223
тўхтатди... 4. Ниневияга асос солиб, Нин катта лашкар билан Бахтариёнага
кириб келди, у ерда Семирамидага уйланди... 5.(Бахтария) аҳолисининг табиати
ва кўпсонли эканлигини ва у ерда олиб бўлмас жойлар кўплигини билиб, у
(Нин) ҳукми остидаги қабилалардан танланган икки юз ўн минг отлиқ аскар ва
бир минг олти юзга яқин ўроқ билан қуролланган аравалардан иборат улкан
лашкар тўплади...
6. Бахтарианада кўп сонли йирик шаҳарлар орасида бир ажойиб,
барчасидан йирик ва олиб бўлмас қалъали Бахтара деган шаҳар бор эди. У ерда
подшоҳлик қилаётган Оксиарт ҳарбий ёшдаги тўрт юз минг одамни йиғди...
Нин қаршилик туфайли олиб бўлмайдиган Бахтардан ташқари ҳамма
шаҳарларни осонлик билан қўлга олди.
7. Нин кўп миқдордаги олтин ва кумушдан иборат бўлган Бахтария
бойликларини қўлга киритди... 16. (Ниннинг ўлимидан сўнг) Семирамида ўз
лашкари билан Бахтарияга қайтди ва Ҳиндистонга қарши уруш бошлашга
қарор қилди. У барча мамлакатларга хабарчилар юбориб, бошлиқларга энг
яхши ёшлардан лашкар тузишни буюрди ва қабила катталигига қараб
жангчилар сонини белгилади. Уч йилдан сўнг ҳамма Бахтарада йиғилиши
керак эди. У Сурия, Финикия ва Кипрдан кема қурувчиларни ҳам чақирди.
Синд дарёсида (кема) қуриш ускуналари йўқлиги тахмин қилинганлиги учун
кемаларни Бахтариядан ўзлари билан олиб кетишлари керак эди... 26. Ҳикоя
қиладиларки, Мидия ва Бобил саркардалари Арбак ва Белизид Оссурия
подшоҳи Сарданапалга қарши кўтарган қўзғолонлари вақтида подшоҳ
Бахтариядан катта лашкар чақирди ва у тез ҳаракат қилиб, йўлга чиққан эди.
Аммо Арбак бахтарияликларни ўзига қўшилишга кўндирди...
32,5. Ктесий айтадики, оссурияликлар ҳукмронлиги қулаганидан сўнг
мидияликлар Осиёни қўлларига олганлар. 34,1. Подшоҳ Артин даврида
мидияликлардан партавалар ажралиб чиққанлар ва ерлари ҳамда шаҳарларини
сакларга топширганлар. Шунда мидияликлар ва саклар ўртасида уруш
бошланди... Ниҳоят, тинчлик ўрнатилди ва партавалар яна мидияликларга
бўйсундилар, бироқ бошлиқлари абадий тинчлик сулҳи ва ҳарбий иттифоқ
туздилар. 43,6. Сак ҳукмдорлари мидиялик асирларни Танаидга кўчирдилар.
43-44. Энди Ҳиндистон чегараларига яқин яшайдиган скифлар ҳақида
гапирайлик. Улар аввалига кичик ҳудудда яшаганлар ва тез орада уни
ўзларининг жасурликлари ва қўрқмасликлари туфайли кенгайтарганлар ва
катта шуҳратли қабилага айландилар. Дастлаб скифлар Аракс бўйидаги озгина
ерларни эгаллаганлар..., бироқ уларнинг бир ҳукмдори Кавказгача, Мэотия
кўли (Азов денгизи) бўйидаги, Уммон текислигидаги ерларни ва яна
Танаидгача бўлган ерларни босиб олди... яна Фракиягача..., Мисрда Нилгача...
Шарқда Уммонгача... Каспий кўли ва Мэотия кўлигача бордилар. Айрим
машҳур подшоҳлар скифларнинг турли уруғлари – саклар, массагетлар,
аримасплар ва бошқаларга ном бердилар...
Do'stlaringiz bilan baham: