«Тиб қонунлари» беш китобдан иборат бўлиб, унинг ҳар бири табобатнинг айрим масалаларига бағишланган. Биринчи китобда табобатнинг умумий назарий масалалари баён этилади. Бу китоб 4 фан (қисм) дан иборат. Биринчи қисм табобат фанининг таърифи ва бу фаннинг назарий мавзуларига бағишланади. Олимнинг фикрича, табобат киши соғлиғини сақлаш ва касалларни даволаш мақсадида одам гавдасини ҳар томонлама текширувчи фандир.
Биринчи китобнинг иккиичи қисмида касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг аломатлари баён этилади. Бунда аввало касаллик ҳолати ҳақида умумий тушунча берилиб, сўнг касалликнинг хиллари, уларнинг аломатлари баён этилади. Шундан кейин, касаллик қўзғатувчи турли сабаблар бирма-бир санаб ўтилади. Ибн Сино касаллик пайдо бўлишида киши организмига ички ва ташқи муҳитнинг (овқат, ҳаво, иқлим, турмуш шароити ва ҳ.к.) таъсири муҳим роль ўйнашини алоҳида уқдириб ўтади2.
Ибн Сино соғлиқни сақлаш ва касалликларнинг олдини олиш (профилактика) масалаларига ўтади. Бу тадбирлар биринчи китобнинг учинчи қисмида баён этилган.
Биринчи китобнинг тўртинчи қисми касалликларни умумий даролаш принципларига бағишланган. Ибн Синонинг фикрича, касални даволашдан илгари, касалликни келтириб чиқарган сабабларни аниқлаш зарур.
«Тиб қонунлари»нинг иккинчи китоби доришуносликка бағишланган. Унда ўсимлик маъдан ва ҳайвонлардан олинадиган 811 содда дорининг номини алифбо тартибида жойлаштирилиб чиқилган ва уларнинг таъриф келтирилиб, ҳар бири қайси дардга даво эканлиги изоҳланган. («Тиб қонунлари», 7-бет.) Ибн Синонинг даволаш услубида ишлатилган 396 доривор ўсимликдан 165 таси бугунги кунда тиббиёт фанида қўлланилади1.
Учинчи китоб айрим органлар касаллиги ва бу касалликларни даволаш усулларига бағишланган. Бу китобни махсус патология дарслиги деб аташ мумкин. Китоб 22 қисмдан иборат бўлиб, ҳар бир қисмнинг бошида айрим органнинг анатомия ва физиологияси берилади2.
Тўртинчи китоб организмнинг умумий касалликларига бағишланган, яъни бир органда чегараланиб қолмайдиган ва одам танасининг ҳамма жойига баравар таъсир қиладиган касалликлар ҳақида ёзилади3.
Бешинчи китоб мураккаб дорилар ҳақида. Китобида мураккаб дориларнинг организмга таъсири, уларни тайёрлаш, истеъмол қилиш усуллари баён қилинган. Бу китоб доришунослик илмига - фармакологияга бағишланган4.
Абу Али ибн Сино тиббиётнинг айрим назарий ва амалий масалаларига бағишланган турли ҳажмдаги рисолалари ҳам бўлиб, бунга қуйидагиларни айтиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |