§ 8. Корхона ходимининг асосий меъёрномалари
Корхона ходими:
153.Тегишли қонунчилик ва меъёрий далолатномалар, жамоа шартномаси билан белгиланган меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларига риоя қилиши.
154.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни стандартлар, қоидалар, меъёрлар ва йўриқномалар талабларига мувофиқ ташкил этиши;
155.Меҳнат қонунчилиги, ички меҳнат тартиби қоидалари, ишлаб чиқариш ва меҳнат интизоми талабларига риоя қилиши;
156.Шахсий ва жамоавий ҳимоя воситаларидан фойдалана олишни билиши;
157.Шахсий гигиена талабларига риоя қилиши;
158.Ўзининг касби ва иш турлари бўйича белгиланган муддатларда ўқувдан, йўл-йўриқлардан ўтиши ва билимлари синовдан ўтказилиши;
159.Бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда биринчи ёрдам кўрсатишни билиши ва амалда кўрсата олиши;
160.Ходимларнинг ҳаёти ва соғлигига бевосита хавф туғдираётган ҳар қандай ҳолат, шунингдек иш давомида ёки у билан боғлиқ равишда содир бўлган ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ҳақида ўзининг бевосита раҳбарига зудлик билан хабар бериши шарт.
28
Корхона ходими:
161.Корхона маъмуриятидан иш жойларидаги меҳнат шароити, меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари, қоидалари ва меъёрлари талабларига мувофиқ келишини талаб қилиш;
162.Корхона маъмуриятидан иш жойларидаги шароитлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати ҳақида маълумот берилишини талаб қилиш;
163.Агар ўзининг саломатлиги ёмонлашганлигини меҳнат шароити билан боғлиқ деб ҳисобласа, корхона маъмуриятидан навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтишлигини талаб қилиш;
164.Ўзининг иш жойида бериладиган шахсий ҳимоя воситаларини талаб қилиш.
165.Мазкур иш жойида қўлланиладиган имтиёзлар ва товонлар ҳақида маълумот олиш;
166.Бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий суғурталаниш ҳуқуқларига эга.
ТЕМИРЧИЛИК СЕХИ
Темирчилик - 1) темирни болғалаб турли буюмлар (кетмон, ўроқ, теша ва бошқалар) ясаш касби. Т. кишилик жамиятининг энг қадимги даврларида пайдо бўлган. Миль. ав. 3—4минг йилликда Эрон, Месопотамия, Мисрда темирни совуклайин ва қиздириб болғалаб, турли хил аслаҳалар, меҳнат қуроллари ва бошқа буюмлар ясалгани маълум. Ўзбекистон ҳудудида Т. иши махсус дўконда амалга оширилган. Т. дўконида — ўчоқ, қўра, супа, ўра, чўпкунда; иш қуролларидан сандон, босқон, болға, омбур, эгов, чарх, дам ва ҳ.к. бўлган. Темирчи темирни оташдондаги ўтга қўйиб қиздиради, металл тобига келиб, оқ тусга киргач, уни сандонга қўйиб, зарур шаклга келгунча болғалайди. Бу ишлар уста, бозғончи ва дамгир томонидан бажарилган. Т. ҳозир ҳам кенг кўламда сақланиб қолган; 2) оғир машинасозликнинг металлни болғалаб, штамплаб, пресслаб турли буюмлар ишлаб чиқариладиган тармоғи. Бу тармоқ 16-асрда Европада биринчи марта сув билан ишлайдиган механик болға яратилганидан кейин ривожланди. 19-асрларда машинада штамплаш, буғ билан ишлайдиган болФа, гидравлик пресс вужудга келди. 20-аср 50й.ларига келиб Т.нинг янги усуллари, яъни қийин деформацияланадиган материалларни портлатиб юқори тезликда штамплаш, гидростатик пресс лаш (гидроэкструзия) ва бошқа усуллар яратилди. Т. материалларни деформациялашга, яъни уларни емирмай, ташқи куч таъсирида шаклини ўзгартиришга асосланган. Т.нинг кенг ишлатиладиган усулларидан бири босим билан ишлов бериш. Бу усул машинанинг энг муҳим деталларини тайёрлашда ишлатилади. Металл ишлашнинг асосий усуллари дастлабки материалларнинг ҳолатига (прокат, қуйма ва бошқалар), жиҳозларга (пресс, болға), асбоблар билан ускуналанишига ва технологик усулларга боғлиқ. Шу аломатларига қараб, Т. болғалаш, ҳажмий ва лист штамплаш, пресслаш турларига бўлинади (қаранг Металларни ишлаш).
Болғалаш — металларни босим билан ишлаш усулларидан бири (қаранг Болғалаш, Болғалаш машинаси). Штамплаш — материалларга босим билан ишлов бериш; бунда заготовкага штампларда пластик деформация берилиб, зарур шаклдаги буюмлар олинади. Штамплаш 0,5—30 т ли катта болғаларда, 6—100 Мн (600—10000 тонна куч) куч билан зарб берадиган исциклайин штамплайдиган кривошипли прессларда, 750 Мн (75000 тонна куч) куч билан зарб берадиган гидравлик прессларда бажарилади. Штамплаш материалларни анча тежайди, буюмлар таннархини камайтиради.
Пресслаш — турли профилли материаллар, симлар, қувурлардан заготовка ва буюмлар олиш усули. Ҳажмий юмшок, материаллар (пахта, хашак ва бошқалар) ни пакетлашда, иккиламчи хом ашёлар (қиринди, чиқинди)ни қайта ишлаш ва бошқаларда ҳам ишлатилади.
Т. йўли билан ишлаб чиқариладиган буюмлар автомобиль ва авиация саноатларида, тракторсозлик, асбобсозлик, енгил саноат, уйрўзғор ва бошқа тармоқларда ишлатилади.
Металларни ишлаш - металлар ва қотишмаларга иссиқлик (термик), механик, кимёвий ишлов беришда бажариладиган ишлар мажмуи. Металларни термик ишлаш — металл ва қотишмаларнинг хоссаларини (ички тузилишини) ўзгартириш учун қўлланиладиган амаллар: юмшатиш, тоблаш, нормаллаш, бўшатиш, яхшилаш, чиниқтириш, кимёвийтермик ишлаш, пассивлаш. Юмшатиш — металларни маълум температурагача қиздириб, шу температурада маълум вақт тутиб тургач, аста-секин, баъзан, печь билан бирга совитиш; бунда металларнинг хоссалари ўзгаради. Натижада металларнинг бол-ғаланувчанлиги ва пластиклиги ошади, магнитланиш ва бошқа хусусиятлари яхшиланади. Тоблаш — металларни маълум температурагача қиздириб, тез совитиш; бунда металларнинг бир хил бўлмаган структура ҳолатлари мустаҳкамланади, металларнинг хусусияти турлича ўзгаради. Нормаллаш — кам (0,3% гача) ва ўртача (0,3—0,6%) углеродли пўлатни, тахминан, 800—950° гача қиздириб, ҳавода совитиш; бунда пўлат таркибидаги йирик доначалар кичраяди, пўлатнинг мустаҳкамлиги, пластиклиги ва қовушқоқлиги ошади. Яхшилаш — термик ишлашнинг бир тури; 550—650° температурада тоблаш ва бўшатишдан иборат. Динамик нагрузка остида ишлайдиган машина деталлари учун қўлланилади. Чиниқтириш — металл ва қотишмаларни хона температурасида кўп вақт сақлаб (табиий чиниқтириш) ёки киздириб (сунъий чиниктириш) уларнинг структураси ва хусуси-ятларини ўзгартириш. Қаттиқлиги, мустаҳкамлиги, магнит ва бошқа хоссаларини яхшилаш. Металларни кимёвийтермик ишлаш — металларни кимёвий фаол газ, қаттиқ ёки суюқ муҳитда юқори температурада қиздириш ва шу температурада бир оз совитиш. Бунда металл буюмлар сиртқи қатламларининг кимёвий таркиби, структураси ва хусусияти ўзгаради. Бунга азотлаш, хромлаш, металлаш ва бошқалар киради.
Металларни механик ишлаш — қиринди олиш йўли билан деталларга турли шакл ва ўлчам бериш. Металл кесиш асбоблари (кескич, парма, зенкер, развёртка, фреза ва бошқалар) ва металл кесиш станоклари (токарлик станоклари, силлиқлаш станоги, рандалаш станоги ва бошқалар) да бажарилади. Металларни босим билан ишлаш — металл заготовка ва буюмларни қиринди олмай тайёрлаш. Металларнинг пластиклигидан фойдаланишга асосланган. Асосий турлари: прокатлаш — металлни айланувчи цилиндр (жўва) лар орасидан ўтказиш (раем, а); чўзиш — металл заготовкани ўз ўлчамидан кичик ўлчамли тешикдан тортиб ўтказиш (раем, б); пресслаш — металлни берк цилиндр тешигидан сиқиб чиқариш (раем, в); болғалаш — металларни болға ёки пресс билан кўп марта ва дамбадам уриб, зарур шакл ва ўлчамга келтириш (раем, г); лист штамплаш — лист, лента ёки полоса металлни қалинлигига унча халал етказмай деформациялаш (раем, д); бунда металл пуансон ва матрицанинг иш қисмига мос шаклни олади. Ҳажмий штамплаш — металл (заготовка) нинг барча ўлчамларини ўзгартириб деформациялаш (раем, е); бунда металл махсус асбоб (штамп) бўшлиғи шаклини олади. Эритмалар металл сиртида уни коррозиядан сақлайдиган юпқа оксид парда ҳосил қилади. Оксид парда металлни ташки мухит таъсиридан сакдайди, уни кўркамлаштиради. Металл ҳеч қандай модда билан реакцияга киришмайди. Темир, никель, кобальт, хром, марганетс, алюминий ва бошқа металлар «пассивланади», яъни махсус моддалар — оксидловчилар (мас, хроматлар) билан ишланади.
ХУЛОСА
Мен ТВВ-730 талабаси Турсунов Шоҳзодбек ёзги амалиётимни ЎЗБEКИСТОН ТEМИР ЙЎЛЛАРИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ«Қуюв-механика заводи»нинг темирчилик цехида (КПЦ) булдим. Мен амалиёт пайтида цехдаги кириш йўриқномаси у ердаги станоклар билан ишлаш цехдаги ишларини ташиш этиш уларнинг кетма- кетлиги ҳар бир деталлари ўлчамлари ўлчаш билан яқиндан танишиб чиқдим. Ҳар бир иш жараёнида эҳтиёткорлик билан масъулиятли бўлиб хато қилмасдан ишлаш керак эканини ўргандм. Мен амалиёт пайтида ўзимга керакли малумотларга эга бўлиш билан бирга ўзимга керакли амалиётларни ва билимларга эга бўлдим. Иш жарайонида станокларни ишлаш уларга штаб уларни урнатиш ва созлаш иш жарайонига таййорлаш кузатиб бориш мобайнида ургандим.
Do'stlaringiz bilan baham: |