185
билан таъминлади. Шунга қарамай, Искандар бу ерни ҳамла қилиб олишга
қарор қилди. (6) Варварларнинг баландпарвоз сўзлари Искандарни ғазабга
келтирди. У музокаралар бошлашни таклиф қилди ва ушбу ерни топширсалар,
уйларига соғ-омон қайтишларини ваъда қилди. Улар қаҳқаҳа уриб, Искандарга
бу ерни олиш учун қанотли жангчиларни қидириб кўришни маслаҳат
бердилар: оддий одамларнинг бу ҳақда ўйлашга ҳаддилари ҳам сиғмасди.
Шунда Искандар Қояга биринчи чиққан 12 талант мукофот олиши,
иккинчи
чиққан иккинчи мукофотни, учинчи чиққан учинчисини ва ҳоказо олишини,
охирги чиққанга эса охирги мукофот: 300 дарик берилишини эълон қилишни
буюрди. Бу эълон шундоқ ҳам жангга ошиққан македонияликларнинг жангга
кириш истакларини янада кучайтирди.
19
Қамал пайтида қояга чиқишга ўрганган 300 га яқин аскар йиғилган эди.
Улар чодирларни ерга маҳкамлашда ишлатиладиган темир қозиқлар
тайёрладилар; қозиқларни музлаб яхга айланган жойларга, қор бўлмаган
жойларда эса тўғри ерга қоқишлари керак эди. Уларга зиғирпоядан тўқилган
мустаҳкам арқонларни боғладилар ва
кечаси энг тикка, шунинг учун
қўриқланмаган қояга яқинлашиб олдилар. (2) Улар қозиқларни ер кўринадиган
жойда ерга ёки қотиб қолган қорга қоқиб, қоянинг жарга юз тутган томонидан
чиқиб олдилар. Ушбу чиқишда 30 га яқин одам ҳалок бўлди ва ҳатто кўмиш
учун уларнинг жасадларини топа олмадилар: улар қорда кўмилиб кетдилар. (3)
Қолганлари саҳарда тоғ чўққисини эгалладилар; у ерга чиқиб олиб, улар
македон ўрдусига қараб оқ матолар билан ишора бердилар: Искандар шундай
қилишни буюрган эди. У жарчини юбориб, варвар соқчиларига таслим
бўлишни, чунки қанотли одамлар топилгани ва тоғ чўққисини
эгаллаб
бўлганликлари ҳақида бақиришни буюрди. Ва жарчи шу заҳотиёқ чўққидаги
жангчиларни кўрсатди.
(4) Варварлар кўрганларидан ҳайратда қолиб, тоғ кўп сонли қуролли
одамлар билан эгалланган, деб ўйладилар ва таслим бўлдилар: улар
македонияликларнинг ушбу галасини кўрганда шундай қўрқиб кетган эдилар.
Кўп аёллар ва болалар, шу жумладан, Оксиарт хотини ва унинг болалари асир
олинди. (5) Оксиартнинг бўйи етган Роксана
1
исмли қизи бор эди.
Искандар
жангчилари айтишар эдики, улар Доронинг хотинидан кейин Осиёда бундай
гўзал аёлни кўрмаганлар. Искандар уни кўриши биланоқ севиб қолди. У
уни
асира сифатида хафа қилишни хоҳламади ва уни рафиқа номига лойиқ деб
топди. (6) Мен бу учун Искандарни койимоқчи эмасман, аксинча, мақтайман...
Do'stlaringiz bilan baham: