Ўзбекистон тарихи кафедраси



Download 486 Kb.
bet4/9
Sana13.07.2022
Hajmi486 Kb.
#791093
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Абу али ибан Сино (1)

Фалсафий мазмундаги бадиий қиссалари:
Ибн Сино фалсафий шеърлар ҳам ёзган, бу борада унинг йигирма байт, яъни қирқ йўллик нафс-жон ҳақидаги машҳур шеъри ҳам бор. Ибн Синонинг бу шеъри кичик ҳажмли бўлишига қарамай, кўп файласуфлар унга шарҳлар ёзишган, у бир неча бор нашр ҳам этилган. Ибн Синонинг бизгача етиб келган машҳур асарларидан «Ҳайй нбн Яқзон», «Рисолатат-тайр» («Тайр қиссаси»), «Саломон ва Ибсол», «Юсуф қисса» (бу қисса - Қуръон сюжети асосида ёзилган биринчи асар бўлиб, рамзий-мажозий усулдадир) каби қиссаларини айтиш мумкин. Қисса деганда ҳозирги араб адабиётида ҳикоя жанрини тушунамиз. Лекин ўрта асрда қисса сўзи достон, повесть маъносида ҳам ишлатилган. Одатда қадим Шарқ адабиётида кичик ҳажмдаги прозаик асар бўлса қисса жанрига кираверган. Шунинг учун ҳам Ибн Сино «Ҳайй ибн Яқзон», «Саломон ва Ибсол» ва «Юсуф» асарларини қисса деб атаган. Бу асарларда олим ижтимоий ҳаёт, инсонни улуғлаш, жамиятдаги адолатсизлик, илм-маърифатни тарғиб қилиш қатор рамз-ишоралар билан берилган.
Шу ўринда «Ҳайй ибн Яқзон» қиссаси ҳақида тўхталадиган бўлсак, Абу Убайд Жузжонийнинг ёзишига қараганда, Ибн Сино бу асарини ҳижрийиинг 414 йили (милодий 1023) Ҳамадонга якин бўлган Фараждан қалъасида тўрт ой қамалиб ётган пайтида ёзган. Шайх бу вақтларда 44 ёшларда бўлган1. «Ҳайй ибн Яқзон» — рамзий-мажозий услубда ёзилган қиссасининг бош қаҳрамонн — биринчи шахс Ибн Синонинг ўзи бўлса, унинг суҳбатдоши, ҳикоя қилувчи - Ҳайй ибн Яқзон – Уйғоқ ўғли Тирик – Ақлдир. Қиссадаги бешта алоқа бўлими инсондаги бор бўлган бешта ташқи сезув органи — кўриш, таъм билиш, ҳидлаш, эшитиш, сезишдир. Булар киши организмида табиатни тушунишда, муносабатда бўлишда мисоли бир хабарчидир. Ибн Синонинг бу қиссаси кўп жиҳатдан мажозий, рамзий битилган, кишилар феъли атворини ўз ичига қамраб ололган ва ҳаётий гаплардан мулоҳаза юритадиган адабий асар ҳамдир. Мана шу нуқтаи назардан қараганимизда қиссанинг икки соҳада - ҳам фалсафий, ҳам адабий соҳада ёзилганлигини кўрамиз.
Ибн Сино мантиқни илмий билишнинг, мавжудотни ўрганишнинг илмий усули деб билади. «Мантиқ, - деб ёзади Ибн Сино - инсонга шундай бир қоида берадики, бу қоида ёрдамида инсон хулоса чиқаришда хатолардан сақланади». У мантиқий усуллар, таърифлаш, ҳукм, хулоса чиқариш, исботлаш масалаларини чуқур ўрганди, мантиқ фанини Форобийдан сўнг билишнинг тўғри методи сифатида ривожлантирди2.
Ибн Синонинг математика соҳасига оид илмий ишлари ҳам сермаҳсул эди, у Евклиднинг «Негизлар» китобига шарҳлар ва изоҳлар киритди, уни тўлдирди, бунда геометрик ўлчамларга арифметик атамаларни қўллади. Сон тушунчасини натурал сондан анча кенгайтирди3.
Ибн Синонинг тиб (тиббиёт)га оид асарлари:
Мазкур соҳага доир ёзган асарларининг 30 дан ортиғи бизгача етиб келган. Араб тилида яратилган 5 китобдан иборат бўлган (жилдли) «Тиб қонунлари» (асл номи «Китоб ал – Қонун фи-т-тиб») – Абу Али ибн Синонинг тиббиётга оид асосий асаридир. «Тиб қонунлари» ҳақида гап борар экан, кўпчиликни унинг қачон ёзилгани қизиқтириши табиий. Муаллифнинг ўзи бу ҳақда бирор маълумот қолдирмаган. Аммо олим билан 25 йил ҳамкорликда ишлаган шогирди ва дўсти Абу Убайд Жузжонийнинг гувоҳлик беришича, Ибн Сино «Тиб қонунлари»нинг биринчи китобини 1012 йилда ёзишга киришган. Албатта, бундай катта қомусий асарни ёзишга олим олдиндан тайёргарлик кўрган, йиллар мобайнида материал йиғиб юрган. Шу тахлитда олим ўз «Тиб қонунлари»нинг қолган китобларини Рай ва Ҳамадонда эканлигида (1015-1024 йиллар мобайнида) ёзилганлиги ҳақида маълумотлар бор1
«Тиб қонунлари» ўзининг асосий дарслик ва қўлланма сифатида қимматини 500 йилдан ортиқроқ вақтгача сақлаб қолди. У ХХ асрнинг ўзида турли тилларда 36 марта нашр қилинган. Биринчи бор бу асар Страсбург шаҳрида 1473 йилда босилиб чиқди2. Китобнинг асл арабча матни биринчи марта 1593 йили Римда, кейинчалик у ҳозирги Кохира (1873, 1877, 1879), Техрон (1889), Лакнав (1906) ва Лохур (1906) шахарларида чоп этилди. Испаниянинг Толеда шахрида 1130 йили таржимонлар коллегияси ташкил килинади ва Кремоналик Гевард (1114–1187) «Тиб конунлари»ни араб тилидан лотин тилига таржима қилишга киришади3. Шундан бошлаб «Тиб конунлари» китоби Европа врачлари қўлидаги асосий қўлланмага айланади ва университетларда тиббиёт фани шу асар буйича ўқитилган. Умуман, Европада 40 мартага яқин нашр қилинган. Ўзбекистон шарқшуносларининг самарали изланишлари билан Ибн Синонинг бу шоҳ асарининг 5 та китоби 1956-1962 йиллари ва 1980-1983 Тошкентда рус ва ўзбек тилларида нашр этилган. Ҳозир янги нашри чоп этилмоқда1. Ибн Сино «Қонун»нинг 1–китобини Журжонда, қолганларини эса Рай ва Ҳамадонда яшаган вақтида ёзган.
Қомусий олим Ибн Сино «Қонун»да табобат соҳасидаги мавжуд маълумотларни тўплади, уларни ўз тажрибалари ва кўзатишлари билан бойитди ҳамда жуда системали равишда баён этди. Бу китоб табобат (медицина) фани соҳасида янги давр очди. «Қонун» Гиппократ ва Жолинус (Гален) асарларидан сўнг тиббий фан дурдоналари қаторига қўшилган энг йирик гавҳардир.

Download 486 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish