§ 2. Иш берувчининг асосий меъёрномалари.
48. Ишлаб чиаришда меҳнатнинг соғлом ва хавфсиз шароитларини яратиш ишларига умумий раҳбарлик қилади ва мазкур масалаларга шахсан жавобгардир.
49. Меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал қилиш бўйича қўл остидаги ходимларнинг вазифалари ва жавобгарлик доирасини аниқ кўрсатиб, мажбуриятларни белгилайди.
50. Ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш жараёнлари ва корхонанинг омбор, транспорт ва бошқа ёрдамчи хўжаликлари бўйича ишларни тўғри ташкил қилинишини таъминлайди.
51. Қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ бино ва иншоотлардан фойдаланишни, санитария—маиший хоналар ва қурилмаларни мақсадли ва меъёрида ишлатилишини ташкил қилади.
52.Қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ янги ва қайта таъмирланган цехлар ва объектларни фақат махсус комиссия қабул қилгандан кейин ишга туширилишини таъминлайди.
53. Меҳнат қонунчилиги, хавфсизлик меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиш, шунингдек ҳукумат, касаба уюшмаси қумиталари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг, юқори ташкилотларнинг, давлат назорати органларининг фармойишлари ва қарорларини бажарилишини таъминлайди.
54. Намунавий ва тармоқ қоидалари, шунингдек хавфсиз иш бажариш бўйича ишлаб чиқилган йўриқномаларга мувофиқ ички меҳнат тартиби қоидаларини корхонанинг касаба уюшмаси ташкилоти билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.
55. Хавфсизлик қоидалари, ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат интизоми меъёрларига риоя қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тадбирлар, давлат назорат органлари ва касаба уюшма ташкилотлари кўрсатма(таклиф)ларини ўз вақтида бажаришда ходимларнинг жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўради.
56. Электр ускуналаридан хавфсиз фойдаланиш, қозон назорати ва газ назорати ва бошқа. обьектларда хавфсиз иш бажариш, уларни соз ҳолда сақлаш ва назорат қилиш бўйича жавобгар шахсларни тайинлайди.
57. Ходимларга шахсий ҳимоя воситаларини берилиши, сақланиши, ишлатилиши, тозаланиши ва таъмирланишини таъминлайди ва назорат қилади.
58. Меҳнат шароити зарарли ва хавфли ишлаб чиқаришларда, шунингдек ўта нохуш ҳароратли ёки ифлосланишлар билан боғлиқ шароитларда бажариладиган ишларга меҳнат қилувчиларга белгиланган меъёрлар бўйича ювиш ва дизенфекциялаш воситалари, сут ва унга тенглаштирилган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, парҳез овқатларни бепул берилишини таъминлайди ва назорат қилади.
59. Меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқилишини ташкил қилади, ушбу тадбирларни ўтказиш режаларини тасдиқлайди, уларни бажарилишини ташкил ва назорат қилади, тадбирларни бажарилишини молиялаштириш ва бу мақсадда ажратилган маблағлардан тўғри фойдаланишни таъминлайди.
60. Меҳнатни муҳофаза қилиш хоналарини ташкил этади ва уларни зарур қўлланмалар, ўқитиш воситалари ва ускуналар билан жихозлаш ишларини амалга оширади.
61. Корхонанинг барча мухандис-техник ходимлари ва бўлинмалар раҳбарлари ўқитилишини, йўл-йўриқлардан ўтишини ва уларнинг билимлари текширилишини ташкил этади.
62. Ходимларни касбий-техник тайёргарлигидан ўтказиш ва уларга хавфсиз иш усуллари ўргатишни ташкил этиш бўйича умумий раҳбарликни амалга оширади.
63. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва компания буйруғи билан белгиланган тартибга мувофиқ турли касб ва ишлаб чиқариш ходимларини шартнома тузилишидан олдин бирламчи ва иш жараёнида вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилади.
64. Ходимни касб касаллигини пайдо бўлиш эҳтимоли юқори даражада эканлиги олдиндан аён бўлган ишга қабул қилаётганда маъмурият уни бу ҳақда огоҳлантириши лозим
65. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 06 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган «Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил шикастланишларини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом» талабларига мувофиқ бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текширилишини таъминлайди.
66.Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати, меҳнат шароитлари билан таъминланиши, меҳнат қонунчиликларига риоя қилиши, цех, бўлим бошлиқлари, усталари, бригадирларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вазифаларини бажарилиши юзасидан назоратни олиб борувчи доимий фаолият кўрсатиш комиссиясини бошқаради ва 2 ойда бир маротаба текшириш ўтказилишига раҳбарлик қилади
67.Гуруҳий, ўлим билан тугаган ёки оқибати оғир бахтсиз ҳодиса содир бўлганда: давлат меҳнат техник инспекциясига, юқори хўжалик ташкилотига, юқори касаба уюшма қумитасига, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бош бошқармасига, содир бўлган жойдаги худудий ички ишлар органига, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Вазирлигига ва «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига, агар уларнинг обьектида воқеа содир бўлган бўлса дарҳол хабар қилади.
68. Гуруҳий, ўлим билан тугаган ёки оқибати оғир бахтсиз ҳодисаларни текширишда ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқишда қатнашади.
69. Юқори ташкилотга бахтсиз ҳодисалар туфайли жароҳатланганлар тўғрисида белгиланган шаклда тушунтириш ёзувини ва тегишли вақтларда ҳисобот берилишини таъминлайди.
70. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни бажарилиши юзасидан тезкор назоратни олиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |