Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

ЖАННАТ ВАСФИ 
Жаннат васфига инсон тили ожиз, қалами қосирдир. Шунинг учун унинг васфини Каломуллоҳдан, 
покиза суннатдан излаймиз. 
Қуръони каримнинг бир қанча оятларида жаннатдаги роҳат-фароғатлар зикр этилган. Каломуллоҳ 
оятларини ўқир эканмиз, жаннатга шавқимиз ортади, имонда собитқадам бўлиб, солиҳ амаллар қилиб, 
Аллоҳ розилигига эришиш истаги кучаяди. 
Аллоҳ таоло шундай деган: 
"--------------------------- Арабий матн --------------------------" 
“Албатта, имон келтирган, яхши амаллар қилганлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлади. 
Улар у жойларда мангу қоладилар, 
(бошқа жойга)
 кўчишни истамайдилар”
(“Каҳф” сураси, 107-108-
оятлар). 
Дунёда имон билан ўтган, Аллоҳ розилиги учун солиҳ амаллар қилган мўминлар охиратда Фирдавс 
жаннатига киришади. Улар жаннатда абадий қолишади. Мўминлар у ерда шундай роҳат-фароғат, 
хотиржамлик топганларидан жаннатдан бошқа жойга кўчиб ўтишни хоҳлашмайди. 
Жаннатда қандай неъматлар борлиги, у ерда мўминларга қандай муносабатда бўлиниши ҳақида 
турли оятлар туширилган. Жумладан, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: 
"--------------------------- Арабий матн --------------------------" 
“Ўша куни 
(баъзи)
 юзлар хурсанд 
(ҳолда)
 бўлади. 
(Қилган)
 ҳаракати учун рози бўлади. 
(У)
 олий 
жаннатда 
(бўлади)
. У ерда бекорчи гапни эшитмайди. У ерда бир оқар чашма бор. 
(Шунингдек,)
 у 
ерда баланд сўрилар, 
(тайёрлаб)
қўйилган қадаҳлар, 
(тахлаб)
қўйилган ёстиқлар, тўшалган олий 
сифатли гиламлар бор” 
(“Ғошия” сураси, 8-16-оятлар). 
Имон-эътиқодли, тақводор мўминлар юзида қиёмат куни хурсандчилик аломати шундоқ кўриниб 
туради, чеҳраси қувончдан порлайди. Улар Аллоҳ берган мукофотларни кўриб, дунёда қилган 
амалларидан рози бўлишади. Аллоҳ уларни олий жаннатга киритади. Жаннатийлар ёлғон, бўҳтон, фаҳш 
сўзларни ишлатишмайди, эшитишмайди, фақат ёқимли сўзларни эшитадилар, Аллоҳнинг зикри, мақтови 
билан боғлиқ сўзларни гапирадилар. 
Жаннатда оқувчи булоқ бор. Ундан ичган одам чексиз лаззатланади. Дўзахийлар ўта қайноқ сувни 
ичиб, азобланаётган бир пайтда жаннатийлар чашмадаги анвойи ичимликлардан ичиб ҳузурланишади. 


81 
Жаннатда баланд сўрилар бор. Унга ўтирган мўминлар Аллоҳ томонидан берилган барча 
неъматларни кўришади. 
Жаннатийлар учун қадаҳларга ўта олий сифатли ичимликлар тайёрланган ёки оқувчи чашма бўйига 
қадаҳлар қўйилган. Улар хоҳлаган пайтларида қадаҳни олиб, сувдан ичишади. 
Жаннатийлар суянишлари учун ёстиқлар ёнма-ён тахланган, ўтирадиган жойларга юқори сифатли 
гиламлар тўшаб қўйилган. 
Аллоҳ таоло айтади: 
"--------------------------- Арабий матн --------------------------" 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish