одамларни тортиб олади. Улар ичида амали туфайли ҳалок бўладигани ёки
амалига
боғлаб қўйиладигани бор. Улар ичида йиқитиладигани (мағлуб бўладигани) ёки мукофотланадигани ёки
шунга ўхшаши бор...” дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти).
Одамлар сирот кўпригидан ўтаётганида пайғамбарлар ўз уммати ҳаққига саломатлик тилашади,
“Умматимга дўзахдан омонлик бер!” деб дуо қилиб туришади.
Бошқа ривоятда айтилишича, сирот кўприги оёқлар сирпанадиган жойдир.
Унда темир чангаклар
бўлади. Мўмин банда сиротдан кўз очиб юмгунча, чақмоқдек, шамолдек, қушдек, чопқир отлардек ёки
туялардек ўтиб кетади. Нажот топувчи мусулмон тирналган, тўпланиб қолган кимса жаҳаннам оловига
қулаган бўлади.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу айтади: “Кўприк қилдан ҳам ингичка, қиличдан ҳам ўткирдир”
(Муслим ривояти).
Одамлар қиёмат куни уч тоифага бўлинади. Биринчи гуруҳга ҳеч нима бўлмайди (Улар сирот
кўпригидан омон-эсон ўтиб олишади).
Иккинчи тоифа тирналиб, қийналиб, судралиб бўлсаям ўтиб
олади. Учинчи тоифа дўзахга қулайди
26
.
Бундан чиқди, бандалар имон-эътиқодлари, солиҳ амаллари, ибодатларига қараб сиротдан турли
тезликда ўтишади. Комил, тақводор мўминлар пулсиротни яшин тезлигида кесиб ўтади. Солиҳ амаллар
қилса-да, катта гуноҳлардан сақланмай юрганлар сиротдан тирналиб,
судралиб, зўрға ўтиб олади.
Кофирлар, мушриклар, мунофиқлар сиротдан ўта олмай, жаҳаннамга қулайди. Сирот кўприги одамларни
жаннатий ва дўзахийга ажратади. Сиротдан ўтиб кетганлар жаннатга киради, ўта олмаганлар жаҳаннамга
қулайди...
Аллоҳ таоло барчамизга қиёмат кунидаги хорликдан, дўзах азобидан паноҳ берсин!
Do'stlaringiz bilan baham: