Ўзбекистон тарихи кафедраси



Download 486 Kb.
bet3/9
Sana13.07.2022
Hajmi486 Kb.
#791093
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Абу али ибан Сино (1)

2. Олимнинг илмий мероси
Замондошлари Абу Али ибн Синони «Шайх ар-раис» («донишмандлар сардори, алломалар бошлиғи»); «Шараф ал-мулк» («ўлка, мамлакатнинг обрўси, шарафи»), «Ҳужжат ал-ҳаққ» («ростликка далил»); «Ҳаким ал-вазир» («донишманд, тадбиркор вазир») деб атаганлар. Ғарбда қомусий олимга «Олимлар подшоси» деган ҳурматли унвон бериб, «Авиценна» номи билан машҳурдир. Жаҳон фани тарихида Ибн Сино қомусий олим сифатида тан олинган, чунки у ўз давридаги мавжуд фанларнинг қарийб барчаси билан шуғулланган ва уларга оид асарлар ёзган.
Ҳиндистоннинг буюк давлат арбоби Жавоҳарлал Неру ўзининг «Ҳиндистоннинг очилиши» деган асарида Ўрта Осиё олимлари, мутафаккирларини тилга олар экан, фан тараққиётига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган Ибн Сино номини алоҳида таъкидлаб: «Улардан энг машҳури, «врачлар подшоҳи» деган номни олган бухоролик Ибн Сино (Авиценна)дир» деган эди.
Шуни таъкидлаш лозимки, энциклопедист олим ҳаётининг кўп қисми дарбадарликда ва қувғинликда ўтди. Аммо бу қувғинлар, муҳтожлик, қамоқ жазолари буюк олимнинг иродасинн бука олмади. У қандай шароитда бўлмасин илмий машғулотларини давом этдирди. Умрининг кўп қисми дарбадарликда ўтишига қарамай, Ибн Сино кишини ҳайратда қолдирадиган даражада кўп ва ажойиб илмий мерос қолдирган.
Олимнинг илмий меросига тўхталадиган бўлсак, у асарларини ўша даврда Яқин ва Ўрта Шарқнинг илмий тили бўлган араб тилида, баъзилари (шеърий ва айрим фалсафий асарлари)ни форс тилида ёзган. Ҳозирги замон илм фанида олим кўпроқ буюк табиб, тиббиёт илмининг султони сифатида таништирилади. Лекин тарихий манбалар ва ўрта аср мусулмон шарқи илм фанига доир асарлар билан танишсак, Ибн Синонинг фаолияти ва илмий ижоди қамрови анча кенг эканини кўрамиз. Ибн Сино ўз даври олимларининг аксариятига тегишли бўлган сифат – қомусий аллома бўлган. Яъни, ўз даврида маълум ва оммалашган бўлган барча фанларни ўзлаштирган ва уларнинг барчаси билан бир вақтда шуғуллана олган. Буни Ибн Синонинг илмий ижодига мансуб 450 дан ортиқ асарларнинг илм фаннинг 29 та соҳасини қамраб олиши мисолида ҳам кўриш мумкин1. Афсуски, улардан бизнинг давримизгача фақат 242 (160) таси етиб келган ҳолос. Шундан 80 таси фалсафа, илоҳиёт ва тасаввуфга, 43 таси
табобатга, 19 таси мантиққа, 26 таси руҳшуносликка, 23 таси тиббиёт
илмига, 7 таси фалакиётга, 1 таси риёзиётга, 1 таси мусиқага, 2 таси
кимёга, 9 таси одоб илмига, 4 таси адабиётга, 8 таси бошқа олимлар
билан бўлган ёзишмаларга тегишлидир1. Лекин бу асарларнинг ҳаммаси ҳам олимлар томонидан бир хилда ўрганилган эмас. Олимнинг форс тилида ёзган бир неча газал ва қитъалари, 40 дан ортиқ рубоийлари ҳам мавжуд. Энциклопедист олимнинг илмий мероси Шарқ ва Ғарб маданияти ривожига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Унинг асарлари XII асрдан лотин тилига таржима қилиниб, Европа университетларида ўқитилди.
Олимнинг фалсафага оид асарлари:

  1. Энг йирик ва муҳим асари «Китоб аш-шифо»дир. Бу асарни ўз даврининг қомусий асарларидан десак муболаға бўлмайди. У 22 жилддан иборат бўлиб, 4 та катта бўлимни ўз ичига олади: 1) мантиқ — 9 бўлакка бўлинган: ал-мадҳал – мантиққа кириш; ал-мақулот – категориялар; ал-иборат – интерпретация; ал-қиёс – силлогизм; ал-бурҳон – исбот, далил; ал-жадал – тортишув, диалектика; ас-сафсата – софистика; ал-хитоба – риторика; аш-шеър – поэтика (шеър санъати); 2) табииёт (бу ерда минераллар, ўсимликлар, ҳайвонот олами ва инсонлар ҳақида алоҳида-алоҳида бўлимларда гапирилади; 3) риёзиёт – 4 фанга бўлинган; ҳисоб (арифметика), ҳандаса (геометрия), астрономия ва мусиқа; 4) метафизика ёки илоҳиёт. Бу асарнинг айрим қисмлари лотин, сурёний, иброний, немис, инглиз, француз, рус, форс ва ўзбек тилларида нашр этилган.

  2. «Китоб ан-нажот» («Нажот китоби») асари «Китоб аш-шифо»нинг қисқартирилган шакли. У ҳам қисман жаҳоннинг бир неча тилларига таржима қилинган.

  3. Ал-ишорат ва танбиҳот» («Ишоралар ва танбиҳлар») асари. Унда фалсафанинг асосий масалалари қисқача бир тарзда баён этилган.

  4. «Ҳикмат ал-машриқийн» («Шарқчилар фалсафаси») асари.

  5. «Китоб ал-ишорат фи-л-мантиқ вал-ҳикмат» («Мантиқ ва фалсафанинг ишоралари») асари.

  6. «Донишнома» («Билим китоби») асари форс тилида ёзилган. Ибн Сино бу асарида ўзидан олдинги ва ўз давридаги табиий фанлар ва фалсафанинг ютуқларидан фойдаланган ҳолда шундай бир фалсафи асар яратдики, бу асар ўрта аср Шарқидаги назарий билимларнинг энг юқори чўққисига кўтарилди. «Донишнома» 4 бўлим: мантиқ, метафизика (илм ул-илоҳий), физика ва математика (риёзиёт) дан иборат1.

Ибн Синонинг фалсафий қарашларининг ўзига хос томонлари мавжуд. Ибн Синонинг дунёқараши Аристотель таълимоти ва Форобий асарлари таъсирида шаклланди. Унинг фикрича, фалсафанинг вазифаси мавжудотни, яъни барча мавжуд нарсаларни, уларнинг келиб чиқиши, тартиби, ўзаро муносабати, бир-бирига ўтишини зарурият, имконият, воқелик, сабабият омиллари асосида ҳар томонлама ўрганишдан иборат. Оламда мавжуд барча нарсалар иккига бўлинади: зарурий вужуд (вужуди вожиб) ва имконий вужуд (вужуди мумкин). Зарурий вужуд энг иродали, қудратли, доно Тангридир. Қолган нарсалар имконият тарзида мавжуд бўлиб, Тангридан келиб чиқади. Зарурий вужуд билан имконий вужуд муносабати сабаб ва оқибат муносабатидир. Бу жараёнда оламдаги ҳамма нарсалар эманация тарзида, яъни қуёшдан чиқаётган нур шаклида аста-секин амалга ошади. Шу тартибда имконият шаклида мавжуд бўлган ақл, жон, жисм, улар билан боғлиқ осмон сфералари келиб чиқади. Булар ҳаммаси субстанция (жавҳар) бўлиб, яна борлиқда акциденция — нарсаларнинг белгилари, ранги, ҳажми, хиллари мавжуд. Жисм шакл ва моддадан ташкил топади. Худо абадий, унинг оқибати бўлмиш материя ҳам абадийдир. Унинг ўзи бошқа тайин жисмларнинг асосидир. Нарсаларнинг моддий асоси ҳеч қачон йўқолмайди2.
Ибн Сино материяни энг содда бўлинмас тўрт унсур: ҳаво, олов, сув ва тупроқдан иборат, деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, шу тўрт унсур абадий йўқолмайди. Унинг бу қарашлари зардуштийликнинг тўрт муқаддас маъво ҳақидаги қарашларига - мос эди. Ибн Сино «Китоб аш-шифо»нинг табиий фанларга оид қисмида баъзи геологик жараёнлар хусусида илмий, назарий хулосаларини берди1.
Ибн Сино фалсафий илмларни аввало иккига бўлади: назарий ва амалий илмлар. Назарий илмлар ҳақиқатни билишга, амалий илмлар яхши ишларни бажаришга қаратилган. Фалсафанинг назарий қисми учга бўлинади: 1) қуйи даражадаги илм, яъни табиатшунослик; 2) ўрта даражадаги илм — математика; 3) олий даражадаги илм — метафизика. Фалсафанинг амалий қисми ҳам учга бўлинади: а) шахс ҳақидаги илм; б) инсоннинг ўзаро муносабатлари ҳақидаги илм; в) давлатни, мамлакатни бошқариш ҳақидаги илм. Назарий-фалсафий илмларга кирувчи ҳар уч турдаги илмлар асосий ва ёрдамчи бўлакларга ажралади; табиатшунослик илмлари астрология, медицина, алкимё каби етти хил тармоқни ўз ичига олади. Математика эса арифметика, геометрия, астрономия, мусиқа номи билан 4 тармоққа бўлинади. Асарда 29 илм тармоғи тилга олинади2.

Download 486 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish