Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 

Тез орада бўлиб ўтган воқеалар учун кечирим сўраб скиф подшосидан 
Искандар ҳузурига элчилар келди: ахир, бутун скиф халқи эмас, қароқчи ва 
ўғрилар галасигина бу ишни қилган; подшоҳ эса Искандар буюрган барча 
нарсани бажаришга тайёр. Искандар унга эҳтиром ила жавоб берди: у унга 
ишонади, лекин унинг фикрича, душманга қарши ҳаракатни тўхтатмаган яхши 
ва айни вақтда уни тўхтатиш ноўриндир. 
(2) Спитамен ўз жангчилари билан македонияликлар қўриқлаган 
Мароканда қалъасига ҳужум қилди; македонлар қарши ҳамла қилдилар, бир 
қанча душманларни ўлдирдилар, ҳаммани ҳайдадилар ва ўзлари ҳеч қандай 
зиён кўрмай, қалъага чекиндилар. (3) Искандар Марокандага юборган қўшин 
яқинлашиб келаётгани ҳақида хабар олгач, Спитамен қамални тугатди ва 
Суғдиёна шимолига кетди. Фарнух ва унинг стратеглари уни мамлакатдан 
бутунлай ҳайдаб чиқаришга шошиб, унинг кетидан Суғдиёна чегараларигача 
бордилар ва мантиққа зид равишда, кўчманчи скифларга ҳужум қилдилар. (4) 
Спитамен яна 600 га яқин скиф отлиқларини йиғиб, скифлар билан иттифоқдан 
руҳи кўтарилиб, бостириб келаётган македонлар билан жанг қилишга қарор 
қилди. Скиф чўли яқинидаги текисликда жойлашиб, на душман ҳужумини 
кутишни ва на ўзи ҳужум қилишни хоҳлади; унинг отлиқлари пиёдалар 
1
Гиппархия – отлиқлар бўлинмаси (бу ҳолда ҳар бўлинмада мингтадан отлиқ бўлган кўринади). 


180 
атрофида от чоптириб, уларни ўққа тутдилар, холос. (5) Улар Фарнух 
жангчиларининг ҳамлаларидан қийинчиликсиз ўзларини олиб қочар эдилар, 
чунки уларнинг отлари тезроқ ва шу пайтда бардамроқ эди; Андромах отлари 
йўл босиб ўтганликлари ва етарлича ем-хашак бўлмаганлиги сабабли ҳолдан 
тойган эди. Скифлар жойларида туриб жанг қилаётганларга ҳам, 
чекинаётганларга ҳам шиддат билан ҳужум қилдилар. (6) Кўп одам камон 
ўқларидан ярадор бўлди, ҳалок бўлганлар ҳам бор эди; ниҳоят, қўшин квадрат 
кўринишида тизилиб олиб, Политимет
1
дарёси томон чекинди. У ерда ўрмон 
бор эди, ўрмонда эса варварларнинг ўқлари бефойда ва пиёдалардан фойда 
кўпроқ эди. 
(7) Гиппарх Каран Андромахга ҳеч нарса демай, дарёни, унинг ортига 
отлиқларни жойлаштириш учун, кечиб ўта бошлади; пиёдалар ҳеч қандай 
буйруқ олмаган бўлсалар ҳам, отлиқлар кетидан юрдилар, аскарлар дарёга 
тикка қирғоқлардан, саросимада ва бутунлай бетартиб тушдилар. (8) Варварлар 
македонияликларнинг хатосини пайқаб, кечувнинг икки томонидан дарёга 
отлари билан ташлана бошладилар. Бирлари дарёдан кечиб, ундан 
узоқлашганларни таъқиб қилдилар, бошқалари эса кечаётганлар қаршисида 
тизилиб олиб, уларни қайта сувга улоқтирар эдилар ёки ён қанотлардан ўқ отар 
эдилар, ёхуд дарёга тушаётганларнинг орқаларидан ҳамла қилар эдилар. 
Македонияликлар мушкул вазиятга тушиб қолиб, дарё ўртасидаги кичик 
оролча томон ташландилар. Скифлар ва Спитамен жангчилари уларни ўраб 
олдилар ва ҳаммасини камонлардан ўққа тутдилар; бироқ бир нечталарини 
асир олдилар, лекин уларни ҳам ўлдирдилар
2


Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish