Ўзбекистоннинг прагматик фаол ташқи сиёсий ва иқтисодий дипломатияси


Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари



Download 28,47 Kb.
bet2/4
Sana15.06.2022
Hajmi28,47 Kb.
#674197
TuriДиплом
1   2   3   4
Bog'liq
Pragmatik tashqi siyosat (2)

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари;

  • Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси;

  • Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусида Самарқанд халқаро конференцияси;

  • Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар” мавзусидаги Тошкент халқаро конференцияси.

  • Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция.

    Таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистон раҳбарияти ташаббускор бўлган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва унинг 2019 йил 29 ноябрда ўтказилган Тошкентдаги йиғилишида минтақа давлатларининг барча раҳбарлари узоқ йиллик танаффусдан сўнг йирик давлатларнинг иштирокисиз илк маротаба учрашгани ҳам Ўзбекистон минтақавий сиёсатининг прагматик ютуғидир.
    Остона ва Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари ўзига хос тарихий воқеликка айланди. Мазкур формат маслаҳатлашув характерига эга бўлса ҳам ушбу учрашувлар Марказий Осиё давлатлари минтақавий ҳамкорлик, мавжуд муаммоларни биргаликда бартараф этиш ва умуман, келажакда минтақавий интеграция, минтақа давлатлари учун қанчалик фойдали бўлиши мумкинлигини ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ тушуниб етишганини кўрсатиб берди. Ушбу маслаҳат учрашувлари Марказий Осиё минтақасида интеграцион жараёнларни тиклаш учун илк қадамлардан бири бўлиши кутилмоқда.
    Бугунги кунда, Марказий Осиё алоҳида геосиёсий ҳудуд ва унда Ўзбекистон фаол субъектдир. Айнан Ўзбекистон ташаббуси билан минтақавий мулоқот янги даврда қайта жонлантирилди. Остонадаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи Маслаҳат учрашуви ҳам айнан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фаол ташаббуси ортидан ўтказилганди. Айнан, мана шундай учрашувга замин тайёрлаш учун ҳам Шавкат Мирзиёев президентлигининг дастлабки йилидаёқ барча Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ўтказди. Бугунги кунда ҳам Ўзбекистон Марказий Осиё минтақавий мулоқоти формати ва минтақавий ташаббусларнинг қоқ марказида турибди.
    Жорий йил 6 август куни Туркманистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашувида ҳам Ўзбекистон томони ўзининг бир қатор ташаббусларини илгари сурди. Прагматик ташқи сиёсат ва дўстона муҳитнинг яратилиши ортидан Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси сўнгги йилларда сезиларли равишда йиллик 50 фоиздан кўпроққа ўсди. 2020 йил натижаларига кўра глобал пандемия шароитига қарамай, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси 5 млрд долларни ташкил қилди. Умуман, минтақа давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар соғломлашиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, Туркманистондаги учрашувда Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг умумий йўналишлари тўғрисида битим қабул қилиш таклифини илгари сурди. Бу таклиф Ўзбекистон олиб бораётган иқтисодий дипломатиянинг ҳам бир таркибий қисмидир.
    Маълумки, ҳозирги даврда Жанубий Осиё ҳам Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида долзарб аҳамиятга эга. Марказий Осиё давлатлари орасида айнан Ўзбекистон минтақани Жанубий Осиё билан боғлаш йўлида самарали ишларни олиб бормоқда. Жорий йил 15-16 июль кунлари Ўзбекистон ташаббуси билан Тошкентда ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бунинг ёрқин мисолидир. Жанубий Осиё бандаргоҳлари орқали жаҳон денгиз йўлларига чиқиш истиқболи Ўзбекистон, шунингдек, бутун Марказий Осиё давлатларининг азалий орзусини амалга ошишини таъминлайди ва бу омил минтақа давлатлари иқтисодиётини гуркираб ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Буни чуқур англаган Ўзбекистон бу йўналишда ҳам прагматик ташқи сиёсат олиб бормоқда.
    Ушбу лойиҳани амалга ошишида Покистон томонининг ҳам салмоқли ролини ҳисобга олган Тошкент Исломобод билан доимий алоқалар олиб бормоқда. Биргина, 2021 йил таҳлил қилинса, ўзаро бир нечта юқори даражадаги ташрифлар амалга оширилганига гувоҳ бўлиш мумкин. Жумладан, 2021 йил 10 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан Покистонга борди. Шунингдек, 15 июль куни Покистон бош вазири Имрон Хон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бундан ташқари, 25 август куни Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайший Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ушбу учрашувларнинг барчасида кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари билан биргаликда “Термиз-Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар” темир йўл лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳам музокаралар олиб борилди.
    Марказий ва Жанубий Осиёни боғлашда самарадор ва хавфсиз транспорт-логистика инфратузилмасини яратиш муҳим аҳамият касб этади. «Термиз-Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар» темир йўл тармоғи эса минтақаларни боғловчи асосий транспорт йўли лойиҳасидир. Ушбу лойиҳанинг амалга ошиши нафақат Марказий Осиё давлатлари учун иқтисодий жиҳатдан фойдали, балки Жанубий Осиё давлатлари ҳам ушбу транзит орқали энг қисқа масофа билан МДҲ давлатлари йўналиши билан Европага боғланиши мумкин. Шунингдек, ушбу темирйўл Хитой ва у илгари сураётган «Бир Макон, Бир Йўл» (One Belt, One Road) лойиҳаси манфаатларига ҳам мос тушади. Яъни «Термиз-Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар» темир йўл лойиҳаси «Бир Макон Бир Йўл» нинг жанубий қисми билан бир йўналишда жойлашади.

    Download 28,47 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish