Улар улуғ кунда қайта тирилтирилишларини ўйламайдиларми?! Ўша куни одамлар
оламлар Парвардигори
(ҳузури)
да тик турадилар”
(“Мутаффифин” сураси, 4-6-оятлар).
23
Манба: “Тафсирул қуртубий”.
72
Яъни: Ахир, улар шаъни улуғ қиёмат куни Аллоҳ олдида тик туриб ҳисоб беришларини
ўйламайдиларми?! Агар фикр юритганларида улардан бундай қинғир иш чиқмасди, ўзгалар ҳақини
поймол қилишмасди.
Қиёматда бандалар қабрларидан чиқиб, ҳисоб бериш учун оламлар Парвардигори Аллоҳ ҳузурида
тик оёқда туришади. Агар одам боласи Аллоҳ борлигини билса, қиёматдаги ҳисоб-китобга аниқ ишонса,
ўзгалар ҳақини емайди, тарозидан: килодан, литрдан, метрдан уриб қолмайди. Чунки эртага ҳамма
ишлари илоҳий даргоҳда бирма-бир кўриб чиқилишига ишонади, қиёмат куни имтиҳондан яхши ўтаман,
деб ҳаракат қилади, қинғир ишларини тўхтатади, гуноҳларига истиғфор айтади. Охиратга
ишонмайдиганлар ёки имони заифлар билганини қилади, ўзгалар ҳақидан тап тортмайди.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, қиёмат куни бир одам туради,
қаттиқ терга ботади, тер ҳатто икки қулоғининг ярмигача чиқади (Бухорий, Муслим, Аҳмад ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Одамлар қиёмат куни (шу қадар) терлашади, ҳатто уларнинг терлари ерда етмиш зироъга (яъни,
қулочга) ёйилади, (худди отнинг) кишанидек қулоқларигача етиб боради” (Бухорий ривояти).
Одамлар қиёматда нега терлайди? Чунки, ўша куни қўрқинчли ҳолатлар кўп бўлади. Яна кимлардир
уялади, хижолат тортади, надомат чекади. Устига-устак қуёш ҳам одамлар боши устига жуда яқин
келтирилади. Бир ривоятда айтилишича, жаҳаннам маҳшар аҳлини чор атрофдан ўраб олади. Жаннатга
олиб борадиган сиротдан бошқа йўл қолмайди. Ҳар ким қилган амалига қараб терга ботади. Кимнингдир
тўпиғигача тер босади. Яна кимдир белигача терга ботса, кимдир терга тўлиқ кўмилади.
Шайх Абу Муҳаммад ибн Абу Жамра айтади: “Ҳадис зоҳирига кўра, бу барча одамларга тегишли,
бироқ бошқа ривоятлар далолат қилишича, бу баъзиларга – кўпчиликка тегишлидир. Пайғамбарлар,
шаҳидлар, яна Аллоҳ хоҳлаган зотлар бундан мустасно. Энг кўп терга ботадиганлар кофирлардир. Кейин
гуноҳи кабира қилганлар. Кейин ундан кейингилар. (Терга ботадиганлар ичида) кофирларга нисбатан
мусулмонлар камроқ
24
”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳар бирингиз мулоқот (яъни,
қиёмат) куни Аллоҳ билан мулоқотда бўлади. У билан (Аллоҳ) ўртасида парда ҳам, таржима қиладиган
таржимон ҳам бўлмайди. Ўшанда У Зот: “Мен сенга пайғамбар юбормадимми, у сенга етказмадими?”
дейди. Банда: “Ҳа, Раббим, (юбординг)”, дейди. Аллоҳ: “Мен сенга бойлик ато этмадимми, фазл
бермадимми?”, дейди. Банда: “Ҳа, Раббим, (бердинг)”, дейди (Бухорий ривояти).
Ўша вақтда банда ўнг томонига қараб, дўзахдан бошқа нарсани кўрмайди. Чап томонига қараганида
ҳам фақат дўзахни кўради. Шунинг учун банда яримта хурмо садақа бериб бўлса-да, ўзини жаҳаннамдан
сақласин. Агар топа олмаса, ширин муомала билан дўзахдан ўзини ҳимоя қилади (Бухорий, “Саҳиҳ”).
Одатда, киши қийин ҳолатга тушиб қолса, икки тарафига қараб, кимдандир нажот кутади. Қиёматда
банданинг ўнг томонида ҳам, чап томонида ҳам дўзах бўлади. Жаннатга олиб борадиган сирот
кўпригидан ўзга йўл қолмайди. Агар қилдан ингичка, қиличдан кескир пулсиротдан омон-эсон ўтиб олса,
жаннатга киради. Шунинг учун яримта хурмо бериб бўлса-да, жаҳаннамдан ўзларингизни қутқаринг, дея
тавсия этилмоқда. Солиҳ амаллар сиротдан ўтишда, дўзах ўтидан халос бўлишда асқатади.
Ислом динининг асосий рукнларидан бири беш маҳал намоз ҳақида ҳисоб-китоб қандай бўлишини
мана бу ривоятдан билиб оламиз.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Қиёмат куни банда амаллари ичидан энг биринчи ҳисоб қилинадигани унинг намозидир. Агар (намози)
тўғри (адо этилган) бўлса, аниқ ютуққа эришибди, нажот топибди. Агар (намози) фосид бўлса, шубҳасиз,
ноумид бўлибди, ютқазибди. Агар фарз намозларидан бирон кам-кўсти бўлса, Парвардигор азза ва жалла:
“Қаранглар, бандамнинг нафллари борми?” дейди. Шунда фарз намозларига етишмагани улар билан
тўлдирилади. Кейин қолган амаллари шунга қараб бўлади”, деганларини эшитганман” (“Сунан”
соҳиблари, Доримий, Аҳмад ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Банда тириклигида бажарган ҳар бир амали қиёматда бирма-бир ҳисоб қилинади. Энг биринчи
намози ҳақида сўралади. Агар намозни вақтида ўқиса, охиратда ютуққа эришади: дўзахдан халос бўлиб,
жаннатга киради. Агар намозни чала-чулпа ўқиган бўлса, муваффақиятсизликка учрайди, афсус-надомат
чекади (Шунинг учун “Қиёматда танг аҳволда қолмай”, деган одам намозга жиддий эътибор беради,
24
Манба: “Шарҳун нававий ала муслим”, “Фатҳул борий”, “Мирқотул мафотиҳ”.
73
ибодатда мустаҳкам туради). Лекин Аллоҳнинг раҳмати чексиз. Мабодо унинг фарз намозларида айб-
камчиликлар бўлса, нафл ибодатлари билан нуқсон ўрни тўлдирилади. Бошқа фарз амаллар – рўза, закот,
ҳаж ҳам худди шундай ҳисоб қилинади. Яъни, мазкур ибодатлар нуқсони нафл рўза, нафл садақа, нафл
ҳаж билан тўғриланади.
Қиёмат куни инсон ўзига берилган неъматлар ҳақида, умрини қандай ўтказгани, илмига қандай
амал қилгани ҳақида ҳам сўралади.
Аллоҳ таоло “Такосур” сураси охирида бандаларга берилган неъматларнинг ҳеч бири сўроқсиз
қолмаслигини эслатиб шундай деган:
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“
Do'stlaringiz bilan baham: |