§ 3. Корхона бош мухандисининг асосий меъёрномалари.
71. Меҳнатнинг соғлом ва хавфсиз шароитларини яратиш бўйича барча ташкилий-техник ишларн и бошқаради.
72. Бошқа корхоналарнинг янги илмий-техник ютуқлари ва уларнинг илғор тажрибалари эътиборга олиниб ишлаб чиқилган янги ва янада хавфсиз технологик жараёнларни ишлаб чиқаришга жорий этилишини ташкиллаштиради. Меъёрий талабларга мувофиқ ишлаб чиқариш обьектларини мосламалар ва қурилмалар билан жихозлаш чораларини кўради.
73.Янги технологик жараёнлар ва регламентлар, капитал қурилиш ва обьектларни қайта қуриш, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш лойиҳаларини кўриб чиқишда қатнашади.Технологик ускуналар ва объектларнинг режали- огоҳлантирув таъмирлаш жадвалларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
74. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича уч босқичли назоратнинг учинчи босқичини ўтказишда қатнашади, ҳар икки ойда бир марта танланган ҳолда цехлар, участкалар ва объектларда меҳнат шароитлари ҳолатини, ускуналар, ҳимоялаш воситалари созлигини, меҳнатни муҳофаза қилиш вакилларининг берган таклифларини, давлат назорати ва меҳнат техник инспекторлари кўрсатмалари ва топшириқлари бажарилишини текширади, аниқланган камчиликларни бартараф этилиши бўйича тезкор чоралар қўради.
75. Цехлар ва участкаларнинг раҳбарлари ва мухандис-техник ходимлари томонидан хавфсизлик қоидалари ва ишлаб чиқариш санитарияси меъёрлари талабларига риоя қилишни, буйруқ ва кўрсатмаларни, Давлат назорати органларининг кўрсатмаларини ва касаба уюшма ташкилотларининг таклифларини бажарилишини назорат қилади.
76. Мухандис-техник ходимлар билан ўтказиладиган йиғилишларда (чоракда бир маротаба) меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини кўриб чиқади. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўради.
77. Ишчиларни касбий—техник тайёргарлигини ташкил қилади ва таъминлайди, «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акционерлик темир йўл компанияси корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларни текшириш тўғрисидаги Низомга мувофиқ хавфсиз иш услублари бўйича ўз вақтида ва сифатли ўқитишни ташкиллаштиради.
78.Ишчилар билимини текшириш жадвалини тасдиқлайди. Комиссияни бошқаради ва ходимларни билимлари текширилишини ташкил қилади.
79. «Ўқитиш услуби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича мухандис-техник ходимларни ўқитиш ва малакаларини оширишни ташкил қилади. Мухандис-техник ходимлар ва амалиётчиларга, меҳнатни муҳофаза қилиш мухандиси йўқ бўлган пайтларда эса барча ишга кирувчиларга кириш йўл - йўриғини ўтказади, йўл-йўриқ бериш дастурини ва ходимлар билимларини текшириш бўйича саволлар тўпламини тасдиқлайди.
80. Ишларни хавфсиз олиб борилиши бўйича йўриқномаларни касаба уюшма қумитаси билан бирга ишлаб чиқиш ва тузишга раҳбарлик қилади ва уларни тасдиқлайди.
81. Иш жойларини меъёрий ҳужжатлар, қоидалар, йўриқномалар билан таъминлаш чораларини кўради.
82. Меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш бўйича жорий ва истиқболли тадбирлар режаларини ишлаб чиқишга раҳбарлик қилади, бу режаларни кўриб чиқади ва тасдиқлашга киритади, уларнинг бажарилишини назорат қилади.
83. Гуруҳий, ўлим ёки оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар текширувида (зарурият туғилган ҳолларда), уларнинг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқишда иштирок этади.
84. Ишлаб чиқаришдаги шикастланишларни, касб касалликларининг олдини олиш бўйича тезкор маълумот берилишини ташкил этади ва таъминлайди.
85. Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш тадбирларининг бажарилишини назорат қилади ва ўтказилган тадбирларнинг самарадорлигини таҳлил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |