VII КИТОБ
...Подшоҳнинг ўзи лашкар билан бир қабиланинг ерига тушдики, уни
қўшнилари ҳам яхши билмас эдилар, чунки улар ҳеч ким билан савдо қилишни
истамас эдилар. Улар паропамисадлар –ёввойилар ва варварлар орасида энг
маданияти паст қабила эди. Оғир иқлим шароити уларнинг феълини ҳам дағал
қилиб қўйган эди. 7. Улар мамлакатининг талай қисми совуқ шимолий ҳудудда
жойлашган
1
; ғарб тарафдан у Бахтария билан чегарадош, жануб тарафда у
Ҳинд денгизига қараган. 8. Паропамисадлар кулбаларининг асосини ғиштдан
ясайдилар, уларнинг ерларида дарахт бўлмай, ҳатто тоғларининг ёнбағирлари
ҳам яланғоч бўлганлиги учун улар ўз кулбаларини тепасигача ана шу ғиштдан
қурадилар. 9. Кулбаларининг пастки тарафи кенг бўлиб, тепасига торайиб
боради, худди кеманинг қуйруғига ўхшайди, кулбага ёруғлик кириши учун
тепасида туйнук қолдирадилар. 10. Бундай оғир иқлимга мослашган токларни
улар қишда ерга кўмадилар, қиш ўтиб, қорлар эригач, қуёш ва ҳаво тегиши
учун улар токни яна очадилар. 11. Уларнинг ерларида қор шу қадар қалин ва
узлуксиз ёғавергани сабабли қотиб қолганки, ҳатто қушларнинг ёки бирор
ҳайвоннинг изи унда қолмайди. Осмондан ерга худди кечага ўхшаш, нурсиз
қоронғулик зулмати тушади ва ҳатто яқиндаги нарсаларни ҳам кўриб
бўлмайди
2
.
1
Паропамисадларнинг ватани – ҳозирги Афғонистоннинг шимоли-шарқидаги Ҳиндукуш тоғлари жойлашган тоғли
ўлка, қиши жуда совуқ, аҳолиси XX асрнинг ўрталаригача исломни қабул қилмаган. Шунинг учун 1955 йилгача у
ерлар Кофиристон деб аталган. Ҳозирги номи Нуристон Аҳолисининг ёввойи табиатлиги ҳозиргача сақланган.
2
Бу ерда муаллиф тоғли ерларда тушадиган қалин туманни таърифлаётир.
196
12. Инсоният маданиятининг изи йўқ бундай яланғоч хилват ерга
киритиб қўйилган лашкар одам кечириши мумкин бўлган барча азобларни:
очлик, совуқ қотиш, толиқиш, умидсизланишни бошидан кечирди. 13.
Кўпчилик фавқулодда қор совуғидан ҳалок бўлди, кўп кишининг оёғини совуқ
урди, кўп одамларнинг кўзлари зарар кўрди. Юришдан ҳориганлар
мадорсизланиб, тўғридан-тўғри қорга думалардилар; бироқ совуқ уларнинг
ҳаракатсиз баданларини шундай қотириб қўярдики, энди улар бировнинг
ёрдамисиз ўрнидан туролмасдилар.
14. Уларни ўртоқлари зўрма-зўраки ҳаракатлантириб, бутунлай музлаб
қотиб қолишдан сақлаб қолардилар. Шунда уларга ҳаётий иссиқлик қайтиб
келар ва баданлари жонланар эди. 15. Варварларнинг кулбаларига киришга
муваффақ бўлганлар тезроқ ўзларига келардилар. Лекин зулмат шу қадар
қалин эдики, улар бу кулбаларни тутунига қарабгина топардилар. 16. Аввал
ҳеч қачон чет элликларни кўрмаган маҳаллий аҳоли қуролланган одамларни
кўриб қўрқувдан қотиб, уларга кулбаларидаги ҳамма нарсани берар ва бир
қошиқ қонларидан кечишни сўрар эди. 17. Подшоҳ яёв юриб лашкарни
кўрикдан ўтказар, ерда ётганларни кўтарар ва юришга қийналаётганларга
ёрдам берар эди. У кучини аямасдан гоҳ лашкарнинг биринчи қаторида, гоҳ
ўртасида, гоҳ охирида пайдо бўлар эди. 18. Ниҳоят, ободроқ ерларга етиб
келдилар, мўл озиқ-овқат тўплаб, лашкар ўзига келиб олди; бу ерда қўйилган
ўрдуга йўлда қолиб кетган аскарлар ҳам етиб олдилар. 19. У ердан лашкар
Кавказ тоғлари
1
томон йўл олди. Улар узлуксиз тизма бўлиб Осиёни кесиб
ўтади. Бир тарафдан улар Киликия яқинида денгизга, иккинчи тарафдан
Каспий денгизига, Аракс дарёсига ва Скифия чўлларига яқинлашиб келади. 20.
Кавказга бироз пастроқ Тавр тоғлари туташади; булар Каппадокияда
бошланиб, Киликияни айланиб ўтади ва Арманистон тоғлари билан қўшилади.
21. Бу тоғ тизмалар шу тариқа бир-бири билан ўзаро туташиб, узлуксиз занжир
ҳосил қилади; Осиёдаги Қизил ва Каспий, Гиркан ва Понт денгизларига
қуйилувчи барча дарёлар шу ердан бошланади. 22. Лашкар Кавказдан 17 кунда
ошиб ўтди. У ерда бир қоя бор, унинг айланаси 10 стадий ва баландлиги тўрт
стадийдан кўпроқ; қадимги афсоналарга кўра, Прометей шу қояга занжирбанд
этилган. 23. Тоғ этагида шаҳарга асос солиш учун жой танланди. 7000 қари
македонияликларга, бундан ташқари ҳарбий хизматга яроқсиз аскарларга янги
шаҳарда жойлашишга рухсат берилди. Аҳоли уни ҳам Искандария
2
деб атади.
IV. Шу пайт Бесс Искандарнинг тезлигидан ваҳимага тушиб, ўша
қабилаларнинг одатига кўра илоҳларга қурбон келтириб, дўстлари ва
лашкарбошилари билан уруш ҳақида базм вақтида маслаҳатлашар эди. 2.
Майдан сархуш бўлиб, улар ўз кучларини мақтаб кўкларга кўтарар ва
душманларининг нодонлиги ва камсонлиги устидан мазах қилиб кулардилар. 3.
1
Бу ерда Ҳиндукуш тоғлари назарда тутилади.
2
Бу Искандария ҳозирги Покистонда Исломобод яқинидаги қадимги Таксила шаҳрига тўғри келади. Б. Лунин уни
ҳозирги Кобулгатўғри келтириб, бизнингча, хато қилади(Лунин. История. Б.117). Чунки, биринчидан, Искандар
барпо этган барча шаҳарлар учун текис ер танланган, Кобул эса текис ерда эмас; иккинчидан, Бахтариядан
Кобулнинг ўрнига бориш учун Ҳиндукуш тоғларининг баланд чўққиларидан ўтилмайди. Таксила эса иккала
талабга ҳам жавоб беради. Шаҳарга Искандария номини маҳаллий халқ эмас, юнон-македон уруши ветеранлари
берган.
197
Айниқса, Бесс қўрслик билан гапирар ва жиноий йўл билан қўлга киритган
тахт билан мағрурланар, ўзини базўр тутиб, душманлар Доронинг аҳмоқлиги
туфайли шуҳрат қозонганликлари ҳақида гапирарди. 4. Ахир у улар билан
Киликиянинг энг тор дарасида жанг қилди, чекинаётиб эса, уларнинг
бепарволигидан фойдаланиб уларни чалғитиб, дарёлар ва тоғ даралари кўп
жойларга олиб кириши мумкин эди, у ерларда пистирмага дуч келган душман
нафақат қаршилик кўрсатар, балки қоча олмасди ҳам. 5. Унинг ўзи суғдларнинг
тарафига кетишга қарор қилди ва у ерда қўшни қабилалардан ёрдамчи кучлар
келгунига қадар Ўкуз дарёсининг ортида худди девор орқасига беркингандек
турмоқчи бўлди. Унинг олдига эса хоразмликлар ва даҳлар, саклар ва ҳиндлар
ҳамда елкаларининг баландлиги македонларнинг бошларигача бўлган Танаис
ортида яшовчи скифлар келдилар.
7. Уларнинг барчаси маст бўлиб, бу биргина тўғри қарор, деб ҳайқира
бошладилар. Ва Бесс гўё Искандар устидан ғалабага майхўрлик пайтида якун
ясамоқчи бўлгандек, ҳаммага яна кўп миқдорда май тарқатишни буюрди.
8. Шу майхўрликда Кобар исмли бир мидиялик ҳам бор эди. У
мажусийлик санъатини (агар у тутуруқсиз одамларни алдашдан иборат бўлмай,
ҳақиқатан санъат бўлса) билганидан кўра унга майли билан маълум бўлган ва
ҳар ҳолда, камтар ва тўғри бўлган. 9. У айта бошладики, банда, унинг
билишича, маслаҳат беришдан кўра буйруққа бўйсуниши фойдалироқдир,
чунки бўйсунувчиларни бошқа барчани кутган нарса кутади, маслаҳат берувчи
эса ўзини катта хавф остига қўяди... Бесс қўлида ушлаб турган қадаҳни унга
узатди. 10. Кобар уни олиб, давом этди: “Инсон табиатини шунинг учун ҳам
бевафо дейиш мумкинки, ҳар бир киши ўзининг ишини бошқаларникига
нисбатан ёмонроқ билади. 11. Кишилар ўзини ўзи ишонтирган қарорлар
шубҳали бўлади: бировларга қўрқув, бошқаларга ҳирс, учинчиларга ўз
ғояларига табиий содиқлик халақит беради. Ҳеч ким ўзидан нафратланмайди.
Ҳар ким ўзи ўйлаб топган нарсани бирдан-бир яхши нарса деб билишини сен
ўзинг синаб кўрдинг. 12. Сенинг бошингда оғир юк – подшоҳлик тожи бор.
Уни идрок билан кийиш керак, яна қўрқаманки, у сени эзиб ташлайди. Бу ишда
тезлик эмас, мулоҳаза зарур”. 13. Сўнгра у бахтарийларнинг ушбу машҳур
мақолларини келтирди: “Қўрқоқ ит қаттиқ акиллайдию, қопмайди” ва “Энг
чуқур дарёлар овоз чиқармай оқади”. Мен бу нарсаларни варварлар қанчалик
зукко бўлиши мумкинлигини кўрсатиш учун келтирдим.
14. Бу сўзлари билан Кобар ўтирганларнинг диққатини ўзига жалб қилди.
Шундан кейин Кобар ўзининг Бессга ёқимли бўлмаса ҳам, фойдалироқ
маслаҳатларини баён қилди: “Сенинг саройингнинг бўсағасида тезлиги билан
машҳур подшоҳ турибди. У сен бу курсини суришга улгурмасингдан олдин
ўрдусини йиғиб, йўлга тушади. 15. Сен эса Танаис бўйларидан аскар
тўплайверасан ва дарёлар билан қурол-яроғдан тўсасан. Гўё сен қаерга борсанг,
душман ўша ерга кетингдан бора олмайдигандек. Икки тараф учун ҳам йўл
умумий, лекин ғолиб учун ишончлироқ! Сен ўйлайсанки, қўрқув чаққон
қилади, аммо умид тезликни янада оширади.
16. Нега сен ўзингдан кучли душманнинг раҳмига инонмайсан ва унга
таслим бўлмайсан? Нима бўлса ҳам, таслим бўлган душманга қараганда ўзига
198
дурустроқ келажакни тайёрлайди. 17. Сен бировнинг тахтини олиб қўйдинг,
энди осонлик билан ундан воз кечишинг мумкин. Балки сен қонуний подшоҳ
бўларсан ҳам, агар подшоҳлик тахтини сенга беришга ва сендан олишга қурби
етадиган киши буни истаса. 18. Мана сенга энг тўғри маслаҳат, энди уни давом
эттиришнинг ҳожати йўқ. Яхши отга қамчининг сояси ҳам етарли, дангаса отга
ниқташ ҳам кам”
1
.
19. Табиатан шафқатсиз бўлган Бесс майнинг таъсири остида шундай
ғазабландики, унинг Кобарни ўлдирмоқчи бўлиб ханжар ушлаган қўлини
дўстлари аранг ушлаб қолдилар. Бутунлай ўзини тутолмаган Бесс базм
хонасидан ташқарига югуриб чиқди. Кобар эса тўс-тўпалондан фойдаланиб,
ғойиб бўлди ва Искандарнинг тарафига қочиб ўтди. 20. Бесснинг 8000
қуролланган бахтариялик аскари бор эди; аввалига улар македонияликлар
иссиқ иқлими туфайли Ҳиндистонга ўтиб кетишлари аниқ, деб ўйлаб, унга
сидқидилдан бўйсундилар; лекин Искандарнинг яқинлашиб келаётганини
эшитиб, улар Бессни ташлаб қочдилар ва ўз қишлоқларига тарқалиб кетдилар.
21. У эса ўзига содиқ бўлиб қолган бир тўп дўстлари билан Ўкуз дарёсидан
сузиб ўтди, қайиқларини душманнинг қўлига тушмасин деб ёқиб юборди ва
Суғдиёнада янгидан аскар тўплай бошлади. 22. Бу орада Искандар, аввал
айтганимиздек, Кавказдан ошиб ўтди, бироқ ун етишмаслиги унинг лашкарида
қаҳатчилик келтириб чиқараёзди.
23. Аскарлар ўз баданларига ёғ ўрнига сусам сувини суртдилар
2
. Бироқ
шундай сувнинг бир кўзаси
3
240 денарий
4
, худди шунча асал – 390 денарий,
май – 300 денарий эди; буғдой эса умуман йўқ ёки жуда кам эди. 24. Варварлар
ўз ғалла омборларини шундай моҳирлик билан бекитадиларки, уларни фақат
қазиган киши топиши мумкин; улар ўз донларини ўша ерларга бекитдилар.
Нон етишмаслиги сабабли аскарлар дарё балиғи ва ўтлар билан овқатланар
эдилар. 25. Кейинчалик бу овқат ҳам етишмай қолди, шунда юк ташиган
ҳайвонларни сўйиш ҳақида бўйруқ берилди; шу гўшт то Бахтарияга етгунча
уларнинг кучини сақлаб турди.
24. Бахтариянинг табиати бой ва ранг-барангдир. Баъзи жойларда кўплаб
мева дарахтлари ҳамда узум мўл ва сершарбат мева беради; серҳосил ерлар
кўплаб булоқ сувларидан суғорилади; юмшоқ ерларга буғдой экилади, қолган
жойлар ўтлоққа берилади. 27.Бу юртнинг талай қисмини унумсиз қумлар
эгаллаган; қурғоқчилик туфайли ташлаб кетилган ерларда на одам бор, на
мева. Понтдан эсаётган шамол яссиликларда ётган қум тўзонларини олиб
келади; шу пайт узоқдан улар баланд тепаликларга ўхшайди; у барча аввалги
йўлларни бекитиб қўяди
5
. 28.Шунинг учун бу яссиликлардан юрган одамлар
1
Иқтибоснинг охирги гапи ўзбекча “Яхши отга бир қамчи, ёмон отга минг қамчи” мақолининг айнан ўзи.
2
Юнонлар, қадимги одатлари бўйича, тунда, уйқудан аввал баданларига ёғ суртиб, уқалатганлар. “Сусам суви” ҳам
аслида ёғ, яъни зиғир ёғи.
3
Матнда амфора; бнзнннг кўза ва хурмалардан фарқли ўлароқ унинг туби конус учидек ўткир бўлган ва шунинг
учун у ётқизиб қўйилган.
4
Бу ерда муаллиф рим пул бирлиги билан ҳисоблаяпти, аслида юнонларнинг пул бирлиги драхма бўлган.
5
Муаллнфнннг бу иборалари унинг жуғрофий тасаввуридаги камчиликлардан далолат беради. Албатта, Понт(Қора
денгиз)дан эсадиган шамоллар Ўрта Осиёнинг иқлимига катта таъсир этолмайди, чунки уларни Кавказ тоғлари
тўсиб қолади. Ўрта Осиёдаги қум барханлари Арабистон яримороли ва Ҳинд океанидан эсадиган иссиқ шамоллар
натижасида ҳосил бўлади.
199
кечалари денгизчилар каби юлдузларни кузатиб, уларнинг ҳаракатига қараб ўз
йўлини топади, тун кечалардаги ёғду кундуздагидан кўп бўлиб кўринади.
29.Шундай қилиб, бу ўлкадан кундуз кунлари ўтиб бўлмайди, чунки йўлни
кўрсатадиган излар бекилган ва юлдузларнинг нури кўринмайди. Агар кимда-
ким денгиздан шамол эсаётган пайтда йўлда бўлиб қолса, у қум остида
қолади
1
. 30. Бироқ серҳосил ерларда одамлар ҳам, отлар ҳам жуда кўп. Шунинг
учун Бахтария 30000 отлиқни жиҳозлаб беради. 31.Бу ўлканинг пойтахти
Бахтара Паропамис тоғинингэтагида жойлашган. Унинг деворлари остидан
Бахтар дарёси оқиб ўтади. Шаҳар ва ўлканинг номи унинг номидан олинган
2
.
32. Шу ерда ўрду қуриб турган подшоҳнинг ҳузурига Юнонистондан
лаконияликлар ва бутун Пеллопоннес
3
ундан юз ўгиргани ҳақида хабар келди.
Қўзғолон бошланганлиги ҳақида хабар бериш учун кетаётган элчилар йўлга
чиқаётганларида ҳали юз ўгирганлар қайта бўйсундирилмаган эди. Яна бошқа
яқин бир хавф ҳақида ҳам хабар берилди: Танаис ортида яшовчи скифлар
Бессга ёрдамга келаётирлар. Шу вақтнинг ўзида арийлар ўлкасида Каран ва
Эригийнинг қилмишлари ҳақида ҳам унга етказдилар. 33. Македонлар ва
арийлар ўртасида жанг юз берди. Варварларга қочиб ўтган Сатибарзан
бошчилик қиларди; душманларнинг кучи тенглигидан жанг суст
бораётганлигини кўриб, у отини олд қаторларга суриб келди-да, бошидан
дубулғасини ечиб ва камондан ўқ узаётганларни тўхтатиб, кимни бўлса ҳам
бирга-бир чиқишга чақирди ва бошяланг жанг қилажагини эълон қилди. 34.
Варварнинг такаббурлигига лашкарбоши Эригий чидолмади, у қари бўлса ҳам,
руҳининг ва танасининг қувватида ҳеч бир ёшдан қолишмас эди. У
дубулғасини ечиб, оқарган бошини очди ва бундай деди: “Бугун ғалаба
қозониб ёки шараф билан ҳалок бўлиб, Искандарнинг дўстлари ва аскарлари
қандай эканини кўрсатадиган кун келди”. 35. Ва бошқа ҳеч сўз айтмай, отини
душман тарафига сурди. Иккала тараф ҳам ўқ узмаслик тўғрисида буйруқ олди,
деб ўйлаш мумкин эди. Аскарлар бир зумда орқага сурилиб, ўртани
бўшатдилар ва кураш нима билан тугашини диққат билан кузатдилар, чунки
уларни ҳам бошлиқларини кутган оқибат кутарди. 36. Варвар биринчи бўлиб ўз
найзасини улоқтирди, Эригий бошини бироз энгаштириб, унинг зарбасига чап
берди ва ўз галида найзаси билан варварнинг бўғзига шундай шиддат билан
урдики, унинг орқасидан тешиб чиқди. Варвар отидан йиқитилган эди, лекин
ҳали қаршилик кўрсатарди. 37. Лекин Эригий найзасини душманнинг
бўйнидан суғуриб олиб, яна унинг юзига ўқталди. Сатибарзан уни қўли билан
ушлаб олди ва ўзининг ўлимини тезлаштириш учун, душманининг зарбасини
осонлаштирди.
1
Квинт Курций Руфнинг юқорида келтирилган барча мулоҳазаларини Б.Лунин Суғдиёнага нисбат бериб, яна бир
хатоликка йўл қўйган. Ҳолбуки, бу ерда муаллиф Бахтариянинг ғарбини, яъни Хуросон(ҳозирги Туркманистон)
саҳроларини тавсифлаяпти. Б.Лунин ўз изоҳида(Лунин. История. Б.119, 191-изоҳ) Хуросонга берилган таърифни
Суғдиёнага тиркаб, бу ўлка ҳақида негатив фикр ҳосил қилмоқчи бўлган. X аср бошларида Суғдда бўлган араб
сайёҳлари ал-Истаҳрий, Ибн Ҳавқал ва улардан кейинги бошқа муаллифлар (масалан, Шарафуддин Али Яздий)
Суғдиёнани жаннатга ўхшатганлар.
2
Ҳозирги Балх(Афғонистон шимолида) яқинидан Балхоб дарёчаси ўтади.Дарё шаҳарга ном бермай, аксинча, шаҳар
дарёга ном берган.
3
Пеллопоннес – Юнонистоннинг жанубидаги яриморол қисми, Лакония шу яриморолдаги Спарта шаҳри марказ
бўлган ноҳияси.
200
38. Варварлар ўз бошлиқларидан жудо бўлганларидан сўнг – аслида улар
ихтиёрий эмас, заруратдан унга бўйсунган эдилар – Искандарнинг
олийжаноблигини эсладилар ва ўз қуролларини Эригийга топширдилар. 39.
Подшоҳ бу муваффақиятдан хурсанд бўлди; лекин спарталикларга нисбатан
унинг кўнгли хотиржам эмас эди, шундай бўлса ҳам, уларнинг юз ўгирганлари
хабарини мардонавор кечирди; бироқ у, улар фақат унинг Ҳиндистон
чегараларига етганини билганларидан сўнггина ўз ниятларини ошкор
қилдилар, деб шунчаки айтиб қўйди. 40. Искандар Бессни таъқиб қилиш учун
лашкарини сура бошлаган эди ҳамки, Эригий шарафли ўлжа сифатида
варварнинг бошини кўтариб, унга дуч келиб қолди.
V. Искандар бахтарлар ўлкасини Артабазга бериб, у ерда ҳарбий бўлим
билан ўғруқни ҳам қолдирди. Ўзи эса тезкор лашкар билан Суғдиёна чўлларига
кириб бориб, кечалари ҳам юрди. 2. Сув эса, юқорида айтилганидек, етишмас
эди ва чанқов ташналик ҳиссидан кўра умидсизлик натижаси сифатида келиб
чиқарди. 400 стадий масофада бирор намликнинг аломати сезилмас эди. 3. Ёзги
қуёш алангаси чўлларни ёндиради: улар ёна бошлаганида бутун чўлларни
ёппасига олов босади. 4. Сўнгра ернинг қаттиқ куйишидан ҳосил бўлган тутун
ёруғликни бекитади ва текис ерлар улкан ҳамда чуқур денгизга ўхшаб қолади.
5. Тунги юриш унча оғир эмасга ўхшарди, чунки шудринг ва салқин енгиллик
келтирарди. Умуман қуёш чиқиши билан иссиқ бошланади ва қуруқлик
табиатдаги барча намликни ютиб юборади; оғиз ичи ва бадан ичи ёна
бошлайди. 6. Шундай қилиб, аввалига аскарларнинг руҳи туша бошлади,
сўнгра танасидан қувват кета бошлади. Бир жойда туриш ҳам, олға юриш ҳам
қийин эди.
7. Фақат озгина одамлар маҳаллий тажрибали кишиларнинг маслаҳати
билан сув жамғариб олдилар. Бу билан улар қисқа муддатга ташналикни
қондириб турдилар; лекин кейин қаттиқ иссиқ натижасида у яна пайдо
бўларди. Аскарлар май ва ёғни охирги томчисигача ичиб қўярдилар, бу эса
уларга шундай роҳат бағишлардики, ташналикнинг яна қайтиб келишидан
қўрқмай қўярдилар. 8. Одатда, кўп суюқлик ичганликларидан оғирлашиб
қолиб, улар ортиқча қурол кўтаролмасдилар ҳам, юролмасдилар ҳам, ва бу
пайт суви йўқлар бахтлироқ кўринарди, чунки уларнинг шериклари қуса
бошлардилар ва очкўзлик билан ичган сувларини ташқарига чиқариб
ташлардилар.
9. Подшоҳ шунча кулфатлар билан ташвишланиб юрган бир пайтда
унинг атрофидаги дўстлари ёлвориб, у ўзи тўғрисида ўйлашини ва кучсизланиб
қолган лашкарни фақат унинг жасорати қўллаши мумкинлигини айтдилар. 10.
Шунда олдинга ўрду қўйиш учун жой танлашга юборилган икки аскар чарм
мешкобларда тўла сув билан қайтиб келдилар. Улар бу сувни лашкарнинг шу
бўлинмасида бўлган ва сувсизликдан қаттиқ қийналган ўз ўғилларига олиб
келаётган эдилар. 11. Улар подшоҳ билан учрашганларида уларнинг бири
мешкобини очиб, ўзида бўлган идишни сувга тўлдирди ва подшоҳга узатди. У
эса сувни олиб, сувни кимга олиб келаётганларини сўради ва ўз ўғилларига
олиб келаётганларини эшитди. 12. Тўла идишни ичмасдан қайтарди ва деди:
“Бунинг ҳаммасини ичишга менда куч йўқ ва бу оз нарсани ҳам барча билан
201
бўлиша олмайман. Югуринг ва ўғилларингиз учун олиб келаётган нарсангизни
уларга беринг”.
13. Ниҳоят, кечки пайт у Ўкуз дарёсига етди. Бироқ лашкарнинг кўп
қисми унинг кетидан улгурмас эди, шунда у ортда қолганлар ўрду яқинлигини
билсинлар деб баланд тепаликларда ўтлар ёқишни буюрди. 14. У, шунингдек,
илғордаги аскарларига буюрдики, тезда овқатланиб ва сув ичиб олсинлар ва
баъзилар мешкобларни, бошқалар сув солиш мумкин бўлган идишларни сувга
тўлдирсинлар ва шерикларига ёрдам берсинлар. 15. Бироқ тўсатдан меъёрсиз
кўп сув ичганлар нафаси қисилиб ўлиб қолар эди ва бундай ўлганларнинг сони
Искандарнинг ҳар қандай жангда кўрган талафотидан анча ортиқ эди. 16.
Подшоҳнинг ўзи эса ҳали совутда ва ош-сув билан кучини тиклаб олгунигача
лашкар ўтар ерда туриб олди ва фақат охирги аскар ўтганидан сўнг дам олишга
кетди. Ўша кечани у бутун уйқусиз, катта руҳий ҳаяжонда ўтказди.
17. Кейинги кун ҳам унинг учун енгил бўлмади: унинг қайиқлари йўқ
эди ва кўприк қуришнинг имкони йўқ эди, чунки дарёнинг қирғоқлари
дарахтсиз, бутунлай яланғоч эди. Шундай қилиб, у шароит тақозо қилган
бирдан-бир қарорга келди. 18. У аскарларга ўзида бўлган барча мешкобларга
сомон тўлдиртириб берди; улар эса мешларга миниб, дарёдан сузиб ўтдилар;
аввал ўтганлар қолган ҳамма ўтиб бўлгунича қоровуллик хизматини қилиб
турдилар. Шундай қилиб, у бутун аскарларини нариги қирғоққа фақат олтинчи
куни ўтказиб бўлди.
19. У Бессни таъқиб этишни давом эттирмоқчи эди ҳамки, Суғдиёнада
бўлиб ўтган ҳодисалар ҳақида хабар топди. Спитамен Бесснинг барча дўстлари
орасида алоҳида ҳурматга эга эди. Аммо хиёнатни ҳеч қандай саховат билан
енгиб бўлмайди. 20. Бироқ Спитаменда хиёнат камроқ эди, чунки ўз шоҳининг
қотили Бессга қарши барча воситалар ҳамма учун яхши бўлиб кўринар эди.
Доро учун қасос олиш хуфиёна тил бириктириш учун асосий сабаб деб
кўрсатилар эди; аммо Спитамен Бессдан жинояти учун эмас, балки
муваффақияти учун нафратланар эди. 21. Шундай қилиб, Искандар Ўкуз
дарёсидан ўтганини билган заҳотиёқ у Бесснинг ишончлилари бўлган Датаферн
ва Катенни фитнага оғдирди. Улар сўралганидан ҳам тезроқ етиб келдилар;
ўзлари билан бирга энг жасур саккиз нафар йигитларини олиб, улар қуйидаги
ҳийлани ишлатдилар. 22. Спитамен Бесснинг ҳузурига боради ва гувоҳларни
чиқариб, унга айтадики, у Датаферн ва Катен Дорони Искандарга тириклайин
топширмоқчи эканликлари ҳақида билган, аммо уларни асир қилган ва
кишанлаб ушламоқда. 23. Бесс бундай хизмат учун ўзини қарздор деб билиб,
Спитаменга ташаккур айтади ва айбдорларни қатл этиш истаги билан уларни
олиб келишни буюради. 24. Уларни қўлларига кишан солинган ҳолда
фитнанинг бошқа иштирокчилари олиб келадилар; Бесс уларга жаҳл билан
қараб, ўзи уларни ўлдиришга тайёр бўлиб ўрнидан туради. Лекин фитначилар
ниқобларини ташлаб, уни ўраб оладилар ва унинг қаршилигига қарамай, қўл-
оёғини боғлайдилар, бошидан шоҳлик тожини ечиб оладилар ва у ўлдирилган
Дородан ечиб олган кийимларни йиртиб ташлайдилар. 25. Бесс илоҳлар унинг
жинояти учун қасос олаётганлигини тан олиб дедики, улар ҳеч Дорога қарши
бўлмаганларки, энди у учун ҳозир шундай қасос олмоқдалар, балки
202
Искандарни қўллаб-қувватлаганлар, бунинг ғалабасига ҳар доим ҳатто
душманлари ҳам ёрдам берганлар. 26. Халойиқ Бессни ҳимоя қилармиди,
номаълум, аммо уни боғлаган одамлар Искандар буйруғи бажарилаётгани
ҳақида ёлғон гапириб, ҳали иккиланаётганларни қўрқитиб қўйдилар. Бессни
отга ўтқазиб, уни Искандарга топшириш учун олиб кетдилар.
25. Шу вақт Искандар хизмат муддатлари тугаётган 900 га яқин
аскарларни танлаб олиб, отлиқларига икки талантдан ва пиёда аскарга 3000
динордан берди ва уйларига юбориб
1
, болаларини кўпайтиришни маслаҳат
қилди. Қолганларга уруш охиригача хизмат қилишга қасам берганлари учун
миннатдорчилик билдирди. (Шунда Бессни олиб келдилар). 28. Сўнгра
бранхидлар
2
яшаган кичик шаҳарга етиб келдилар. Қачонлардир
Юнонистондан қайтиб келаётган Кайхусравнинг буйруғига биноан улар
қувғинлар сифатида бу ерга Милетдан кўчириб келтирилганлар ва ушбу
подшоҳнинг ихтиёри билан Дидимеон деб аталган эҳромни ҳаром қилганлар.
29. Улар ҳали аждодларининг урф-одатларини ёддан чиқармаганлар, аммо она
тилларини аста-секин унутиб, аралаш тилда сўзлашар эдилар. Улар подшоҳни
хурсандчилик билан кутиб олдилар ва бутун шаҳар билан унга таслим
бўлдилар. Лекин у байроқлари остида хизмат қилаётган милетликларга
йиғилишни буюрди. 30. Милетликлар азалдан бранхидларга нисбатан
хиёнатлари учун нафратга дучор эдилар. Шунинг учун подшоҳ уларнинг
айбини ва уларнинг умумий келиб чиқишларини инобатга олган ҳолда,
тақдирларини ҳал қилишни милетликларга топширди.
31. Милетликларнинг фикрлари иккига бўлинганлиги учун Искандар
нима қилиш кераклиги ҳақидаўзи ўйлаб кўришини айтди. Эртасига улар унинг
ҳузурига келганларида, у бранхидларга кетидан боришни буюради. Шаҳарга
яқинлашиб, у дарвозалар орқали енгил қуролланган гуруҳ билан кириб келади.
32. Фаланга шаҳарни қуршаб олиш ва хиёнаткорлар паноҳи бўлган шаҳарни
талаш, аҳолини эса битта қўймай қириб ташлаш буйруғини олади. 33. Ва мана
ҳар ерда қуролсизлар урилмоқдалар ва душманлар қаҳрини уларнинг умумий
тилида айтилган на ёлворишлар ва на муқаддас ёпинчиқлар юмшата олди
3
.
Ниҳоят, шаҳардан ном-нишон қолмаслиги учун унинг деворлари асосигача
вайрон этилди. 34. Муқаддас дарахтзор ва ўрмонлардаги дарахтларни чопиб
ташлабгина қолмай, бу ерда ҳатто дарахт илдизи ҳам қолмаган, беҳосил кенг
саҳро ҳосил бўлиши учун уни илдизи билан суғуриб ташладилар. 35. Агар
ушбу чоралар хоинларнинг ўзларига нисбатан қўлланилганда, улар
шафқатсизлик эмас, ҳақ қасос бўлиб кўринар эди, энди эса аждодларининг
айбини авлодлари ювар эдилар, ваҳоланки, улар Милетни ҳатто кўрмаганлар ва
шу сабабли Кайхусравга хиёнат қила олмаганлар.
1
Арриан бўйича, бу ҳодиса Ўкуздан ўтишдан аввал юз берган.
2
Бранхидлар шаҳарчаси Ўкуз яқинида Суғдиёнада жойлашган. Бранхидлар гўёки Кайхусрав томонидан форс
шоҳига Милет яқинидаги Дидиметлик Аполлон эҳромининг хазинасини топширганлари учун жазо сифатида бу
ерга кўчириб келтирилган эллинлар авлоди эмишлар. К.В.Тревер бранхидлар билан Сугдиёнада пайдо бўлган ўзига
хос юнон-суғд тилининг боғлиқлик эҳтимолини илгари сурган. Ҳозирда шундай гипотеза айтилганки, эҳтимол,
бранхидлар шаҳарчаси бу ҳозирги Шерободдан 14 км наридаги Талашкан қишлоғи яқинидаги мил. ав. VI-V
асрларга мансуб яшаш жойи қолдиқларидир (Сагдуллаев, Ртвеладзе. Б. 51-55).
3
Қадимги юнон урф-одатларига кўра, илоҳларга илтижо қилаётганлар бошларига ёпинчиқ ташлашлари керак
бўлган.
203
36. Бу ердан подшоҳ Танаис дарёси томон йўл олди. У ерга Бесс нафақат
кишанланган, балки яланғоч ҳолда олиб келинди. Спитамен уни бўйнига
боғланган занжиридан ушлаб турарди: варварларга ҳам, македонияликларга
ҳам хуш бўлган манзара эди бу. 37. Спитамен деди: “Биратўласи менинг
подшоҳларим – сен ва Доро учун қасос олиб, ўзи кўрсатган йўл билан уни
ушлаб, мен ўз подшоҳим қотилини олиб келдим. Бу манзарани кўриш учун
Доро кўзларини очганда эди, ўликдан тирилар эди! Зеро, у бундай ўлимга
муносиб эмас ва ўзи учун қасос олинишига муносибдир”. 38.Искандар
Спитаменни мақтаб, Бессга мурожат қилди: “Сен ўз шоҳинг ва ҳукмдорингни
аввалига боғлаб, сўнгра ўлдирганингда, қалбингни қандай ваҳшийлик эгаллаб
олган эди? Бу қотиллигинг билан сен сохта подшоҳ лавозимига эга бўлдинг”.
39.Шундау ўз жиноятини оқлашга журъат эта олмай, айтдики, у ўз халқини
Искандарга топшириш учун шоҳ тахтини эгаллаб олган ва агарда у бўлмаса,
бошқа киши ҳукуматни қўлга олар эди. 40. Шунда Искандар ўзининг шахсий
қўриқчилари қаторида бўлган Оксафр – Доронинг акасини чорлаб унга Бессни
топшириб, варварлар уни салибга тортиб бурун ва қулоқларини кесиб, камон
билан ўққа тутиб, сўнгра эса ҳатто унинг устига қушлар қўнишига йўл
қўймаслик учун мурдасини сақлашни буюрди. 41. Оксафр бу ишни ўз
зиммасига олишни ваъда қилди ва қушларни фақат бир Катен ҳайдаб тура
олишини қўшиб қўйди. Буни айтар экан, ҳаммага унинг ажойиб санъатини
кўрсатмоқчи бўлган; ҳақиқатан ҳам Катен шундай мерган эдики, у ҳатто учиб
кетаётган қушни отиб ўлдирар эди. 42. Ва гарчи ушбу саньат камондан ўқ отиш
кенг тарқалган бир пайтда ажойиб кўринмаслиги мумкин бўлса ҳам, бироқ
томошабинлар учун катта мўъжиза эди ва Катенга катта шуҳрат келтирди. 43.
Сўнгра Бессни олиб келганларга мукофотлар берди. Бироқ Искандар унинг
қатлини Бесс Дорони ўлдирган жойда амалга ошириш учун, кейинга
қолдирди...
6,10. Тўрт кунда у ердан Марокандага етдилар. Унинг деворларининг
узунлиги 70 стадий; қалъа иккинчи девор билан ўралган
1
. Искандар шаҳарда
ўрду қолдириб, атрофдаги қишлоқларнинг кулини кўкка совуриб, ўт қўйди
2
. 11.
Сўнгра Курушнинг ўлими давридан озодликларини сақлаб қолган, энди эса
Искандарга бўйсунмоқчи бўлган абийскифларидан элчилар келди. Уларни
варвар қабилалари ичида энг одиллари деб ҳисоблар эдилар; улар қўлларига
1
Курцийнинг Самарқанд ташқи деворларининг узунлиги 70 стадий (12-12,5 км) бўлганлиги ҳақидаги маълумоти
ҳақиқатга яқин. Самарқандда (Афросиёб вайроналари) ўтказнлган археологик тадқиқотлар натижалари
кўрсатишича, Аҳоманийлар даврида Самарқанднинг майдони 200 га дан ортиқ бўлган. Йирик шаҳарлар
қаторигаяна Бахтар(кейинги Балх), аниқ жойланиши номаълум бўлган, Аҳоманий Марғиёнасининг маркази
Гаурқалъа (периметри 7,5 км гача), Киропол (Курушата) ва бошқалар кирган. Искандарнинг Ўрта Осиёга қилган
юришлари тавсифчиларининг маълумотларига кўра, Кичик кентлар асосан йнрик қишлоқ кўринншида бўлган.
Пахса деворлар билан ўралган ва кўп ҳолларда қоялар ёки тоғларда жойлашган бир қатор қалъалар ҳам бўлган.
Курций маълумотларидан келиб чиққан ҳолда, Э. Херцфельд Мароканда аҳолисининг сони 150 минг кишига етган
бўлиши мумкин, деб тахмин қилган.
2
Шуни таъкидлаш лозимки, Квинт Курций Руфнинг Мароканда ҳақидаги ва Искандар унинг атрофидаги
қишлоқларни вайрон этиб, кулини кўкка совурганлиги ҳақидаги маълумоти Суғднинг аҳолиси ёки, ҳар ҳолда, унинг
аниқ қисми ўтроқ ҳаёт кечнрганлиги ҳақидаги далолатлардан биридир. Бу борада Страбоннинг Яксарт ортида ва
Суғддан шимолда яшаган номадларни (кўчманчиларни) эслатиши тасодиф эмас.Шу ернинг ўзида у: “қачонлардир
аввал суғдликлар ва бахтарияликлар ўз ҳаёт тарзлари ва одатлари билан номадлардан деярли фарқ қилмаганлар”,
деб таъкидлайди. Птолемей ҳам Яксарт ортида жойлашган “саклар ўлкаси бу номадлар ўлкаси” эканлигини, яъни
уларда шаҳарлар йўқлигини айтади (Савицкий. Древняя Согдиана.Б. 18; Савицкий. Известия.).
204
қуролни фақат уларга тегишганда олар эдилар; ва одил озодлик тажрибасига
кўра улар оддий одамларни зодагонлар билан тенг ҳуқуқли қилган эдилар.
12. Подшоҳ уларга ҳурмат билан сўзлади ва европалик
1
скифларга Пенда
исмли ўртоқларидан бирини улар вилоятлари чегараси бўлган Танаис дарёсини
унинг рухсатисиз кечмасликларини айтиш учун юборди. Унга яна мамлакат
табиатини ўрганиш ва Боспор бўйида яшовчи скифларга ташриф буюриш
юклатилди. 13. Подшоҳ Танаис бўйида шаҳар қуриш учун жой танлади, ушбу
шаҳар қалъа каби, босиб олинган ва босиб олиниши режалаштирилган
ҳудудларни назоратда тутиш учун хизмат қилиши керак эди. Аммо шаҳар
қурилиши суғдлар ажралиб чиққанлиги ва уларга бахтарияликлар ҳам
қўшилганлиги ҳақидаги хабар сабабли қолдирилди. 14. Қўзғолонни 7000 отлиқ
кўтарди, уларга қолганлар ҳам қўшилди. Искандар Бессни ўзига топширган
Спитамен ва Катенни, улар қўзғолончиларни бўйсундиришларига шубҳа
қилмай, чақиртирди. 15. Улар эса аслида бостиришлари керак бўлган
қўзғолоннинг бошлиқлари бўла туриб, аввалроқ подшоҳ ўз ҳузурига Бахтария
отлиқларини уларнинг барчасини ўлдириш учун чақиртираётганлиги, аммо
улар ўз ватандошларига нисбатан кечириб бўлмас хоинлик қилишдан қўрқиб,
бу буюрилган ишни қилишга қўл ура олмаганликлари ҳақида миш-мишлар
тарқатдилар. Улар Бесснинг жиноятига чидай олмагандек, Искандарнинг
ёвузлигига чидай олмайдилар. Шундай қилиб, улар одамларни қўлларига қурол
олишга осонликча ундадилар, булар эса жазоқирғинидан қўрқиб, ўзлари шунга
интилар эдилар.
16. Искандар қочоқларнинг хоинлиги ҳақида билиб, Кратерга Кирополни
қамал қилишни буюради; ўзи эса ушбу вилоятнинг бошқа шаҳарини
2
босиб
олади; унинг буйруғи билан барча катталар ўлдирилдилар, қолган аҳоли
ғолибларнинг ўлжаси бўлди; қолган қабилаларга сабоқ бўлиши учун шаҳар
вайрон этилди.
17. Мемакенлар қудратли қабиласи қамални синаб кўришга қарор қилди,
буни нафақат шарафли, балки ишончлироқ деб билди. Уларнинг
қатъиятларини юмшаташ учун подшоҳ 50 нафар отлиқни таслим бўлганларга
мурувват қилиши ва мағлубларга шафқатсиз бўлиши ҳақида уларга айтиш учун
юборди. 18. Улар жавоб бердиларки, подшоҳ ваъдасига вафо қилишига ва
қудратига шубҳа қилмайдилар ва отлиқларга шаҳар деворларидан ташқарида
жойлашишни таклиф қиладилар; сўнгра улар отлиқларни меҳмон қилдилар,
лекин кечаси уларга ҳужум қилиб, ҳаммасини ўлдирдилар. 19. Искандар
табиий ғазабда улар шаҳрини баланд кўтарма билан ўради, чунки у яхши
ҳимояланган эди ва биринчи ҳамлада уни олиб бўлмас эди. Шунинг учун
Искандар қамалга, аввал айтилганидек, Кирополни
3
қамал қилаётган Мелеагр
ва Пердиккани жалб қилди.
20. Аввалига подшоҳ Куруш қурган бу шаҳарга шафқат қилмоқчи бўлди.
Ахир бу қабилаларнинг барча шоҳларидан Куруш ва Семирамидагина уни
ҳайратга солган эди, улар, унинг ҳисоблашича, олийжанобликлари ва буюк
1
“Европалик скифлар” дейилиши Курций Яксартни Танаис (Дон) билан чалкаштиришидан келиб чиққан хатодир.
2
Тахмин бўйича,Яксарт яқинидаги Газа шаҳри.
3
Курцийга кўра (VI16), Кирополни Кратер қамал қилган.
205
қилмишлари билан шуҳрат қозонганлар. 21. Бироқ шаҳар аҳолисининг
қатъияти уни ғазабга келтирди. Шунинг учун у шаҳарни олишни, талашни ва
вайрон этишни буюрди. Мемакенлардан ҳаққоний ғазабланиб у Мелеагр ва
Пердиккани ёрдамга чақирди. 22. Бошқа ҳеч қайси шаҳар қамалга бундай
қатъият билан қаршилик кўрсатмаганди ва унинг остоналарида энг жасур
жангчилар ҳалок бўлдилар; подшоҳнинг ўзи ҳам ўлим ёқасида бўлди. Бир тош
шундай зарба билан унинг бўйнига тегдики, у беҳуш бўлиб йиқилди; лашкар
албатта, у ўлди деб ўйлаб, кўз ёши тўка бошлади
1
. 23. Аммо у бошқаларга
даҳшат солган нарсалардан енгилмас бўла туриб, жароҳатларини
даволамасданоқ қамални аввалгидан кўпроқ шижоат билан давом эттирди,
чунки ғазаб унга хос бўлган ғайратни янада орттирар эди. Деворни тагидан
қазиб, унда катта дарча очдилар, шу орқали шаҳарга ёпирилиб кирдилар; уни
қўлга олиб, вайрон қилишни буюрди.
24. Бу ердан подшоҳ Менедемни 3000 пиёда аскар ва 800 отлиқ билан
Мароканда шаҳрига юборди. Қочоқ Спитамен у ердан македон ўрдусини
ҳайдаб чиқариб, гарчи унинг аҳолиси қўзғолонга хайрихоҳлик билдирмаган
бўлса ҳам, ушбу шаҳар деворлари орқасида беркиниб олди. Бироқ уларнинг
ўзи ҳам хиёнатга қўшилгандек туюлар эди, чунки унга тўсқинлик қила олмас
эдилар
2
. 25. Шу вақтда Искандар Танаис дарёси соҳилларига қайтиб келди ва
ўрду эгаллаган майдоннинг атрофини деворлар билан ўради. Деворларнинг
узунлиги 60 стадий (яъни 10-12 км) эди, ушбу шаҳарни ҳам у Искандария деб
номлашни буюрди. 26. Шаҳарнинг қурилиши шундай тезлик билан амалга
оширилдики, истеҳкомлар қурилганидан кейин ўн етти кун ўтгач,
3
шаҳар
бинолари қуриб битказилди. Аскарлар шижоат билан, уйни ким биринчи қуриб
битиришига мусобақалашдилар, зеро, ҳар бирининг ўз уйи бор эди. 27. Янги
шаҳарда асирларни жойлаштирдилар, уларни Искандар эгаларидан сотиб олган
эди; уларнинг авлоди Искандар ҳақида хотираларини узоқ вақт давомида
сақлаб, ҳозир ҳам уни унутмаганлар.
VII. 1. Ушбу даврда давлати Танаис ортидаги ҳудудларга чўзилиб кетган
скиф (яъни, саклар) подшоҳи македонлар дарё бўйида қурган шаҳарни ўз
бўйнидаги бўйинтуруқ деб ҳисоблар эди. Шунинг учун у Картазис исмли
акасини отлиқларнинг катта гуруҳи билан шаҳарни вайрон этиш ва македон
қўшинларини дарёдан узоққа ҳайдаш учун юборди. 2. Танаис
бахтарияликларни европалик деб аталувчи скифлардан ажратиб туради.
Бундан ташқари, у Осиё ва Европа ўртасидаги чегарадир. 3. Скифлар қабиласи
Фракия яқинида жойлашиб, шарқ ва шимолга тарқаган, аммо кўпчилик
ҳисоблаганидек, сарматлар билан чегарадош эмас, балки уларнинг қисмини
1
Квинт Курций Руфнинг Искандар мемакенлар шаҳрини қамал қилаётганида боши яраланганлиги ҳақидаги хабари
Аррианнинг Кирополни қамал қилишда Искандар яраланганлиги ҳақидаги ҳикоясини эслатади. Аррианнинг
айтишича, энг жиддий қамал ишларини Искандар Киропол остоналарида амалга оширган. Ҳар ҳолда, Квинт
Курций Руф Киропол қамалига тааллуқли воқеаларни мемакенлар шаҳрининг қамалига олиб ўтганлиги ва ниҳоят,
Кирополда мемакенлар турган бўлиши мумкин.
2
Албатта, бу ерда муаллиф юнон-македон ҳукмрон доираларининг қарашларини акс эттираяпти. Аслида шаҳар
аҳолиси Спитаменнинг қўзғолонига хайрихоҳ эканлиги муаллифнинг сўзларидан ҳам билиниб турибди.
3
Ушбу муддат Юстинда ҳам учрайди. Аррианда –йигирма кун. Юстин бўйича, девор узунлиги 6000 “жуфт қадам”
(9 км атрофида).
206
ташкил қилади. 4. Улар яна тўғри Истр ортида ётувчи бошқа – Бахтария билан
ҳамда Осиёнинг узоқ чеккаси билан чегарадош бўлган ўлкани ҳам
эгаллайдилар. Улар шимолдаги ерларда яшайдилар; у ердан кейин қалин
ўрмонлар ва одамсиз кенг ўлкалар бошланади; Танаис бўйидаги ва
Бахтариядаги ерлар ўзларида бир хил маданият изларини сақлайди. 5.
Искандар даставвал бу қабила билан тайёргарлик кўрмай жанг қилмоқчи эди,
унинг кўзлари олдида душман отлиқлари кезиб юрар эдилар, унинг эса
жароҳати ҳали битмаган эди; айниқса, кам овқатланишидан ва бошининг орқа
қисмидаги оғриқлардан унинг овози кучсизланди. Шундай қилиб, у
дўстларини маслаҳатга чақиришни буюрди. 6. Уни душман эмас, балки
ноқулай вазият қўрқитар эди. Бахтарияликлар ажраб чиқдилар, скифлар уни
безовта қила бошладилар; унинг ўзи на оёғида тура олар, на отда ўтира олар, на
лашкарбошилик қила олар ва на аскарларининг руҳини кўтара олар эди. 7.
Икки хавф билан учрашиб, ҳатто илоҳлардан норози бўлиб, авваллари унинг
тезлигидан ҳеч ким қочиб қутула олмаганлиги туфайли, ўрнидан тура олмай
ётганидан зорланар эди; аскарлар эса унинг ўзини бу аҳволга солаётганини
сохталик деб билиб, базўр ишонар эдилар.
30. Бироқ бундан сўнг подшоҳга етказилган хабарлар унинг узлуксиз
ғалабалари довруғига путур етказди. 31. У Менедемни, юқорида айтилганидек,
бахтарликлар ажраб чиқишида айбдор бўлган Спитаменни қамал қилиш учун
юборди. У эса душман яқинлашаётганини билиб, шаҳар ичида қамалиб
қолмаслик учун пистирмада беркинди, душманга, у билишича, ўтиши керак
бўлган йўлда ҳужум қилишни режалаштирди. 32. Йўл ўрмон ичида эди ва
пистирма учун қулай эди; у дагларни шу ерга яширди. Улар отларга
қуролланган иккитадан жангчини ўтқаздилар, булар тўсатдан навбатма-навбат
ерга сакраб тушадилар ва отлиқ жангда душманга халақит берадилар. 33.
Жангчиларнинг эпчилликлари отларнинг тезлигига тўғри келади. Спитамен
уларга ўрмонни ўраб олишни буюриб, уларни айни вақтда душманнинг
олдидан, қанотларидан ва орқа томонидан олиб келди. 34. Менедем ҳар
томондан қуршовда қолди, унинг қўшини душманга нисбатан кам сонлироқ
эди, аммо у узоқ қаршилик кўрсатди, ўз одамларига, нотаниш ерда пистирмага
дучор бўлганларга душман билан жанг қилиб, шарафли ўлим топишдан ўзга
ҳеч нарса қолмаганлигини айтди. 35. Унинг қудратли оти бор эди; унда у кўп
маротаба душман қаторларига ёпирилиб кириб, уларга катта талафот етказди.
36. Аммо барча душманлар уни нишонга олганлари учун, кўп сонли
жароҳатлардан куч йўқотди ва дўстларидан бири Гипсиддан отга ўтириб,
қочиб қутулишни талаб қилди. Буни айтиб, у жон берди ва отдан ерга қулаб
тушди.
37. Гипсид ҳақиқатан ҳам қочиб қутулиши мумкин эди, аммо дўстини
йўқотгани учун ўзи ҳам ҳалок бўлишга қарор қилди. Унинг ягона истаги
душмандан ўч олиш эди. Шундай қилиб, у отини чоптириб душман ўртасига
ёриб кирди ва улар билан жанг қилиб, душман ўқларидан ҳалок бўлди. 38.
Тирик қолганлар буни кўриб, жанг майдони ёнидаги тепаликни эгаллаб
олдилар. Спитамен уларни очликдан таслим бўлишларига мажбурлаш учун,
207
қамал қилди. 39. Бу жангда 2000 пиёда ва 300 отлиқ қурбон бўлди
1
. Искандар
бу мағлубиятни овоза қилдирмади ва жангдан қайтганларни содир бўлган
ҳодиса ҳақида хабар тарқатганга ўлим жазоси бериши билан қўрқитди...
VII. 6. Искандар отлиқларни ва фалангани солларда олиб ўтиш ҳақида
эълон қилди, енгил қуролланганларга эса айни вақтда мешларда сузиб ўтишни
буюрди. 7. Ортиқча сўзнинг ҳожати йўқ эди; бунинг устига подшоҳнинг
кучсизлиги гапиришга имконият бермас эди, аскарлар эса шундай эпчиллик
билан соллар ясашар эдики, уч кунда 12000 таси тайёр бўлди. 8. Кечув учун
ҳамма нарса тайёр эдики, 20 нафар скиф элчилари, ўз одатларига кўра, ўрду
орқали отларда ўтиб, топшириқни шахсан айтишлари ҳақида подшоҳга
билдиришларини талаб қилдилар; 9. Уларни чодирга киритиб, ўтиришга
таклиф қилдилар ва улар подшоҳ юзига тикилиб қолдилар; эҳтимол, одамнинг
руҳий кучи ҳақида бўйига қараб фикр юритишга ўрганганлари учун уларга
подшоҳнинг кўримсиз қиёфаси унинг шуҳратига мос келмайдигандек туюлди.
Скифлар бошқа варварлардан фарқли ўлароқ қўпол бўлмаган ва маданиятдан
хабардор онг эгаларидир. 10. Айтадиларки, айримларига қурол билан
айрилмайдиган қабилада мумкин бўлган даражадаги донолик хосдир. 11. Ҳатто
хотира уларнинг подшоҳга қарата айтган сўзлари мазмунини сақлаб қолган.
Балки уларнинг нотиқлиги бизга, маърифат даврида яшаш насиб этганларга
тушунарсиз бўлиб туюлар, аммо агар уларнинг нутқи бизларда жирканиш
ҳиссини уйғотса ҳам, бизнинг ҳақиқатгўйлигимиз, бизга берилган
маълумотлари қандай бўлишидан қатъи назар, ўзгаришсиз баён этишимизни
талаб қилади.
12. Шундай қилиб, биз билишимизча, уларнинг энг улуғи деди: “Агарда
илоҳлар тананг катталигини очкўзлигинг катталигига тенглаштирмоқчи
бўлганларида эди, сен бутун оламга сиғмас эдинг; бир қўлинг билан шарққа
етсанг, иккинчиси билан ғарбга етар эдинг ва бундай чегараларга етиб, сен
илоҳий нур ўчоғи қаерда эканлигини билмоқчи бўлур эдинг. 13. Сен ҳатто
қўлингга сиға олмайдиган нарсаларни ҳам истайсан. Европадан Осиёга,
Осиёдан Европага юрасан; агар сен бутун одам зотини забт этишга муваффақ
бўлсанг, у ҳолда ўрмонлар, қорлар, дарёлар ва ёввойи ҳайвонлар билан урушни
бошлайсан. 14. Яна нима? Ахир сен билмайсанми, катта дарахтлар узоқ
ўсадилар, аммо бир соатда суғуриб олинади? Уларнинг баландлигини назарга
олмай, меваларига кўз олайтирувчи одам бефаҳмдир. Қара, учигача чиқмоқчи
бўлиб, ушлаб турган шохларинг билан бирга ерга қулаб тушма. 15. Ҳатто
арслон ҳам бир марта кичик қушларга ем бўлди; занг темирни чиритади. Ҳеч
бир мустаҳкам нарса йўқки, унга ҳатто ўзидан кичик бўлган нарсадан хавф
етмаса. 16. Бизнинг сен билан душманлигимиз қаердан? Биз ҳеч қачон сенинг
ерингга оёқ босмаганмиз. Ахир бизларнинг кенг ўрмонларимизда сенинг
кимлигинг ва қаердан келганлигингни билиш ман этилганми? Биз ҳеч кимга
хизмат қила олмаймиз ва буйруқ беришни ҳам истамаймиз. 17. Билгинки, биз
скифларга қуйидаги эҳсонлар берилган: буқалар, омоч, найза, камон ўқи ва
1
Искандарнинг яхши қуролланган ва ўргатилган лашкари учун бу катта талафот эди.
208
коса
1
. Булардан биз дўстлар билан мулоқот қилганда ва душманларга қарши
фойдаланамиз. 18. Буқалар меҳнати билан етиштирилган меваларни
дўстларимизга тақдим этамиз; косадан улар билан бирга илоҳларга шароб
қуямиз; камон ўқи билан узоқдан душманни нишонга оламиз, найза билан эса –
яқиндан. Шундай қилиб, биз Сурия
2
шоҳини, сўнгра форслар ва мидияликлар
шоҳини мағлуб этдик ва ушбу ғалабалар туфайли олдимизда Мисрга қадар йўл
очилди. 19. Сен бу ерга қароқчиларни қувиб келганинг ҳақида мақтанасан,
ўзинг эса учратган қабилаларни талайсан. Лидияни эгалладинг, Сурияни қўлга
киритдинг, Эронни ушлаб турибсан, Бахтария ҳукминг остида, Ҳиндистонни
қўлга олмоқчи бўлдинг; энди эса оч ва тўймас панжаларингни подаларимизга
чўзаяпсан. 20. Сенга бойлик на даркор? У фақат янада катта очликни келтириб
чиқаради. Сен дастлаб унга тўқликда дучор бўлдинг; қанчалик кўп нарсага эга
бўлсанг, ўзингда йўқ нарсага шунчалик очкўзлик билан интиласан. 21. Наҳотки
сен Бахтарияда узоқ қолганингни ёдингдан чиқардинг? Бахтарияликларни
бўйсундиргунингча суғдлар уруш бошладилар. Уруш сенда ғалабалардан
туғилади. Гарчи сен аслида энг буюк ва қудратли одам бўлсанг ҳам, аммо ҳеч
ким келгинди хўжайинини ёқтирмайди”.
22. “Танаисдан ўт, шунда сен даштларимиз кенглигини кўрасан;
скифларга сен ҳеч қачон ета олмайсан Биз камбағал бўлсак ҳам, шунча
халқлардан тортиб олинган бойликларни олиб кетаётган сенинг лашкарингдан
тезроқмиз. Кейинги гал бизни узоқда деб ўйлаб, ўз ўрдуингда кўрасан. 23. Биз
бир хил тезлик билан ҳам қувамиз, ҳам қочамиз. 24. Мен эшитганманки, скиф
чўллари ҳатто юнон мақолларига кирган. Биз шаҳарлар ва серҳосил далалардан
кўра кўпроқ бўш ва маданият етмаган ерларда дайдиб юришни хуш кўрамиз.
Шунинг учун тақдирингни қаттиқроқ ушла. 24. У қўлдан чиқиб кетади ва уни
куч билан ушлаб туриб бўлмайди. Бу маслаҳат фойдасини ҳозирдан кўра
кейинроқ яхши тушунасан. Бахтингга жилов сол: уни осонроқ бошқарасан. 25.
Бизда, бахтнинг оёқлари йўқ, балки фақат қўллари ва қанотлари бор, дейдилар;
у қўлларини чўзар экан, қанотларидан ушлаб олишга йўл қўймайди. 26.
Ниҳоят, агар сен худо бўлсанг, одамлардан уларнинг молларини олиб
қўйишинг эмас, балки ўзинг уларга нисбатан саховат кўрсатишинг керак, агар
одам бўлсанг, билгинки, ўлгунингча одам бўлиб қоласан. Ўзингни ёддан
чиқаришингга сабаб бўладиган нарсалар ҳақида ўйлаш аҳмоқликдир. 27. Сен
ким билан урушмасанг, улар орасида содиқ дўстларни топишинг мумкин. Энг
мустаҳкам дўстлик тенглар орасида бўлади,тенг деб эса бир-бирига куч билан
хуруж қилмаганларгина ҳисобланадилар. 28. Сен мағлуб этганлар сенинг
дўстларинг деб ўйлама. Хўжайин ва қул ўртасида дўстлик бўлмайди; уруш
ҳуқуқлари тинчлик даврида ҳам сақланиб қолади. 29. Скифлар дўстликни
қасам билан муҳрлайдилар деб ўйлама: улар учун қасам– содиқликдадир. Бу
юнонлар эҳтиёткорлик нуқтаи назаридан сулҳларга қўл қўядилар ва бунда
илоҳларга мурожаат қиладилар; бизнинг динимиз садоқатга риоя қилишдир.
Одамларни ҳурмат қилмаган илоҳларни алдайди. 30. Садоқатига шубҳа
1
Ҳеродотнинг тавсифида мазкур нарсаларни скифлар осмондан тушган деганлар.
2
Бу ерда сўз тарихий Оссурия ҳақида кетаяпти.
209
қилинган дўстнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Бироқ сен бизни Осиё ва Европанинг
соқчилари деб биласан; агар бизни Танаис ажратиб турмаганида, биз
Бахтарияга туташ бўлар эдик; Танаис ортида биз Фракиягача бўлган ерларда
яшаймиз; Фракия билан эса, айтишларича, Македония чегарадош. Биз сенинг
иккала салтанатингнинг қўшниларимиз, ўйлаб кўр, сен бизни ким деб
билмоқчисан, дўст дебми, ёки душман дебми”.
IX. Варвар шундай сўзлади. Подшоҳ, ўз бахтидан ва уларнинг
маслаҳатларидан фойдаланиши, тақдирга тан бериши, унга ишониши ва
уларнинг ўйламасдан, дағаллик билан иш кўрмаслик ҳақидаги маслаҳатларига
қулоқ солиши ҳақида айтди. 2. Элчиларни қўйиб юбориб, у лашкарни
тайёрланган солларга ўтқазди. Сол бошига у қалқончиларни жойлаштирди,
уларга ўзларини камон ўқларидан ҳимоялаш учун тиз чўкиб ўтиришни
буюрди. 3. Уларнинг орқасида отувчи жиҳозларни ҳаракатга келтирувчилар
жойлашдилар; буларнинг олдиларидан ва икки ёнларидан аскарлар ўраб
олдилар. Отувчи жиҳозлар орқасида турган қолганлар қалқонлари билан
эшкакчиларни ҳимоя қилар эдилар. 4.Худди шундай тартиб отлиқлар
жойлаштирилган солларда ҳам сақланди. Кўпчилик сол кетидан сузиб
бораётган отларнинг жиловларидан ушлаган эди. Сомон билан тўлдирилган
мешларда сузаётганларни эса олдинда бораётган соллар ҳимоялар эдилар.
5.Подшоҳнинг ўзи сараланган жангчилар билан биринчи бўлиб ўз солининг
арқонини ечди ва солни нариги қирғоққа йўналтиришни буюрди. Солларнинг
қирғоққа яқинлашишига йўл қўймаслик учун скифлар отлиқларини
Искандарга қарши сув бўйига чиқардилар. Македонлар дарё бўйида
жойлаштирилган душман қўшинини кўриб туришдан ташқари, бошқа хатардан
ҳам қўрқар эдилар, зеро солларни бошқараётган эшкакчилар олиб кетаётган
оқимни енга олмас эдилар, аскарлар эса чайқалишдан қийналиб, ағдарилиб
кетишдан қўрқар эдилар ва эшкакчиларга халақит берар эдилар.
7.Кучанишларига қарамасдан, македонлар ҳатто камонларидан ўқ ота олмас
эдилар, чунки уларнинг биринчи ташвиши душманни нишонга олиш эмас,
балки мувозанатни сақлаш эди. Уларга отувчи жиҳозлар қўл келар эди,
булардан улар қаршиларида эҳтиётсизлик билан турган душманнинг зич
қаторларига қарата найзаларни муваффақият билан отар эдилар. Варварлар ҳам
солларга камон ўқларини ёғдирар эдилар. Бир неча ўқ санчилмаган қалқон
деярли қолмади.
9. Соллар қирғоққа яқинлашганида қалқонланган аскарлар бирданига
турдилар ва эркинлик билан ҳаракат қилиб, соллардан найзаларини отдилар.
Душманнинг чўчиган отлари чекинаётганини кўриб, улар бир-бирларини
руҳлантириб, эпчиллик билан ерга сакраб тушдилар ва саросимага тушган
душманга шиддат билан ҳужум қилдилар. 10.Сўнгра отларига миниб олган
отлиқлар қўшини душман қаторига ёриб кирди. Шу вақт жанг қилаётган гуруҳ
билан ўралиб турган қолганлар жангга шайландилар. 11.Подшоҳ руҳининг
тетиклиги билан ҳали ҳолсиз танасига етишмаган кучни тўлдириб турди.
Унинг жангчиларни руҳлантирувчи овози эшитилмас эди, чунки бўйнидаги
жароҳати ҳали бутунлай битмаган эди, бироқ ҳамма унинг жангда иштирок
этаётганини кўрар эди. 12. Шундай қилиб, ҳамма ўзига ўзи йўлбошчи эди: улар
210
бир-бирларининг руҳларини кўтариб ва ўз ҳаётлари ҳақида ўйламай,
душманни сиқа бошладилар.
13. Шунда варварлар душманларининг назари, қуроли, ҳайқириғига дош
бера олмадилар ва ҳаммалари отларини чоптириб (уларнинг қўшини отлиқ
эди) қоча бошладилар. Подшоҳ, гарчи кучсизланган бадани келтираётган
азоблардан ҳолсизланган бўлса ҳам, 80 стадий давомида душманларни қатъият
билан таъқиб қилди. 14. Охирида кучларини йўқотиб, у ўзиникиларга
қочаётганларнинг кетидан қолмасдан, куннинг охиригача қувиб боришни
буюрди; ўзи эса бутунлай ҳолсизланиб, ўрдуга қайтди ва у ерда қолди. 15.
Унинг жангчилари Либер отанинг бир-бирига яқин қўйилган тошлар ва ўт
чирмалган баланд дарахтлар билан белгиланган саргузашт чегараларидан
чиқиб кетдилар. 16. Аммо ғазаб македонларни узоқроқ олиб кетди: улар ярим
кечага яқин кўп душманларни ўлдириб, ундан ҳам кўпини асир олиб ва 1800 от
ҳайдаб келдилар. Македонларнинг талафотлари ўлдирилган 60 отлиқ, 100га
яқин пиёда ва бир минг ярадорни ташкил қилди.
17. Бу юриш, бундай муваффақиятли ғалаба ҳақидаги миш-мишлар
туфайли кўзғалган Осиёнинг кўп қисми тинчишга юз тутди. Унинг аҳолиси
скифларнинг енгилмасликларига ишонар эди; уларнинг мағлубияти ҳеч қандай
қабила македонлар қуролига қаршилик кўрсата олмаслигини тан олишга
мажбур қилади. Шу сабабли саклар элчиларини юбориб, уларнинг қабиласи
Искандарга бўйсуниши ҳақида ваъда қилдилар. 18. Бундай қилишга уларни
нафақат подшоҳнинг қудрати, балки унинг мағлуб скифларга қилган
раҳмдиллиги ҳам ундади: барча асирларни у, эвазига пул олмай, қўйиб
юборди, бу билан у қабилаларнинг энг жасури билан ғазабда эмас, жасоратда
синашганлигини тасдиқлади. 19. Шундай қилиб, сак элчиларини иззат ила
қабул қилиб, уларга ҳамроҳ қилиб ҳали жуда ёш бўлган Эксципин номли
одамни берди, уни гуллаган ёшлиги сабабли, ўзига яқин қилди; у тузилиши
билан Гефестионни эслатса-да, латофатда унга тенг кела олмас эди, албатта.
20. Искандар Кратерга лашкарининг катта қисми билан қисқа ўтишлар қилиб,
унинг кетидан боришни буюриб, Мароканда шаҳрига етди. Спитамен унинг
яқинлашаётганини эшитиб, у ердан Бахтарага
1
қочган эди...
X. Суғдиёна кўп қисми чўллардан иборат бўлган мамлакат:
даштларининг эни 80 стадийгача чўзилган. 2. Узунлиги бўйича ҳам бу
мамлакат бепоёндир; у бўйлаб маҳаллий аҳоли Политимет деб атайдиган
шиддатли оқим оқиб ўтади. Қирғоқлари уни тор ўзанда ушлайди, сўнгра у
ғорга кириб, ер қаърида ғойиб бўлади. 3. Кўринмас оқимнинг йўналишини
унинг сувлари шовқини билдиради, бироқ тагида бундай катта дарё оққан
тупроқдан ҳеч ҳам сув буғланмайди.
4. Суғд асирларидан подшоҳ ҳузурига жисмоний кучлари билан ажралиб
турадиган 30 нафар аслзодани келтирдилар; таржимондан уларни подшоҳ
буйруғига кўра қатл қилиш учун олиб кетаётганликларини билганлари
1
Аррианга кўра, Бахтара шаҳри чалкаштнрилиб, Политимет дарёсининг қуйи оқимида жойлаштирилган. Демак, бу
ерда Бахтара, Квинт Курций Руфнинг “Искандар Зулқарнайн тарихи” таржимасининг замонавий изоҳчиси
(Д.А.Дробглав) таъкидлашича: “Эҳтимол, бу ҳозирги Бухоро” бўлади. Асли Бахтара Амударёнинг жанубида
эканлигини биз юқоридан биламиз.
211
заҳотиёқ қувноқ қўшиқ айта бошладилар ва ўйинлар ҳамда жуда қизиқ
ҳаракатлар билан қандайдир руҳий хурсандчиликни намоён қилдилар. 5.
Подшоҳ уларнинг ўлимни жасурлик билан кутиб олаётганликларига
ҳайратланиб, уларни қайтаришни буюрди ва қатл олдидаги бундай
хурсандчилик сабабини сўради. Улар жавоб бердиларки, агар уларни бошқа
бирор кимса қатл этганда, улар ғамда ўлар эдилар, аммо ўз аждодларининг
олдига бундай буюк подшоҳ, барча қабилалар ғолиби томонидан юборилар
эканлар, улар ўз қўшиқларини айтиб ва хурсандчилик қилиб, барча жасур
одамларнинг орзуси бўлган шарафли ўлимларини байрам қилаётирлар. 7.
Шунда подшоҳ сўради: “Ўз ҳаётингизни, агар мен сизга уни ҳадя этсам, энди
менинг душманларим бўлмаган ҳолда давом эттирмоқчимисиз?”. 8. Улар
жавоб бердиларки, унга ҳеч қачон душман бўлмаганлар, аммо урушга ўз
хоҳишларига қарши оғдирилиб, душман бўлиб қолганлар. Агарда кимдир
уларни ноҳақлик эмас, марҳамат билан синамоқчи бўлганида, у ҳолда
садоқатда уларга тенглари топилмас эди. 9. Содиқликларининг кафолати нима
бўлиши ҳақидаги саволга улар бу – улар Искандар қўлидан қабул қиладиган
ҳаётдир ва қачон у сўраса, уни қайтариб беражакмиз, деб жавоб бердилар. Ва
улар ўз сўзларининг устидан чиқдилар. Улардан уйларига қайтганлар халқни
итоатда ушладилар; подшоҳга шахсий соқчи этиб олинган тўрттаси
содиқликда македонларнинг биронтасидан қолишмас эди.
10. Певколайни уч минг пиёда аскар билан Суғдиёнада қолдириб (бундан
ортиқча талаб этилмас эди), подшоҳ Бахтарага келди. Бу ердан у Дорони
ўлдирганига боши билан жавоб бериши учун Бессни Экбатанага юборишни
буюрди. 11. Шу кунлари Птолемей ва Менид ёлланма аскарларни: 3000 пиёда
ва минг отлиқни олиб келдилар. 12.Ликиядан Александр ҳам худди шунча
пиёда ва беш юзта отлиқ билан келди. Суриядан Асклепиодор билан ҳам шунча
келди; Антипатр 8000 юнонни, шу жумладан, 500 отлиқни юборди. 13. Ёрдам
кучини олиб, подшоҳ қўзғолон натижасини бартараф этиш учун юриш
бошлади: қўзғолон бошчиларини қатл этиб, тўртинчи кунда Ўкуз дарёсига
етди. Унинг суви ҳар доим лойқа ва ичишга ярамайди. 14. Шунинг учун
аскарлар қудуқлар қазий бошладилар. Бироқ ҳатто катта чуқурликда ҳам сув
топа олмаётган эдилар, ногоҳ подшоҳ чодири ичидаги булоққа назарлари
тушди; уни бирданига топа олмай, у тўсатдан пайдо бўлди, деб уқтира
бошладилар. Подшоҳнинг ўзи ҳам бу гўё илоҳлар иньоми эканлигига
ишонишларини хоҳлар эди.
15. Сўнгра у Ох ва Ўкуз дарёларидан ўтиб, Марғиёна
1
шаҳрига келди.
Яқин атрофда олтита қалъа қуриш учун жойлар танланди, иккитаси шарқда,
ўзаро ёрдамга яқин бўлиши учун
2
бир-бирларига яқин масофада бўлди. 16.
Уларнинг ҳаммаси баланд тепаликларда жойлашган эди; авваллари улар забт
этилган қабилаларни жиловлаш тариқасида эди, ҳозир эса, келиб чиқишларини
1
Марғиёна вилоятининг пойтахти назарда тутилмоқда. И.Дройзен ва бошқа олимлар “Марғиёна” сўзи
кўчирувчининг хатоси билан “Мараканда” сўзи ўрнида пайдо бўлган, деб хато қиладилар,чунки бу шаҳарга келиш
учун Суғддан кетилган ва Ўкуз (Амударё)дан Хуросон тарафга ўтилган.
2
Ушбу қалъаларнинг ўрни ҳозиргача аниқланмаган.
212
унутиб, забт этилганларга хизмат қилмоқда
1
.
XI. Подшоҳ қолган вилоятларни ҳам тинчлантирди. Суғдлик Аримаз
2
30000 аскар билан эгаллаб турган бир қоя қолган эди, у ерга олдиндан озиқ-
овқат тўплаган эдилар ва ушбу озиқ-овқат бу сондаги одамлар учун икки йилга
етар эди
3
. 2. Қоя баландлиги 30, айланаси эса 150 стадий. Ҳар тарафидан
тикдир, кўтарилиш учун бир тор йўлак бор. 3. Баландлигининг ўртасида унда
тор ва қоронғу кириш йўли, ғор бор; сўнгра ғор аста-секин кенгаяди,
ичкарисида эса кенг, паноҳ учун ярайдиган жой бор.
Ғорнинг деярли ҳар еридан булоқлар оқиб чиқади, уларнинг сувлари
бирлашиб, тоғ ёнбағирлари бўйлаб оқади. 4. Подшоҳ бу ерни олиб
бўлмасликни билиб, аввалига бу ердан кетмоқчи бўлди; бироқ сўнгра унда
табиатни ҳам енгиш истаги пайдо бўлди. 5. Қамал тасодифларини синашдан
олдин у қояни топшириш таклифи билан Артабазнинг ўғли Кофни юборди. Ўз
мавқеига ишонган Аримазнинг жавоби баландпарвоз ва қўрс сўзларга тўла эди,
охирида у ҳатто Искандар учишни биладими, деб сўради ҳам. 6. Подшоҳга
етказилган бу сўзлар унга шундай тегиб кетдики, у одатда маслаҳатлашадиган
одамларини чақириб, уларга варварнинг қўрслиги, уларда қанотлар йўқлиги,
устидан кулаётганликлари ҳақида хабар қилди; у келаси кеча Аримазни
македонлар уча олишларига ишонтиришини қўшиб қўйди. 7. “Ҳузуримга ҳар
бирингиз бўлимингиздан ўз уйларида тоғлиқлар ва ўтиб бўлмас қояларда пода
ҳайдаб юришга ўрганган уч юз нафар энг эпчил йигитларни келтиринг”, – деди
у. 8. Улар тезда унинг ҳузурига уч юзта энг эпчил ва шижоатли йигитларни
олиб келдилар. Подшоҳ уларга қараб деди: “Йигитлар ва менинг тенгқурларим.
Сизлар билан мен авваллари енгилмас шаҳарлар истеҳкомларини олдим,
абадий қорлар билан қопланган тоғлардан ошиб ўтдим, Киликия дараларига
кирдим, чарчоққа берилмай Ҳиндистон совуғини кўрдим. Мен сизларга намуна
бўлдим ва сизларнинг қаҳрамонликларингизни кўрдим. 9. Сиз кўриб турган қоя
варварлар эгаллаб олган бир йўлга эга; қолган ерларни улар қўриқламайдилар;
соқчилари фақат бизнинг ўрду томонда. 10. Агар чўққига чиқиш ерларини
синчиклаб текширсангиз, сиз йўл топасиз. Табиатда жасорат чиқа олмайдиган
чўққилар мавжуд эмас. Бошқалар умидини узган нарсаларда ўзимизни синаб,
биз ҳукмимизга Осиёни бўйсундирдик. 11. Чўққигача чиқинглар. Уни эгаллаб,
сизлар менга оқ матолар билан ишора қиласиз; қўшинларимни олиб келиб,
душман эътиборини сизлардан чалғитиб, ўзимга қаратаман. 12. Чўққига
биринчи бўлиб етган 10 талант мукофот олади, иккинчи бўлиб чиққан биттага
кам ва кейинги 10 та одам ҳам шунча олади. Аммо мен аминманки, сиз
мукофот эмас, менинг буйруғимни бажариш ҳақида ўйлайсизлар”.
13. Улар подшоҳни, гўё худди чўққини эгаллаб бўлганларидек, руҳланиб
тингладилар. Уларни қўйиб юборишганда улар тошлар орасига қоқиш учун
темир қозиқлар ва мустаҳкам арқонларни тўпладилар. 14. Подшоҳ қояни
1
Бу ерда Квинт Курций Руф диққатга сазовор эътирофни келтираяпти. Маълумки, мазкур олти қалъани Искандар
барпо қилган ва унга юнон-македон аскарларини жойлаштирган эди. Квинтнинг эътирофида орадан уч ярим аср
ўтганидан сўнг у қасрлар аҳолисининг авлодлари энди маҳаллий аҳолига тобе эканлиги таъкндланади.
2
Аррианда –бахтариялик Оксиарт.
3
Страбон бўйича, бу –“Ўкуз қояси”.
213
атрофидан кўриб чиқиб, уларга иккинчи қоровул пайтида қоянинг бу томони
қияроқ ва чиқишга осонроқ бўлган жойдан чиқишни буюрди ва муваффақият
тилади. Улар ўзлари билан икки кунлик озиқ-овқат олиб ва фақат қилич ва
найза билан қуролланиб, чиқа бошладилар. 15. Аввалига юрдилар, сўнг тик
ерларга келиб, чиқиб турган тошларни қўллари билан ушлаб тортилиб
чиқдилар, бошқалари оёқ қўйиш учун тошлар орасига қоқилган қозиқларга
арқон ташлаб, арқонлардан чиқдилар. Бутун кунни хатарли меҳнатда
ўтказдилар. 16. Шунча уринишлардан сўнг улар олдида ундан катта
қийинчиликлар пайдо бўлар эди ва уларга қоя ўзи ўсиб бораётгандек туюлар
эди. Кимдир ножўя қадам қўйиб пастга қулаб тушганида ачинарли манзара
гувоҳи бўлар эдилар, бу уларга ҳам хавф солаётган хатар ҳақида эслатар эди.
17. Аммо улар ушбу тўсиқлардан ўтиб, узлуксиз уринишлардан чарчаб,
айримлари эса ҳатто жароҳатлар олиб, охири тоғ чўққисига етдилар, кечаси
уларни уйқу босди.
18. Ўтиб бўлмас бешафқат қояларнинг ҳар ерида чўзилиб ётиб, хавф-
хатарни ёддан чиқариб, улар тонггача ухладилар; худди узоқ ҳушсизликдан
тургандек уйғониб, улар оёқлари остидаги хуфиёна водийларни ўргана
бошладилар, аммо қоянинг қайси қисмида душман кучлари беркиниб
ётганлигини билмас эдилар. Ниҳоят, улар ер остидаги ғордан чиқаётган
тутунни пайқадилар. 19. Улар у ерда душман паноҳ топганлигини тушундилар.
Шундай қилиб, улар найзалари учига белгиланган нишонани қўйдилар, аммо
шунда билдиларки, кўтарилишда уларнинг гуруҳидан 32 одам ҳалок бўлган.
20. Бу ерни босиб эгаллаб олишга ошиқаётган подшоҳ хавфли
топшириққа юборган одамларининг тақдири ҳақида худди шундай даражада
ташвишланар эди ва кун давомида тоғ чўққиларидан кўз узмади. Қоронғулик
назаридан тоғ чўққисини беркитгандагина у дам олишга кетди. 21. Кейинги кун
у тонг отмасидан, биринчи бўлиб оқ матоларни – чўққи олингани белгисини
кўрди. Лекин осмоннинг ўзгариши, гоҳ қуёш нуридан ёришиши, гоҳ булут
қоплаши унинг кўзлари алдамаётганлиги ҳақида шубҳа туғдирар эди. Осмон
янада ёришганда унинг шубҳалари тугади; Кофни чақириб – аввал у орқали
варварларга мурожаат қилганди, – уларга тўғри қарорга келишлари таклифи
билан уни яна юборди, агар ўз қояларига ишониб қаршилик кўрсатишда давом
этсалар, орқаларидаги чўққини эгаллаган аскарларини кўрсатмоқчи эди.
23. Душманлар олдига борган Коф Аримазга қояни топширишни маслаҳат
қила бошлади, унга подшоҳ хайрихоҳлигини ваъда қилди. У эса аввалгидан ҳам
қўполроқ қилиб Кофга кетишни буюрди. 24. Коф варварнинг қўлидан ушлаб, у
билан бирга ғордан чиқишни сўради. Аримаз ташқарига чиққанда у унга тоғ
чўққисидаги йигитларни кўрсатди ва унинг манманлиги устидан кулиб,
Искандар аскарларида ҳақиқатан ҳам қанотлар бор, деди. 25. Энди эса
македонлар ўрдусидан карнайлар овози ва аскарлар бақириқлари эшитилар эди.
Бу эса урушдаги кўп аҳамиятсиз нарсалар каби, варварларни таслим бўлишга
мажбур этди. Аслида қўрқувдан орқадагиларнинг кам сонли эканликларини
пайқай олмаган эдилар. 26. Шунинг учун у саросима пайтида кетиб қолган
Кофни тезлик билан қайтарди ва қояни топшириш ҳамда соғ-омон кетишига
рухсат ҳақида келишиб олиш учун у билан 30 нафар бошлиқларини юборди. 27.
214
Подшоҳ йигитларнинг кам сонли эканликларини пайқаб, уларни юқоридан
ташлаб юборишларидан хавфсираса ҳам, ўз бахтига ишониб ва Аримазнинг
димоғдорлигидан ғазабда бўлиб, сўзсиз топширишни талаб қилиб жавоб берди.
28. Аримаз ўз аҳволидан умидини узиб, гарчи ҳали у ютқазмаган бўлса ҳам, ўз
яқинлари ва қабиласи аслзодалари билан бирга ўрдуга тушди. Уларнинг
ҳаммасини Искандар савалашни ва қоянинг остида салибларга михлашни
буюрди.
29. Таслим бўлганларнинг ҳаммаси ўлжага олинган мол-мулк билан
эҳсон сифатида янги шаҳарлар аҳолисига тарқатилди; Артабаз қояни ва
атрофдаги вилоятни қўриқлаш учун қолдирилди...
Do'stlaringiz bilan baham: |