IV КИТОБ
VI. Доро элчилар орқали мактуб билан эришмоқчи бўлган сулҳга
эришолмагач, урушни қайта бошлаш учун ўзининг жанговар кучларини
шиддат билан тиклай бошлади. 2. У ҳарбий бўлаклар бошлиқларига Бобилда
йиғилишни буюрди, бахтарияликларнинг қўмондони Бессга ҳам иложи борича
кўп қўшин йиғиб келишни буюрди. 3. Бу қабилалар ичида бахтарияликлар энг
жанговар ва қаҳрлиси, ўз табиати бўйича нозик форсларга ўхшамайдилар; улар
жуда урушқоқ скифларга яқин яшаганлар, талончиликка ўрганиб қолганлар ва
доим қўлларида қурол билан санқиб юрадилар. 4. Хиёнаткорликда
шубҳаланаётган Бесс, албатта,иккинчи даражали мансабларда норози бўлиб
юрарди, лекин шоҳ ундан хавфда эди. Ахир у шоҳлик мансабига эришмоқчи
бўларди-да, лекин у аслида фақат хиёнат билан мақсадига эришиши мумкин
бўлса ҳам, хоин бўлишдан қўрқарди. 5. Ҳар ҳолда, Искандар барча тинтувларга
қарамай, Доронинг қаерга кетганини аниқлай олмади, чунки форслар,
ўзларининг одатларига кўра, ўз шоҳларининг сирини ҳайратланарли даражада
садоқат билан сақлардилар. Шоҳларга анъанавий бўйсуниш ўлим хавфи остида
ҳам индамасликни уларга муқаддас қилиб қўйган. Тилни тиймаслик форсларда
бошқа барча гуноҳларга нисбатан қаттиқ жазоланади; сир сақлай олмайдиган
кишига, бу инсон учун табиатан қийин бўлмаса ҳам, бирор муҳим нарсани
ишониб бўлмайди, деб ҳисобланади.
V
КИТОБ
1
Костюхин. Б. 13.
2
Квинт Курций Руф. Б.9-10.
3
Квинт Курций Руф.Б. 478.
191
17. Сўнгра шоҳ Форс
1
майдонларини вайрон қилиб ва кўп қишлоқларни
ўзига бўйсундириб, урушқоқ ва бошқа форслардан турмуш тарзи билан фарқ
қиладиган мард қабиласига келди. Улар тоғларда ғорлар ковлайдилар ва у
ерларда хотинлари ва болалари билан яширинадилар, уй ҳайвонлари ва
ваҳший ҳайвонлар гўшти билан овқатланадилар. 18. Улар аёлларининг
феъли, ўз табиатига кўра, эркаклариникидан юмшоқ эмас: уларнинг сочлари
бетартиб тўзиб ётади, кийимлари тиззаларидан баланд, бошларини сопқон
билан ўраб оладилар – бу ҳам либос, ҳам қуролдир. 19. Бироқ тақдир зарбаси
бу қабилани ҳам тийиб қўйди. Демак, подшоҳ Персеполдан кетганига ўн уч
кун бўлганида, яна у ерга қайтиб келди.
У ерда подшоҳ ўз яқинларига ва бошқаларнинг ҳар бирига
хизматларига муносиб мукофотлар берди ва бу шаҳардан олган деярли барча
нарсани сарфлаб бўлди...
VIII. Шундан сўнг Доро Бахтарияга ўтмоқчи бўлди, аммо
Искандарнинг ҳаракат тезлиги туфайли у ерни олдинроқ эгаллаб олишидан
қўрқиб, ўз режасини ва йўлини ўзгартирди. 2. Искандар ундан бир минг беш
юз стадий орқада эди, бироқ унинг юришининг тезлигидан ҳеч қандай
масофа узоқ бўлиб кўринмасди. Шундай қилиб, Доро қочишни давом
эттиришдан кўра кўпроқ жангга тайёрланар эди. 3. Унинг орқасидан ўттиз
минг пиёда борарди, улар орасида шоҳга охиригача содиқ тўрт минг юнон
бор эди. 4. Палахмончилар ва ўқчилар бўлаги яна тўрт минг кишини ташкил
қиларди, ундан ташқари унинг асосан бахтарийлардан иборат бир минг уч
юзта отлиқлари бор эди. Уларни Бахтария вилоятининг ҳокими Бесс
бошқарарди...
IX. Доро... сўзлар экан, хавфнинг яқинлигини сезган юраклар ва
кўнгиллар даҳшатдан сиқиларди ва ҳеч қандай фикр айтилмади, ҳеч қандай
овоз эшитилмади. Шунда ниҳоят, шоҳ дўстларининг энг кексаси Артабаз...
деди: “Албатта, биз қимматбаҳо либосларга бурканиб, шонли қуролларимиз
билан пухта қуролланиб, ғалаба умидида шоҳнинг кетидан жангга кирамиз,
бироқ ўлимни қабул қилишдан ҳам бош тортмаймиз”. 2. Қолганлар унинг
сўзларини ҳамдардлик билан қабул қилдилар. Аммо бу ерда иштирок этган
Набарзан ва Бесс ўзаро мудҳиш жиноий иттифоқ тузиб, ўзларига тегишли
қўшинлар ёрдамида шоҳни асир қилиб, унга кишан солишга келишган
эдилар. Улар бундай мулоҳаза қилардилар: агар Искандар уларга етиб олса,
улар унга шоҳни тириклайин топшириб, ғолибнинг катта миннатдорчилигига
сазовор бўладилар ва Дорони тутганлари учун катта баҳо қўядилар; агар
Искандарга дуч келишдан қутула олсалар, у ҳолда Дорони ўлдириб,
ҳокимиятни қўлга оладилар ва урушни қайта бошлайдилар.
3. Ушбу қасдни узоқ мулоҳаза қилганидан сўнг, уни амалга оширишга
тайёрланаётиб, Набарзан шоҳга деди: “Мен аввалига сенга нохуш бўлиб
кўринадиган бир фикрни айтмоқчиман. Ахир, табиблар ҳам кўпинча
касалларни аччиқ дорилар билан даволайдилар-ку. Кема дарғаси ҳам кема
ҳалокатидан қўрқиб, қурби етган нарсани сақлайди, қолган ҳаммасини
1
Форс –ҳозирги Эроннинг жанубида шу номли остон.
192
ташлайди. 4. Мен эса сенга ўзингга зиён етказмасдан, оқилона йўсин билан
подшолигингни ва ўзингни сақлаб қолишни маслаҳат берардим. Биз
илоҳларнинг марҳаматисиз жангга кирдик ва шафқатсиз тақдир форсларни
таъқиб қилишни канда қилмаяпти. Ҳамма нарсани бошқатдан, янги
аломатлар билан бошлаш керак. Вақтинча ҳукумат ва лашкарбошиликни
бошқа кимсага бер, у душман Осиёдан кетгунига қадар шоҳ номини ҳам олиб
юрсин. Ўшанда у ғолиб бўлиб, сенга подшолигингни қайтариб беради. 5. Ақл
бовар қилишича, бу яқин орада юз беради. Бахтарияга ҳали қўл тегилмади,
ҳиндлар ва саклар сенинг ҳукминг остида, кўп халқлар, кўп лашкарлар, кўп
минг пиёдалар ва отлиқлар янгидан уруш бошлаш учун куч тўплаяптилар;
бўлажак жанг аввалгисидан кучли бўлади. 6. Не учун биз онгсиз ҳайвонларга
ўхшаб ўзимизни заруратсиз ҳалокатга дучор қиламиз? Жасур эрларга ҳаётдан
нафратланиш эмас, ўлимдан ҳазар қилиш хосдир. 7. Меҳнатдан эриниб,
дангасалар кўпинча ўзларини тубанликка олиб келадилар; шижоат эса,
аксинча, ҳеч нарсани синовсиз қолдирмайди. Ҳаммани ҳам ўлим кутади,
лекин унга тетик бўлиб бориш керак. Келинг, ишончли паноҳ – Бахтарияга
борайлик ва вақтинча шоҳ қилиб у ернинг ҳокими Бессни тайинлайлик, токи
у ҳамма ишларни бажариб бўлиб, шартли ҳокимиятини сенга, ҳақиқий шоҳга
топширсин”.
9. Ажабланарли эмаски, гарчи ғаламис сўзлар жиноий режани фош
этмаган бўлса ҳам, Доро ўзини тутиб туролмади. 10. Шунда у ҳайқириб, деди:
“Эй, палид қул, ўз жирканч жиноятинг учун қулай фурсат топдингми!” Сўнг
ханжарини қинидан чиқариб, унга санчмоқчи эди ҳамки, кўринишидан
мулойим бахтарияликлар уни Бесс билан бирга ўраб олдилар. Ҳар ҳолда
улар, агар шоҳ қизишишни давом эттирса, куч ишлатишга ҳам тайёр эдилар.
11. Бу орада Набарзан, кетидан Бесс ҳам ғойиб бўлди; улар ўз режаларини
хуфиёна амалга ошириш учун ўз қўшинларига бошқа қисмлардан ажралишни
буюрдилар. 12. Артабаз эса вазиятга тўғри келадиган сўзлар билан чиқиб,
Дорони тинчлантириб, аҳволга шама қилди: ўз одамларидан биронтасининг
нодонлиги ёки адашганлигига босиқроқ муносабатда бўлишини сўради.
Искандарнинг ҳужуми умумий итоаткорликда ҳам оғирдир; агар улар
чекинишни давом эттириб, ўз шоҳларидан узоқлашаверсалар, аҳвол нима
бўлади?
13. Доро хоҳламай Артабазнинг сўзларига кўнди ва аввал ўрдудан
кўтарилишга қарор қилган бўлса ҳам, энди умумий саросимани кўриб ўша
жойида қолди. Ғам ва умидсизликка чўмиб, у ўз чодирида ёлғиз қолди. 14.
Ўрдуда эса бошқариш йўқ бўлиб, ҳар хил кайфиятлар тарқала бошлади,
лекин ишлар аввалгидан фарқли ўлароқ умумий кенгашда муҳокама
қилинмайдиган бўлди. 15. Юнонларнинг бошлиғи Патрон одамларига
қуролланишни ва фармонларни бажаришга ҳозир бўлиб туришни буюрди. 16.
Форслар ажралиб чиқдилар; Бесс бахтарияликлар орасида бўлиб, форсларни
ўзи билан олиб кетишга уринади, ҳали тегилмаган Бахтариянинг
бойликларини ва қоладиганлар хавф-хатарга дуч келишини эслатади. Лекин
барча форслар бир оғиздан шоҳни ташлаб кетмасликларини айтадилар. 17. Бу
орада Артабаз ўзининг лашкарбошилик бурчини адо этаётган эди; у
193
форсларнинг чодирларига борар, гоҳ ҳар бир аскарга, гоҳ бирданига ҳаммага
уларнинг ҳаммаси унинг буйруқларини бажаришга тайёр эканликларига
ишонгунча, далда берарди. Дорони эса у овқатланишга зўрға кўндириб,
ўзининг шоҳона руҳини қайтаришга ундади...
...14. Бироқ Искандарнинг номи ва у ҳақдаги мишмишлар – бу урушда
шу нарса муҳим важ эди – уларни даҳшат билан қочишга мажбур қилди. 15.
Доронинг араваси ортидан бораётган Бесс ва унинг жиноятининг бошқа
иштирокчилари шоҳни отга минишга ва қочиб душмандан халос бўлишга
ундай бошладилар. 16. У эса қасоскор илоҳлар борлигига ишониб ва
Искандарнинг олийжаноблигига орқа қилиб, ўзининг кушандаларининг
орқасидан боришга кўнмади. Шунда улар унга найзалар отиб, кўп
жароҳатлар етказиб, уни ташлаб кетдилар. 17. Улар, шунингдек, юк
ҳайвонларини ҳам юролмасин деб ярадор қилдилар ва шоҳни кузатиб
бораётган икки хизматкорни ҳам ўлдирдилар. 18. Бу жиноятни амалга
оширганларидан сўнг ўзларининг қочганларини билдирмаслик учун
Набарзан Гирканияга, Бесс эса озроқ отлиқлар билан Бахтарияга йўл олди.
Варварлар бошлиқларидан ажралганларидан сўнг умид чорлаган ёки қўрқинч
қувлаган тарафга қараб тарқала бошладилар. Фақат беш юз отлиқ бирлашиб
олиб, қаршилик кўрсатиш дурустми ёки қочишми билмай, саросимада
эдилар. 19. Искандар душманнинг иккиланаётганини сезиб, уларнинг
қочишининг олдини олиш учун Никанорни отлиқларнинг бир қисми билан
илғорга юборди, ўзи эса қолган аскарлар билан уларнинг кетидан кетди.
Қаршилик кўрсатганлардан нақ уч минг киши ўлдирилди; қолган бўлак
молни ҳайдагандек ҳайдаб кетилди, чунки подшо ўлдирмасликни буюрган
эди. 20. Асирлардан ҳеч ким Доронинг аравасини кўрсата олмади...
Do'stlaringiz bilan baham: |