“Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли
(будир)
: Унда айнимаган сувдан
бўлган дарёлар, таъми ўзгармаган сутдан бўлган дарёлар, ичувчилар учун лаззатли майдан бўлган
дарёлар, мусаффо асалдан бўлган дарёлар бор. Улар учун у жойда барча мевалар бор,
Парвардигорлари томонидан мағфират бор.
(Ана шундай жаннат аҳли бўлган тақво эгалари)
дўзахда
мангу қоладиган, қайноқ сув билан суғорилиб, у
(сув)
ичакларини бўлак-бўлак қилиб
ташлайдиган
(кофир)
кимсалар каби бўладими?!”
(“Муҳаммад” сураси, 15-оят).
Жаннатдаги дарахтлар остидан оқиб турувчи дарёлар ҳам турлича. Биридан зилол сув оқса,
бошқасидан тенгсиз лаззат бағишлайдиган тотли сут оқади. Яна биридан тоза асал оқса, бошқасидан
ором берадиган, лекин ақлдан оздирмайдиган покиза ичимлик оқиб туради.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:
"--------------------------- Арабий матн --------------------------"
“
(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,)
имон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга
хушхабар беринг, улар учун остларидан дарёлар оқиб турадиган жаннатлар бор. Қачон ўша
(жаннат)
лар мевасидан баҳраманд бўлишса, “Илгари татиб кўрган нарсамиз-ку”, дейишади. Зеро,
уларга
(сурати)
бир-бирига ўхшаш мевалар берилади. Улар учун
(жаннатларда)
покиза жуфтлар
бор. Улар
(жаннатларда)
абадий қолувчидирлар”
(“Бақара” сураси, 25-оят).
Инсонда тасаввур ҳосил бўлиши учун жаннат неъматлари дунёдаги неъматларга ўхшатиб васф
қилинмоқда. Аслида охират неъматлари дунёникидан ҳар жиҳатдан афзал. Устига-устак, дунё
неъматлари ўткинчи, жаннатдаги ноз-неъматлар эса абадийдир.
Эътибор берсак, бу ерда жаннатга кириш учун имон билан солиҳ амаллар бўлиши кераклигига урғу
берилмоқда. Банда “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, деб калима келтирса, мусулмонлар сафига қўшилади. Бироқ,
унинг исломи қанчалик гўзал, имони нақадар комил эканини қилаётган ишлари кўрсатади. Ростдан ҳам
қалбида Аллоҳга имон, охиратда нажот топиш умиди бўлса, эзгу ишларни қилади. Қуруқ даъво билан,
“Мен мусулмонман”, деган билан иш битмайди. Аллоҳ “Қил!” деганини қиласиз, “Қилма!” деганини
қилмайсиз. Ана шунда сиз учун жаннат эшиклари очиқ бўлади, иншааллоҳ!
Солиҳ амаллар билан ўтган мўминлар учун башорат қилинган жаннатлар боғ-бўстонлардир.
Остидан дарёлар оқиб тургани учун мевали, сояли дарахтлари, гул-чечаклари ҳеч қачон сўлимайди,
қуримайди.
Жаннат мевалари дунё меваларига фақат номда, кўринишда ўхшайди, лекин таъми, мазаси
бутунлай бошқача. Жаннат аҳли қачон бирон мевани кўрса, ейишдан олдин: “Бу ўша, дунёдалик
пайтимизда еб юрганимиз мева-ку”, деб ўйлайди. Фақат тотиб кўрганидан кейингина дунёдаги меваларга
мутлақо ўхшамаслигини билади.
Жаннатда мўминлар учун покиза жуфтлар яратилган. Жаннатдаги ҳурлар ҳайздан, нифосдан, айб-
нуқсондан, гуноҳлардан, ёмон хулқлардан (жумладан, макр-ҳийладан, ёлғондан), киши кўнглини беҳузур
қиладиган ҳидлардан, кирлардан холи бўлади.
Дунёда Аллоҳга ишониб, У Зот айтганларини қилиб ўтган мўминлар жаннатда доимий тарзда
роҳатланишади, зинҳор машаққат тортишмайди, ҳеч нарсага муҳтож бўлишмайди, ҳеч қандай оғриқ,
дард, алам, ғам чекишмайди. Жаннатда қариш ҳам, ўлиш ҳам йўқ. Жаннатийлар у ерда абадий қолишади,
ҳамиша ёш, навқирон ҳолда бўлишади.
Аллоҳ таоло бизларни жаннат неъматлари билан сийласин, Ўзининг розилигига эришишни,
жамолини кўришни насиб этсин!
83
Do'stlaringiz bilan baham: |