Ўзбкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат педагогика


Дисграфия.  Ёзув жараёнининг психофизиологик қурилиши



Download 1,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/99
Sana10.07.2022
Hajmi1,28 Mb.
#769199
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   99
Bog'liq
Логопедия асослари ЎУМ

Дисграфия
Ёзув жараёнининг психофизиологик қурилиши 
Дисфафия — бу ёзув жараёнининг қисман ўзига хос бузилишидир. 
Ёзув ўзида нутқ фаолиятининг мураккаб шаклини, кўп даражали жараёнини 
акс эттиради. Унда турли хил анализаторлар: нутқни эшитиш, нутқни 
ҳаракатга келтириш, кириш, умумий ҳаракатлантириш анализаторлари 
иштирок этади. Ёзув жараёнида улар орасида яқиндан боғланиш ва ўзаро 
алоқадорлик ўрнатилади. Бу жараённинг тузилиши ёзув малакаларини 
ўзлаштириш босқичига, ёзувнинг мақсади ва хусусиятига боғлиқдир. Ёзув 


166 
оғзаки нутқ жараёни билан чамбарчас боғлик бўлади, ҳамда унинг юқори 
даражали ривожланиши асосида амалга ошади. Катта ёшлиларнинг ёзуви 
автоматлашган хисобланади ва ёзув малакаларини ўзлаштириб олаётган 
боланинг ёзуви характеридан фарққилади. Чунончи, катта ёшдагилар ёзуви 
аниқ мақсадга йўналтирилган фаолият хисобланади ва унинг асосий мақсади 
онгдаги фикрни баён этиш ёки уни қайд қилишдан иборат бўлади. Катта 
ёшлиларни ёзуви ўзининг бир бутунлиги, бир-бирининг боғлиқлиги билан 
тавсияланади ва у синтетик жараён хисобланади. Бунда сўзнинг график 
образи алохида элемент (хард) лар билан эмас, балки бир бутун сифатида 
талаффуз этилади. Сўз ягона мотор акти орқали юзага келади. Ёзув 
автоматик тарзда амалга ошади ва иккита назорат: кинесгетик ва кўриш 
назоратидан ўтади. 
Ёзув жараёнининг операциялари 
Қўлнинг автоматлашган ҳаракат оғзаки нутқдан ёзма нутққа ўтишдек 
мураккаб жараённинг сўнгги босқичи хисобланади. Бундан олдин ана шу 
сўнгги босқичга ҳозирлик кўришдан иборат мураккаб жараён амалга ошади. 
Ёзув жараёни кўп даражали кўрилишга эга бўлиб, кўп миқдорли 
операцияларни ўз ичига олади. Бундай операциялар катта кишиларда қисқа, 
ёпиқ характерда бўлади. Ёзув малакаларини эгаллаганда бу операциялар 
очиқ кўринишли бўлади. А. Р. Лурия "Ёзув психофизиологияси ҳақида 
очерклар" номли китобида ёзувнинг қуйидаги операцияларини ажратиб 
кўрсатади. Ёзув хиссиётларининг уйғониши, сабаб ва вазифалардан 
бошланади. Киши ўзининг фикрларини қайд этиш мақсадида, ахборотларни 
маълум муддатгача сақлаш, уларни бошқа шахсга етказиб бериш, кимнидир 
ҳаракатга ундош ва ҳоказолар учун ёзаётганини билади. Инсон ёзма баён 
мазмуни режасини, фикр дастурини, фикрларининг изчиллигини хаёлан 
тузади. Бунда бошланғич фикр гапнинг маълум қурилмасига боғлиқ бўлади. 
Хат битиш жараёнида ёзаётган киши жумланинг ёзилиши тартибига риоя 
қилиши, ёзилган ва навбатдаги ёзиладиган сўзларга қараб мўлжал олиши 
керак. Ёзилиши керак бўлган ҳар бир гапсўзларга бўлинади, шундай экан 


167 
ёзувдаги сўзлар орасида маълум бир чегараланиш бўлади. Сўзнинг товуш 
тузилишини таҳлил этиш ёзув жараёнининг энг мураккаб операцияларидан 
бири хисобланади. Сўзни тўғри ёзиш учун унинг товуш тузилишини, 
давомийлигини ва ҳар бир товушнинг ўрнини аниқлаш лозим. Сўзнинг 
товуш таҳлили нутқни эшитиш ва ҳаракатга келтириш анализаторларнинг 
биргаликдаги фаолияти орқали амалга оширилади. Товушларнинг характери 
ва уларнинг сўздаги изчиллигини аниқлашда баланд, паст ва ички талаффуз 
катта ўрин тутади. Талаффузнинг ёзув жараёнидаги ўрни хақида кўпгина 
тадқиқотчилар фикр билдиришган. Масалан, Л.К. Назарова 1-синф болалари 
билан қуйидагича тажриба ўтказган. Тажрибанинг биринчи босқичида уларга 
ёзиш учун таниш бўлган матн берилади. Иккинчи босқичида уларга талаффуз 
этилмаган, мазмуни қийин матн берилади: болалар ёзув жараёнида кичкина 
тилчаларини тишлаб олишди ёки оғизларини очишди. Бундай пайтлар улар 
оддий хат ёзишдагига нисбатан кўпроқ хатога йўл қўйишди. Ёзув 
малакаларини эгаллашнинг дастлабки босқичида талаффуз этишнинг роли 
катта бўлади. У товуш характерини аниқлашга, уни ўхшаш товушлардан 
фарқлашга, товушларнинг сўздаги изчиллигини белгилашга ёрдам беради. 
Навбатдаги операция — сўздан ажратиб олинган фонемаларнинг ҳарфнинг 
Муайян кўриш образи билан ҳамоханг келиши хисобланади. Бу бошқа 
товушлардан, айниқса ўхшаш ҳарфли товушлардан табақалашган холда 
фарқланиши керак. Ёзилиши бўйича ўхшаш ҳарфларни аниқ фарқлаш учун 
кўриш анализи ва синтези, фазовий тасаввурларининг етарли даражада 
шаклланганлиги талаб этилади. Ҳарфларни таҳлил қилиш ва қиёслаш эса 1-
синф ўқувчиси учун оддий вазифаэмас. Кейин ёзув жараёнининг мотор 
операцияси - қўл ҳаракатлари орқали ҳарфлар шаклини акс эттиришга 
киришилади. Қўл ҳаракатлари билан биргаликда кинестик назорат ҳам 
амалга оширилади. Ҳарфва сўзларнинг ёзилиш меъёрига қараб, кинестик 
назорат кўриш ва ёзилганларни ўқиш билан мустахкамланади. Ёзув жараёни 
нутқни ва нутқсиз вазифалар: товушларни эшитишда ажратиш, уларни тўғри 
талаффуз этиш, тил анализи ва синтези, нутқнинг лексик грамматик 


168 
жихатдан шакллангани, кўриш анализи ва синтези, атрофлича тасаввур 
қилишнинг етарли даражада шакллангани асосида амалга ошади. 
Кўрсатилган вазифалардан бирортасининг шаклланмай қолиши ёзув 
кўникмаларини эгаллаш жараёнининг бузилишига, дисфафиянинг вужудга 
келишига сабабчи бўлиши мумкин. Дисфафия ёзув жараёнининг нормадан 
оширувчи амалга олий психик фаолиятининг ривожланмай қолиши 
(сўзилиши) билан боғлиқ бўлади. Ёзувнинг бузилишини белгилашда асосан 
қуйидаги атамалардан фойдаланилади: дисграфия, аграфия, дизорфография, 
эволюцион дисфафия (бу сўнгги атама болалардаги ўқиш малакасини эгаллаб 
олиш жараёнининг бузилганлигини белгилаш учун қўлланади). Ўқиш ва 
ёзишдаги бузилишлар бир-бирига ўхшаш бўлади. Ёзуви бузилган болаларда 
кўпгина олий психик функциялар: қобилиятининг таҳлили ва синтези, 
фазовий тасаввурлар, нутқ товушларини кўриш-эшитиш орқали фарқлаш, 
фонематик ҳамда бўғинли анализ ва синтез қилиш, гапни сўзларга ажратиш, 
нутқнинг лексик-фамматик тузилиши, хотира, диққат-эътибор суксессив ва 
симултан жараёнларининг, эмоционал-иродавий соҳанинг шаклланганлиги 
кузатилади. Логопедик адабиётларда дисфафиянинг психолингвистик нуқтаи 
назардан ўрганиш етарлича кўрсатилмаган. Бу жиҳат ёзувнинг бузилиш 
механизмини ёзма нутқ операциялари (А.А. Леонтева фикрича): борланишли 
матнни ички режалаштириш, алохида гапни ички режалаштириш, гапни 
фамматик жихатдан тўғри тузиш, фонемаларни танлаш операцияси, 
сўзларнинг фонематик жихатдан таҳлил қилиш ва бошқалар (Е.М. 
Гопиченко, Е.ф Соботович)нинг заифлашуви сифатида ўрганади. 
Дисграфияни тавсифлаш турли хилмеъёрлар: анализаторлар психик 
фаолиятларнинг бузилганлиги, ёзув операциясининг шаклланмаганлигини 
хисобга олиш асосида амалга оширилади. О.А. Токарёва дисграфиянинг 
турини акустик, оптик, мотор дисграфияларни ажратиб кўрсатади. Акустик 
дисграфияда эшитишқобилиятининг табақалашмагани, товушни анализ ва 
синтез қилишнинг етарли даражада ривожланмагани кузатилади. Бунда 
товуш ва артикуляцион жихатдан ўхшаш ҳарфлар ўрнини алмаштириш, 


169 
аралаштиришва баъзи бир ҳарфларни тушириб 

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish