Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

ПОМПЕЙ ТРОГ ВА ЮСТИН 
Рим тарихчиси Помпей Трог (мил. ав. I аср-мил. I аср) бизгача етиб 
келмаган, 44 китобдан иборат катта асар –“Филипп тарихи”нинг
3
муаллифи; бу 
асарда дунё тарихи ривоятлардаги Оссурия подшоҳлари Нин ва 
Семирамидадан то Рим императори Август
4
давригача тавсифланади. Помпей 
Трог ҳақида каммаълумот сақланган. Унинг асл келиб чиқиши Нарбонн 
Галлиясидан. Унинг бобоси рим фуқароси ҳуқуқини Гней Помпейдан унинг 
Серторий билан урушлари пайтида олган. Унинг амакиси Митридат жанглари 
пайтида отлиқлар қисмининг бошлиғи бўлган, отаси эса Юлий Цезарнинг 
котиби ва таржимони хизматида бўлган. 
Помпей Трогнинг асари бизга мил.II-III асрлардаги рим тарихчиси Марк 
Юниан Юстиннинг қисқача баёнида етиб келган, бизнинг таржима унинг 
танланган қисмларининг русча таржимасидан бажарилди
5
. Аслида Помпей 
Трогнинг асари эллинизм давридаги номаълум юнон муаллифининг тарихий 
тўпламининг қайта ишланган бир шаклидир. Помпей Трогнинг асари ҳақида 
унинг “Муқаддима”ларидан ҳам хулосага келиш мумкин, улар қуйида 
келтирилади (I,XI,XII, XIII, XLI, XLII китобларга “Муқаддима”лар). Асар 
тадқиқотчиларидан бирининг таъкидлашича, у “дунё салтанатларининг пайдо 
бўлиши, кучайиши ва тарих саҳнасидан кетиши билан алмашиниши ғояси” ва 
пировардида “ҳукмронлик қилишга ва аёвсиз босқинчиликка ташналик билан 
суғорилган”, бу эса “инсоният жамиятининг илк ҳолатига нисбатан кескин 
зиддиятдан иборат бўлиб,...салтанатлар асосчиларининг – муаллифнинг 
қарашича, буларнинг ёрқин намояндалари Филипп ва Искандар Зулқарнайн 
бўлган – зўравонлиги ҳамда зулмига нисбатан қатъий норозилик 
билдирилишини кўриш мумкин”
6
. Рим тарихчиси урушлару босқинчиликларни 
қоралаб, бир тарафдан, эски патриархал Македониядаги вазиятни кўкларга 
кўтаради,иккинчи тарафдан, унинг Искандар ва Филиппга бўлган бундай 
муносабатини ғолиб Рим тарихчисининг Македонияни римликлар ўз 
тасарруфига ўтказганидан сўнг ғолибларнинг собиқ империяга юқоридан 
1
Эвмен Кариялик – Искандарнинг сафдоши.
2
Эвдам (ёки Евдем) – юнон лашкарбошиларидан. Искандар вафотидан сўнг Порни ўлднриб, Ҳиндистондаги 
сатрапликни ўз қўлига олган.
3
“Филипп тарихи”да Македониянинг Филипп II ва унинг ўғли Искандар давридаги тарихи келтирилади, асар шунга 
кўра номланган кўринади.
4
Зельин.
5
Юстин. 
6
Зельин.Б. 200.


231 
қарашларини ўз асарида акс эттириши, деса бўлади. Кейинчалик рус 
тарихнавислигида Амир Темурга нисбатан шундай қараш юзага келган. 
Помпей Трог асарининг биз учун қиймати шундаки, унда Артемиталик 
Аполлодорнинг аллақачонлар йўқолган асаридан фойдаланилган. У улкан асар 
бўлиб, унда Митридат урушлари муносабати билан Партава, демак, Ўрта Осиё 
тарихи кенг ёритилган эди. 
IКИТОБ 
1-боб.(4). Оссурия подшоҳи Нин
1
ҳукмронлик ташналиги билан... (5) 
биринчи бўлиб қўшниларига қарши уруш бошлади ва ҳали қаршилик 
кўрсатишга ўрганмаган халқларни Ливия чегараларигача бўйсундирди. (6) 
Тўғри, бундан қадимгироқ даврларда Миср подшоҳи Везосис
2
ва Скифия 
подшоҳи Танай
3
ўтган: буларнинг биринчиси юриш қилиб Понтгача, 
иккинчиси Мисргача борган, (7) Бироқ улар қўшнилари билан эмас, узоқ 
мамлакатларда урушганлар ва ғалабалари билан қаноатланиб, ўзлари учун 
ҳокимият эмас, балки халқлари учун шуҳрат излаганлар. Нин эса ҳукмронликка 
интилган ва забт этган улкан вилоятларни ўзининг доимий мулкига 
айлантирган. (8) Яқин қўшниларини бўйсундириб ва бу билан кучини 
кўпайтириб, у бошқаларни забт этишга дадил киришди ва ҳар бир аввалги 
ғалабаси кейингиси учун қурол бўлиб хизмат қилганлиги учун, охир-оқибатда 
у бутун Шарқ халқларини ўзига бўйсундирган (9) Унинг охирги уруши 
сеҳргарликни ихтиро қилган Бахтария подшоҳи Зардушт
4
билан қилган уруши 
бўлган. Айтишларича, Зардушт биринчи бўлиб сеҳргарлик санъатини ихтиро 
этган, шунингдек, олам тузилишини ва осмон ёритгичлари ҳаракатини катта 
иштиёқ билан тадқиқ қилган. (10) Зардуштни ўлдириб, Ниннинг ўзи ҳам ўлди 
ва ундан кичик ўғли билан хотини Семирамида қолди. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish