6. Цех, участка бошлиқларининг (катта усталар, катта электро-
механиклар)нинг асосий меъёрномалари.
115.Хавфсизлик қоидалари ва ишлаб чиқариш санитарияси меъёрлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқариш ва ишларни, технологик жараёнларни тўғри олиб борилишини ташкил этади. Хавфсизлик қоидаларига мувофиқ заҳарли, ўткир ҳидли, портловчи ва тез ёнувчан моддаларни, сақлаш, ташиш, ишлатиш ва зарарсизлантиришни ташкил қилади.
116.Ускуналар, механизмлар, қурилмалар, тўсувчи ва ҳимояловчи ускуналарни, шунингдек ишлаб чикариш хоналари ва ёрдамчи хоналарнинг соз ҳолда сақлаш ва хавфсиз ишлатилишини таъминлайди.
117.Давлат назорати органлари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизли техникаси мутахассисларининг тақдимномалари ва талабномаларини, буйруқлар ва кўрсатмаларни, ишчилар ва меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари кўрсатган камчиликлари ва таклифларини бажарилишини амалга оширади.
118.Ишларни хавфсиз бажарилишини, иш жойларида меҳнат шароитларининг ҳолатини бевосита кузатиб боради.
119.Ходимларни тегишли меъёрлар ва қоидалар бўйича махсус кийим-бош, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, совун, сутга бўлган эҳтиёжини аниқлайди ва таъминлайди, шунингдек махсус кийим-бош, махсус пойафзалларни ўз вақтида ювилиши ва таъмирланишини таъминлайди.
120.Объектларда меҳнат шароитлари ҳолатини (ҳар ўн кунда), ускуналарни, механизмларни, мосламалар ва асбоб-ускуналарни, шамоллатиш қурилмаларини, иситиш ва ёритиш тизимларини, автоматик назорат ва сигналлаштириш бўйича тўсувчи ва ҳимояловчи қурилмаларни тўғри ишлатилишини, ҳимояловчи ерга улагичнинг мавжудлиги ва созлигини текширади.
121.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар, усталар, бригадирлар ва айрим ишчилар иштирокида тезкор йиғилишни (хар ойда ) ўтказади. Тезкор йиғилишларда текширув натижалари, объектлардаги ишларнинг аҳволи ҳақида усталарнинг ахборотлари тингланади, хавфсизлик қоидалари бузилишининг айрим ҳолатлари муҳокама қилинади.Хавфсизлик қоидаларининг қупол ва қайта бузилиш ҳолатлари, тегишли смена ва вахталарнинг ишчилари иштирокида кўриб чиқилади.
122.Обьектлардаги меҳнат шароитлари бўйича(ҳар ойда) раҳбарга ахборот бериб боради.
123. «Ўқитиш тартиби тўғрисида» ги Низомга мувофиқ ишчи ва усталарни хавфсиз ишлаш услуби бўйича ўқув ишларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этади ва ўтказади. Усталар томонидан ишчиларга ўз вақтида ва сифатли йўл-йўриқлар ўтказилишини назорат қилади.
124. Ҳар бир ишлаб чиқариш бўлинмаси учун хавфсиз ишлаш бўйича йўриқномалар рўйхатини тузади ва қайта кўриб чиқади.
125.Усталарга бирламчи йўл-йўриқни беради. Янги ишга кирган ишчиларни амалиётдан ўтиш пайтида тажрибали ва малакали ишчиларга биркитиб қўяди ҳамда унинг муддатини белгилайди.
126.Ишчиларга йўл-йўриқларни бериш дастурларини ишлаб чиқади, бош мухандис тасдиқлагандан кейин улар билан усталарни таъминлайди. Ходимларнинг билимини текшириш учун саволлар тўпламини ишлаб чиқади.
127.Ишчилар билимларини текшириш жадвалларини ишлаб чиқади. Билимларни текширишда иштирок этади.
128.Меҳнат шароитларини соғломлаштириш, ҳаво мухити, ёритилиш даражаси, ҳаво ҳарорати режимини муътадил ҳолатини таъминлаш, шовкин ва тебранишнинг меъёр даражаларини камайтириш чораларини кўради.
129.Ишлаб чиқариш объектларини паспортлаштиришни (жадвалга мувофиқ) ўтказади, усталар, ишчилар ва меҳнатни муҳофаза қилиш вакилларининг танбеҳлари ва таклифларини тўплайди, умумлаштиради ва ўрганади.
130.Меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш бўйича аниқ тадбирлар ишлаб чиқади ва уларни тегишли режаларга киритиш учун корхона раҳбариятига тақдим этади. Режалаштирилган тадбирларни ўз вақтида ташкил этилиши ва бажарилишини ташкил этади.
131.Содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида (дарҳол корхона раҳбарларидан бирига, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси хизматига, касаба уюшма қумитасига) хабар килади ва биринчи ёрдам кўрсатишни таъминлайди.
132.Меҳнатни муҳофаза қилиш вакили билан ҳамкорликда:
-бир кундан ортиқ меҳнатга бўлган қобилияти йўқотилмаган бахтсиз ҳодиса сабабларини аниқлайди;
- шунга ўхшаш ҳодисаларни олдини олиш чораларини белгилайди ва тахлил қилади.
133.Содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида (шарт - шароитлари ва сабаблари аниқлангандан кейин, лекин ҳодиса содир бўлгандан кейин 2 кундан кечикмасдан) цехнинг барча усталарига маълум қилади.
134. Далолатномада(Н-1 шаклида)) кўзда тутилган тадбирларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлайди ва уларнинг бажарилганлиги ҳақида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматига хабар беради.
135.Корхонанинг бошқа цехлари, участкаларида ёки бошқа корхоналарда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар тўғрисида цех усталари ва ходимларига маълум қилади.Шунга ўхшаш сабабларга кўра, бахтсиз ҳодисалар содир бўлишининг олдини олиш мақсадида белгиланган муддатларда обьектлар ва иш жойларининг текширилишини ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |