Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


Савол: Жаҳаннамга-чи?  Жавоб



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

Савол:
Жаҳаннамга-чи? 
Жавоб:
Кофирлар, мушриклар, мунофиқлар, яна гуноҳлари кўп, тавба қилмай ўтиб кетган 
мусулмонлар киради. 
Савол:
Жаннатга кирганлар у ерда боқий қолишадими? 
Жавоб:
Ҳа. 
Савол:
Жаҳаннамга кирганлар-чи? 
Жавоб:
Имонсизлар: кофирлар, мушриклар, ҳақиқий мунофиқлар жаҳаннамда абадий қолишади. 
Бироқ катта гуноҳлари учун жаҳаннамга кирган мусулмонлар қилмишларига яраша жазо олгандан кейин 
Аллоҳнинг раҳмати билан дўзахдан чиқиб, жаннатга киришади. 
ҲАВЗ 
Мўмин киши қиёматда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳавзлари бўлишига ишонади. 
“Саҳиҳул Бухорий”да келтирилган ҳадисда шундай дейилган: “Ҳавзимнинг эни бир ойлик йўл 
миқдоричадир. Унинг суви сутдан оқ, ҳиди мушкдан тотли. Ундан ичган (киши) ҳеч қачон чанқамайди”. 
Ҳавз ҳақида келган ҳадислар мутавотир даражасига етган. Уларни ўттиздан ортиқ саҳоба ривоят 
қилган. Ибн Касир “Ал-бидоя ван-ниҳоя” китобида ўша ривоятларни келтирган
28

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: 
"--------------------------- Арабий матн --------------------------" 

(Эй Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
албатта, Биз Сизга Кавсарни ато этдик”
(“Кавсар” сураси, 1-оят).
“Кавсар” сўзи “кўп яхшилик” маъносини англатади. Арабларда сони, қадр-қиймати, аҳамияти кўп 
нарсага “кавсар” дейилади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкин, “кавсар” кўп яхшилик ҳамда 
жаннатдаги дарёдир. 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Кавсар Аллоҳ таоло у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга ато этган 
жуда кўп яхшиликдир”, деган. Абу Бишр: “Баъзи одамлар айтишича, Кавсар жаннатдаги дарё экан”, дея 
Саид ибн Жубайрдан сўраганида Саид: “Жаннатдаги ўша дарё Аллоҳ таоло у зотга берган 
яхшиликлардандир”, деб масалага ойдинлик киритган (Бухорий “Саҳиҳ”да нақл қилган). 
28
Манба: Муҳаммад Анвар Бадахшоний, “Ақидатут таҳовия шарҳининг талхиси”. 


89 
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мен 
жаннатга юриб кетаётганимда бирдан олдимдан дарё чиқиб қолди. Унинг икки томони ичи ғовак 
дурлардан эди. Мен: “Эй Жаброил, бу нима?” деб сўрадим. “Бу сенга Раббинг берган Кавсардир”, деди. 
Қарасам, унинг лойи тоза, жуда хушбўй мискдан экан” (Бухорий, Абу Довуд, Термизий ривояти). 
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Ҳавзим бир ойлик йўлдир. Унинг суви сутдан оқ, ҳиди мискдан хушбўй, кўзалари худди осмон 
юлдузларига ўхшайди. Ким ундан ичса, зинҳор чанқамайди” (Бухорий ривояти). 
Яъни, қирғоқлари шунчалик узунлигидан у бошидан бу бошига етиб бориш учун бир ой йўл 
юришга тўғри келади. Кавсар атрофидаги идишлар сони, ярқираб туриши осмондаги сон-саноқсиз 
юлдузларга ўхшайди. Ким Кавсар ҳавзидан бир марта ичса, бошқа чанқамайди. 
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам: “Кавсар жаннатдаги дарёдир. Унинг икки қирғоғи олтиндан, ўзани дур ва ёқутдан. (Кавсар 
ҳавзининг) тупроғи мискдан хушбўй, суви асалдан ширин, қордан оппоқ”, деганлар (Термизий саҳиҳ 
санад билан ривоят қилган). 
Яна бир ҳадисда: “Мени ҳавз олдида учратгунингизгача сабр қилинглар!” деб айтилган (Бухорий – 
Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан – марфуъ тарзда ривоят қилган). 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Менинг ҳавзим миқдори Айладан 
Яманнинг Санъоси қадардир. Унда осмондаги юлдузлар сонича идишлар бор” (Бухорий – Анас ибн 
Молик розияллоҳу анҳудан – ривоят қилган). 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“Менинг Айладан Адангача бўлган (масофа)дан узоқроқ ҳавзим қордан оппоқ, сут аралаштирилган 
асалдан ҳам ширинроқ. Унинг идишлари юлдузлар саноғидан ҳам кўп. Мен худди киши ўзгалар туясини 
ўз ҳовузидан тўсганидек одамларни ундан тўсиб тураман”, деганларида, “Эй Расулуллоҳ, сиз ўша куни 
бизни танийсизми?” деб сўралди. У зот: “Ҳа, (танийман). Сизларда бошқа умматларда йўқ белги бўлади. 
Сизлар менинг ҳузуримга таҳорат сабабидан юз, қўл, оёқларигиздан нур таралиб турган ҳолда келасиз”, 
дедилар (Муслим ривояти). 
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг жаннатдаги ҳавзлари жуда кенг. Унинг атрофида беҳисоб 
идишлар бор. Аллоҳ истаган бандалар ҳавздан сув олиб ичади. Ўша ҳовузнинг суви қордан оппоқ, сут 
қўшилган асалдан ҳам тотлироқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у ерда ўз умматларини 
таҳорат қилганлари сабаб баданларидан таралиб турадиган нурдан таниб олар эканлар. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish