ЖАННАТДА АЛЛОҲНИ КЎРИШГА ИМОН КЕЛТИРИШ
Жаннат аҳли Аллоҳни кўриши ҳақдир. Қуръони каримда шундай дейилган:
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“
“У кунда
(мўминлар)
юзлари яшнаб, Парвардигорларига боқиб турувчидир”
(“Қиёмат”
сураси, 22-23-оятлар).
Аҳли жаннат учун Парвардигор дийдорига етишдан суюклироқ нарса йўқ. Шунинг учун Яратганга
боқар эканлар, уларнинг юзи янада яшнаб, мунаввар бўлиши табиий ҳолдир
27
.
Мўминлар бахтга эришгани юзларидан билинади. Улар ўша куни Аллоҳнинг жамолини кўришга
муваффақ бўлишади. Жаннатийлар Парвардигорларини ҳеч қандай тўсиқсиз кўришади.
Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Биз Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам билан ўтиргандик. У зот ўн тўрт кунлик ойга қараб: “Албатта, сизлар Раббингизни
манавини кўраётгандек очиқ-ойдин кўрасизлар, уни кўришда тиқилишиб қолмайсиз (яъни, аниқ
кўрасизлар, кўраётиб бир-бирингизни туртиб, азият етказмайсиз)”, дедилар (Бухорий ва Муслим
ривояти).
Аллоҳ таоло айтади:
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“
“Чиройли амал қилганлар учун яхшилик ва зиёдалик бор. Уларнинг юзларини қаролик ҳам,
хорлик ҳам қоплай олмайди. Ана ўшалар жаннат эгалари бўлиб, у жойда абадий қоладилар”
(“Юнус” сураси, 26-оят).
Оятдаги “яхшилик” жаннат, “зиёдалик” эса Аллоҳга назар солишдир.
Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай
деганлар: “Жаннатийлар жаннатга киришгач, Аллоҳ таборака ва таоло: “Сизларга бирон нарса зиёда
қилишимни истайсизми?” дейди. Улар: “Сен юзимизни ёруғ қилмадингми, бизни жаннатга
киритмадингми, дўзахдан халос этмадингми?” дейишади. Шунда (Аллоҳ) пардани (яъни, Ўзини
кўришларидан тўсиб турган тўсиқни) очади. Уларга Раббилари азза ва жаллага қарашдан ҳам севимлироқ
нарса берилмаган” (Муслим, Термизий, Ибн Можа ривояти).
Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилган, У Зот буюрган амалларни бажарган, қайтарганларидан
қайтган, одамларга яхшилик қилган, солиҳ амалларга бошлаган, гуноҳлардан қайтарган мўминлар
мукофоти жаннатдир. Улар жаннатда Аллоҳ жамолини кўришади, каломини эшитишади. Бу, улар
орзулаган энг буюк неъматдир. Жаннатийларда бирон ёқимсиз ҳолат бўлмайди, уларнинг юзларида –
кофирларда бўлганидек – маҳзунлик, хорлик аломатлари кўринмайди.
Аллоҳнинг жамолига фақат мўминлар назар солади. Бошқалар бундай неъматдан бебаҳра қолади.
Каломи мажидда айтилади:
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“
Do'stlaringiz bilan baham: |