Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Бандаларимга Ёлғиз Ўзим мағфиратли, меҳрибон эканимни, Менинг азобим энг аламли азоб



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

Бандаларимга Ёлғиз Ўзим мағфиратли, меҳрибон эканимни, Менинг азобим энг аламли азоб 
эканини хабар қилинг!” 
(“Ҳижр” сураси, 49-50-оятлар). 
Яъни, Аллоҳ таоло: “Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, бандаларимга Мен раҳмат, 
мағфират Соҳибилигимни, айни пайтда азобим жуда қаттиқ, аламли эканини айтинг”, деб буюрмоқда. 
Мусъаб ибн Собит розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир-
бири билан ҳазиллашиб, кулишаётган саҳобалар олдидан ўтдилар, “Жаннатни эсланг, жаҳаннамни 
эсланг”, дедилар. Шунда “Ҳижр” сурасининг 49-50-оятлари нозил бўлди” (Ибн Абу Ҳотим ривояти). 
Бошқа оятда шундай дейилган: 
"--------------------------- Арабий матн --------------------------" 
“Ёки кечаси сажда қилган, тик ҳолда тоат-ибодат қилувчи, охиратдан қўрқадиган, 
Парвардигори раҳматидан умид қиладиган киши 
(билан куфр-исёнга ғарқ бўлган кимса тенг 
бўладими?!)

(“Зумар” сураси, 9-оят).
Аллоҳнинг неъматларини инкор этган, У Зотга бут-санамларни шерик қилган, Аллоҳни фақат 
бошига юмуш тушгандагина эслайдиган кимса туну кун тоат-ибодатда бардавом, охират азобидан 


87 
қўрқадиган, Парвардигори раҳматига кўз тикадиган мўмин банда билан баробар бўладими?! Йўқ! Шак-
шубҳасиз, улар зинҳор тенг эмаслар. 
Қатода юқоридаги оят ҳақида айтади: “Бизга Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар банда 
Аллоҳ таолонинг мағфирати қай даражада эканини билганида ўзини ҳаром ишлардан тийиб туролмасди. 
Агар у Аллоҳ таолонинг азоби қай даражада (даҳшатли) эканини билганида ўзини йиғиб олган бўларди”, 
деганлари ривоят қилинди” (Абд ибн Ҳумайд, Ибн Жарир, Ибн Мунзир ривояти). 
Демак, мўмин банда доим Аллоҳ таоло буюрган амалларни сидқидилдан бажаради, Парвардигори 
раҳматидан умидвор бўлади. Айни пайтда гуноҳлардан тийилиб, ҳаром ишлардан ўзини сақлайди. Акс 
ҳолда – эътиборсизлиги сабаб – Аллоҳнинг азобига дучор бўлиши мумкин. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish