2
МУҚАДДИМА
Ҳурматли китобхон! Қўлингиздаги китоб мамлакатимиз тарихидан
ўзбек тилида тайёрланган биринчи хрестоматия бўлиб, унда биринчиларга
хос баъзи хусусиятлар мавжудлиги табиий ҳолдир. Шу давргача ўзбек халқи
ва давлатчилиги тарихи ҳақида қадимги манбаларга асосланган академик
хрестоматия тайёрланмаган ва қадимги тиллардаги манбалар ўзбек
тилига
таржима қилинмаган эди. Кўп манбаларнинг тўла русча таржимаси ва
хрестоматия шаклидаги баъзи китоблар нашр этилган, улар ҳам асосан совет
тузуми даврида бажарилган эди. Рус муаллифлари бундай уринишларни илк
бор XIX асрнинг охири ва XX аср бошларида бошлаганлар. Энг биринчи
нашрларни санкт-петербурглик академик В.В.Латишев бажарган.Унинг
нашрида бизнинг ҳудудларга Россия империясининг мустамлакаларини
ўрганиш нуқтаи назаридан қаралиб, қадимги
юнон муаллифларининг
географик атамаларига деярли аниқлик киритилмаган эди. Шундай бўлса-да,
унинг икки жилдли нашри фойдадан холи эмас. Тарихчи олимлар Ўрта Осиё
ҳақида қадимги шарқ манбаларида ҳамда антик давр географлари ва
тарихчилари асарларида мавжуд бўлган маълумотларни русчага таржима
қилиб, нашр этиш ташаббуси билан чиқдилар. Лекин бу ташаббус ўша
даврда раҳбарият томонидан қўллаб-қувватланмади.
Иккинчи жаҳон уруши арафасида Ўрта Осиё давлат университети
(САГУ)нинг умумий тарих кафедрасига мудирлик қилган
профессор
Л.В.Баженов Ўрта Осиё мавзусида асарлар эълон қилди. Унинг бу соҳадаги
илк асари – “Ўрта Осиё халқлари энг қадимги даврларда (мил. ав. VI–II
асрлар)” 1938 йили нашр этилган. Орадан бир йил ўтгач, Л.В.Баженов янги
китобини нашрданчиқарди. С.П.Толстов бу китобга ёзган тақризида унинг
қатор
камчиликларини
(хусусан,
унда“Авесто”дан
истифода
этилмаганлиги,сакларвакушонлардавлатларитарихи акс эттирилмаганлиги,
қатор атамаларда ноаниқликлар мавжудлиги ва ҳ.к.) кўрсатиб, айни маҳалда
китобхон учун фойдали жиҳатлари ҳам кўплигини қайд этди. Л.В.Баженов
шу йўналишдаги муҳим асари – “Қадимги муаллифлар Ўрта Осиё ҳақида”
китобини 1940 йили нашр этди. Бу китобда мазкур камчиликлар деярли
тузатилган эди.
Л.В.Баженовнинг асосан ўз ташаббуси
билан нашр эттирган
китобларидан сўнг Ўзбекистонда узоқ вақтлар умуман тарихий
манбашунослик, хусусан, қадимги давр манбашунослигига қизиқиш сусайди,
чунки у пайтлар компартия тарихи ва унинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатини
ўрганишга кўпроқ аҳамият бериларди. Узоқ йиллардан сўнг – 1984 йили
Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтининг бўлим мудири
Б.В.Луниннинг “Ўзбекистон тарихи манбаларда” китоби нашр этилди.
Китобда фақат қадимги манбалардан парчалар келтирилган эди. Унда
Л.В.Баженовнинг китобига хос бўлган деярли барча камчиликлар тузатилган.
Бундан ташқари, Б.В.Луниннинг китоби нашр этилаётган пайтга келиб
3
Л.В.Баженов фойдаланган манбалар нашрлари анча эскириб қолганлиги
сабабли, муаллиф ўша манбаларнинг энг янги нашрларидан фойдаланган.
Хрестоматияга хос хусусиятлардан
бири шуки, унда муайян тарихий
манбаданфақат маълум бир мавзуга алоқадор қисмигина олинади. Албатта,
бундай ҳолларда бу парчага тааллуқли сўзбоши ва изоҳлар манбанинг тўлиқ
нашридагисидан анча фарқ қилади. Шунинг учун, Б.В.Лунин ўз нашрида
танланган парчаларга мос изоҳларни келтирган.
Ушбу ўзбекча хрестоматиянинг антик манбалар қисмига
тузилиш ва
композиция жиҳатидан Б.В.Луниннинг русча нашри асос қилиб олинди,
чунки қадимги эллинистик дунёда юзага келган тарихий ва жуғрофий
асарларнинг бирортаси (ҳатто Ҳеродотнинг “Тарих”и ва Аррианнинг
“Анабасис”и) ҳам, қадимги юнон тилини биладиган ўзбек мутахассислари
йўқлиги сабабли, ўзбекчага таржима қилинмаган. Шунинг учун ишнинг энг
қулай ва унумли йўли асарнинг русча таржимасидан фойдаланиш эди.
Б.В.Луниннинг китоби биз учун шундай манба вазифасини ўтади. Б.В.Лунин
китобининг бир хусусиятини биз ҳам қабул қилдик: муаллиф ўз китобини
“Ўзбекистон тарихи манбаларда” деб атаган бўлса ҳам, унда Ўзбекистон
ҳудуди кенг маънода тушунилиб, асосан “Ўрта Осиё” ибораси қўлланилади.
Ҳақиқатан ҳам, қадимги манбаларнинг XX аср охирида юзага келган сиёсий-
маъмурий ва географик бўлинишларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.Бундан
ташқари, ўша даврларда Каспий денгизи билан Хитой оралиғида истиқомат
қилган қабилаларнинг аксарияти кўчманчи бўлганлиги
учун улар яшаган
муҳитни ҳозирги кундаги биронта географик минтақа ва миллий ҳудуд билан
чегаралаш мушкул тарихий муаммодир. Шунинг учун биз ҳам китобда
кўпроқ кенг маънода “Ўрта Осиё” иборасини қўллаймиз.
Ушбу китобнинг муҳим жиҳатларидан бири унда арман манбаларига
ажратилган қисм мавжудлигидир. Б.В.Луниннинг китобида бундай бўлим
келтирилмаган эди. Бу камчиликни арман олимаси Л.Х.Тер-Мкртчяннинг
1979 ва 1985 йилларда рус тилида нашр этилган “Арман манбалари Ўрта
Осиё ҳақида. V-VII асрлар”, “Арман манбалари Ўрта Осиё ҳақида. VШ-ХVШ
асрлар” китоблари тўлдиради. Китобларнинг биринчисида етти арман
муаллифининг асарларидан парчалар келтирилган бўлиб, улардан бештаси V
аср бошлари ва ўртасида, фақат иккитасигина VII асрда яшаган. Лекин бу
муаллифлар ҳам ўз
асарларида олдинги асрларга, яъни қадимги даврнинг
сўнгги палласига оид маълумотларни кўпроқ келтирадилар. Шунинг учун, бу
муаллифларнинг
асарларидан
парчалар
хрестоматиянинг
биринчи
жилдига,иккинчи китобдаги маълумотлар эса қолган жилдларга киритилди.
Б.В.Лунин китобининг яна бир камчилиги унда хитой манбаларидан
таржималар йўқлигидир. Ушбу хрестоматия жилдларида бу камчилик ҳам
тўлдирилди. Бундан ташқари, хрестоматияда биринчи марта қадимги туркий
манбалардан ҳам парчалар келтирилди.
Ниҳоят, хрестоматиянинг асосий хусусиятларидан бири унинг бош
қисмида, бошқа хрестоматиялардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон ҳудудида
сўнгги йилларда олиб борилган археологик қазилмалар
натижасида
тўпланган энг янги маълумотлар алоҳида бўлим қилиб берилганидир. Бу