Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

XVIIКИТОБ 
1-боб. (1) Партава подшоҳи Митридатнинг ўлимидан сўнг унинг ўғли 
1
Фраат I мил. ав. 175-170 йиллар атрофида ҳукм сурган.
2
Митридат I мил. ав. 170-138 йиллар атрофида ҳукм сурган.
3
Евкратид – юнон гарнизонининг саркардаси. Маркази Таксилда бўлган давлат подшоси Деметрийни тахтдан 
ағдариш мақсадида мил. ав. 174 йил атрофида давлат тўнтаришини амалга оширган. Помпей Трог маълумотларига 
кўра, Деметрий қўшинининг бир қисми билан Бахтарияга қайтган ва Евкратид қўшинларига қарши курашга 
киришган.


238 
Фраат
1
подшоҳ бўлди. Антиохнинг
2
Партавани босиб олишга қилган ҳаракати 
учун ўч олиш мақсадида у Сурияга қарши уруш бошлашга қарор қилди. Аммо 
скифлар ўртасида кўтарилган қўзғолон уни ўз давлатини ҳимоя қилиш учун 
қайтиб келишга мажбур этди. (2) Гап шунда эдики, скифлар тўлов эвазига 
партаваликлар томонидан Сурия подшоҳи Антиохга қарши кураш учун 
чақиртирилган, бироқ уруш тугаб бўлганда етиб келган эдилар. Уларни атайин 
кечикиб қолганликда айбладилар ва келишилган тўловни бермадилар. Скифлар 
бундай узоқ юришни бекорга амалга оширганликларидан норози бўлиб, ё 
уларга пул тўлашни, ёки бошқа душманга қарши юборишларини талаб 
қилдилар. Баландпарвоз рад жавобидан жаҳллари чиққан скифлар Партава 
ҳудудларини талай бошладилар. (3) Шунинг учун Фраат уларга қарши юриш 
бошлади, давлатни бошқаришни эса ўспиринлигида яқинлашиб қолган 
қандайдир Гимерга топширди. Гимер ўз ўтмишини ва ноиб лавозимига 
(фақатгина) 
вақтинчалик 
тайинланганлигини 
унутиб, 
золимлиги, 
бешафқатлиги билан Бобил ҳамда бошқа шаҳарлар аҳолисини эза бошлади. (4) 
Фраат эса ўзи билан Антиохга қарши олиб борилган уруш вақтида асир 
олинган ва у шу вақтгача менсимай, шафқатсиз бўлган юнон қўшинини олиб 
кетди; у, асирлик, чидаб бўлмас ҳақоратлари уларнинг унга нисбатан 
душманлигини камайтирмаганлигини, аксинча, янада кўпайтирганлигини 
унутди. (5) Шу сабабли юнонлар партаваликларнинг жанговар сафлари 
бузилганлигини кўрганларида душманлар томонига ўтдилар ва асирликлари 
учун узоқ кутилган қасосни амалга оширдилар, қонли қиличбозликда партава 
қўшинини ҳам, Фраатнинг ўзини ҳам қириб ташладилар. 
2-боб. (1) Фраат ўрнига унинг амакиси Артабон подшоҳ бўлди. 
Скифлар эса ғалабадан қониқиб ва Партавани хонавайрон этиб, ватанга 
қайтдилар. (2) Аммо Артабон ҳам тохарлар
3
билан бўлган урушда уларга 
ҳужум қилган эди, қўлидан ярадор бўлди ва тез ўтмай вафот этди. (3) Унинг 
ўғли Митридат унга меросхўр бўлди, у ўз қаҳрамонликлари учун Буюк 
номини олган эди, зеро у шуҳрат орттиришда ўз аждодлари билан 
мусобақалашиш иштиёқида ёниб, улардан руҳининг буюклиги билан ўзиб 
кетди. (4) У қўшинлари билан жуда кўп урушларни жасурлик билан олиб 
борди ва Партава салтанатига кўплаб халқларни қўшди. (5) У скифлар билан 
ҳам бир неча бор муваффақиятли уруш қилган ва аждодлар учун ўч олган. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish