Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 

Бу хабарни олиб, Искандар ҳар бир пиёда устага айтилган миқдорда 
нарвон ясашни буюрди, ўзи эса ўрдуга энг яқин шаҳар – Газага
3
йўл олди. 
Айтишларича, теварак-атрофдаги варварлар етти шаҳарга йиғилганлар. (2) У 
Кратерни ушбу шаҳарларнинг энг каттаси бўлмиш Киропол
4
остонасига 
юборди; у ерда йиғилган варварлар сони энг катта эди. Унга шаҳар аҳолиси 
Кратер билан бўлажак жанг ҳақидаги фикрлар билан банд бўлиб, бошқа 
шаҳарларга ёрдам бера олмаслиги учун шаҳар ёнида ўрду қуриш, шаҳар 
атрофини чуқур зовурлар ва баланд кўтармалар билан ўраш ва керакли 
миқдорда машиналар ясаш буюрилган эди.
(3) Ўзи эса Газага яқинлашиб, шаҳарнинг лойдан қурилган ва баланд 
бўлмаган деворларига нарвонлар қўйиб, тўхтамасдан шаҳарни ҳужум қилиб 
олишни буюрди. Пиёдалар ҳужум қилаётганда палахмончилар, камончилар ва 
найзачилар деворлардан жангчиларни уриб туширар эдилар; улар томонга 
1
Абийлар –скиф қабилаларидан бири.
2
Арриан Турон вилоятининг асосий шаҳрини бир ҳолда Бахтара деб атаса, иккинчи ҳолда Зариаспа деб атаган 
бўлиши мумкин.
3
Суғдиёнадаги шаҳар ва вилоят. Муаллиф вилоят номини баъзан Габаза (ёки Газаба) шаклида ҳам келтиради. 
Вилоят Навтакадан шарқроқда жойлашган.
4
Киропол (Кира, Кирэсхата) – Суғдиёнанинг йирик шаҳри. Бир қатор олимларнинг фикрича, ҳозирги Ўратепа 
атрофида бўлган, бошқаларнинг фикрича эса, Хўжанд ўрнида бўлган. В.В.Бартольд Кирополни Шаҳристонда деб 
ҳисоблаган. Ўратепадаги Муғ вайроналаридаги қазилмаларда мил. ав. IV-II асрларга тегишли қатламлар очилган, 
лекин Кирополнинг ҳозирги Хўжанд ўрнида бўлганлиги ҳали тамомила исботланмаган.


177 
машиналардан ҳам ўқлар учар эди. Кўп ўтмай, ёғилаётган ўқлар деворларни 
мудофаа қилаётганларни чекинишга мажбур этди; македонияликлар тезда 
нарвонларни қўйиб, деворларга чиқиб олдилар. (4) Барча эркакларни қириб 
ташладилар – бу Искандарнинг буйруғи эди; аёлларни, болалар ва бошқа 
ўлжаларни аскарлар ўзларига олдилар. Бу ердан у дарҳол иккинчи, қўшни 
шаҳарга юрди, уни худди шу йўл билан шу куннинг ўзида олди; мағлубларни 
ҳам шундай тақдир кутар эди. Искандар учинчи шаҳарга юрди ва кейинги кун 
биринчи ҳужумдаёқ уни олди... 
...Ҳали олинмаган икки шаҳарнинг варвар аҳолиси ўт қўйилган қўшни 
шаҳарлар узра кўтарилаётган тутунни кўрганда ва уларнинг ёнига қирғиндан 
қутулиб қолган ҳужум гувоҳлари келганда, бу шаҳарларни ташлаб, саросимада 
қоча бошладилар, отлиқларнинг текис қаторлари билан тўқнашдилар ва 
кўпчилиги чопиб ташланди. 

Шундай қилиб, икки кунда бешта шаҳарни олиб ва аҳолини қулликка 
тушириб, Искандар уларнинг энг катта шаҳри – Куруш шаҳрига юрди. У 
Куруш яратган барча нарса сингари, бошқаларникига қараганда баланд девор 
билан ўралган эди; у ерга варварларнинг кўпчилиги, бунинг устига, энг 
урушқоқлари йиғилган эдилар ва македонияликларга уни тўхтамай туриб олиш 
осон бўлмас эди. Искандар деворлар ёнига машиналарни олиб келди ва бу ерда 
деворни бузиб, пайдо бўлган ёриқлар орқали шаҳарга кираман, деб ўйлади. 
(2) Бу ерда шаҳар орқали оқиб ўтувчи, қишда тўлиб оқадиган, ҳозир 
қуриб қолган сой унинг эътиборини ўзига жалб этди. Деворлар унинг 
ўзанининг тубигача етмас эди ва аскарлар у орқали шаҳар ичига кира олар 
эдилар. Искандар ўзи билан шахсий соқчилар, қалқончилар, камончилар ва 
агрианларни олди; варварлар бутун эътиборларини машиналарга қаратдилар, 
улар турган жойларда ҳимояландилар ва у ҳеч ким томонидан сезилмай, кам 
сонли одамлари билан сойнинг ўзани орқали шаҳарга кирди. (3) Бу ерга яқин 
бўлган дарвозани ичидан синдириб, улар дарҳол қолган қўшинни ичкарига 
киритдилар. Варварлар шаҳар олинганлигини кўрсалар ҳам, Искандар ва унинг 
аскарларига ташландилар. Шиддатли жанг бошланди; Искандар бошидан ва 
бўйнидан тош билан оғир шикастланди, Кратер ва кўп саркардалар ўқдан 
яраландилар. Шунга қарамай, варварларни майдондан сиқиб чиқардилар, (4) 
ҳужум қилаётганлар эса фурсатдан фойдаланиб, ҳеч ким бўлмаган деворларни 
эгаллаб олдилар. 8000 га яқин душман шаҳарнинг биринчи қўлга олинишидаёқ 
ҳалок бўлди; қолганлари (ҳаммаси бўлиб бу ерга 15000 жангчи йиғилган эди) 
қалъага қочди. Искандар уларни қамал қилди ва бир кун давомида уларни у 
ерда ушлади; улар таслим бўлдилар, чунки уларда сув йўқ эди. 
(5) Еттинчи шаҳарни у тўхтамасдан олди; Птолемей сўзларига кўра, 
аҳоли ўзи таслим бўлди; Аристобул ҳикоя қилишича, у ҳам ҳужум билан 
олинган ва у ерда қўлга тушганларнинг ҳаммаси ўлдирилган. Птолемей эса 
айтадики, Искандар одамларни аскарларига берган ва у ушбу мамлакатдан 
кетгунга қадар қўзғолонда қатнашганлар қолмаслиги учун, уларни занжирда 
ушлаб туришни буюрган. 


178 
(6) Шу вақт Танаис бўйига Осиё скифларининг қўшини келди; кўплари 
дарё ортидаги варварлар қўзғолони ҳақида эшитган ва агарда қўзғолон 
ҳақиқатан жиддий бўлса, ўзлари ҳам македонияликларга ҳужум қилмоқчи 
бўлган. Спитамен Мароканда қалъасида қолган ўрдуни қамал қилганлиги 
ҳақида хабар келди. (7) Искандар Спитаменга қарши Андромах, Менедем ва 
Каранни юборди. Уларга 60 га яқин отлиқ – “дўстлар” ва Каран қўмондонлик 
қилган 800 нафар ёлланма жангчиларни, пиёда ёлланма аскарлардан эса бир 
ярим мингга яқинини берди. Улар билан ликиялик
1
таржимон Фарнухни 
юборди; у маҳаллий варварлар тилини ва умуман, улар билан муомала 
қилишни яхши билар эди. 

Искандар ўйлаган шаҳри билан машғул бўлди; 20 кунда уни девор билан 
ўради ва у ерда эллин ёлланмаларини, яшашни истаган варвар қўшниларни ва 
урушга яроқсиз македон аскарларини жойлаштирди. Одатдагидек, у илоҳларга 
қурбонликлар келтириб, гимнастик ва отлиқ мусобақалар билан байрам 
уюштирди. 
Искандар кўрдики, скифлар дарёдан қайтмадилар (2) ва ҳатто унинг 
устидан ўқ отмоқдалар (дарё кенг эмас эди), шу билан бирга, варварлар 
одатича мақтаниб, уни масхара қилмоқдалар: у скифлар билан жанг қила 
олмайди, акс ҳолда скифлар ва Осиё варварлари орасидаги фарқни пайқашга 
тўғри келади, – деб бақираётирлар. У ғазаби тошиб, дарёдан кечиб ўтиб, уларга 
ҳужум қилишга аҳд қилди ва кечиш учун мешларни тайёрлай бошлади. 
(3)Аммокечиб ўтишга тайёрлана туриб, қурбонлиқлар келтира бошлаганда 
аломатлар нохуш бўлиб чиқди. Бу уни жуда ранжитди, лекин у кечишдан 
ўзини тия олмади. Скифлар уни тинч қўймадилар. Искандар дарёдан кечиб 
ўтмоқчи бўлиб, яна қурбонлик келтирди ва фолбин Аристандр
2
яна айтдики, 
уни фалокат кутмоқда. Искандар жавоб қилдики, қачонлардир Ксеркснинг 
отаси Доро скифларга кулги бўлгандай, у бутун Осиёни эгаллаган ҳолда 
скифларга кулги бўлгандан кўра, ўлимга боришни афзал кўради. Аристандр 
худо томонидан юборилаётган аломатларни Искандар хоҳлаганича талқин 
қила олмаслигини айтди. 
(4) Кечув учун мешлар тайёр эди; қўшин қуролланган ҳолда дарё бўйида 
турар эди ва берилган ишоралар бўйича, отларда қирғоқ бўйлаб чопиб юрган 
скифларга машиналардан ўқ ота бошладилар. Айримлари ярадор бўлдилар; ўқ 
биттасининг қалқони ва совутини ёриб ўтди ва у отдан қулади. Скифлар 
бундай узоқ масофага учувчи ўқлардан қўрқиб ва уларнинг баҳодири ўлганини 
кўриб, дарё бўйидан бироз чекиндилар. (5) Искандар улар саросимага 
тушганини кўргач, карнайлар садоси остида кечувни бошлади; у олдинда, 
қўшини эса унинг кетидан борар эди. У камончи ва палахмончиларга биринчи 
бўлиб қирғоққа чиқишни буюрди: улар тош ва ўқлар билан скифларни 
масофада тутиб туришлари ва барча отлиқ аскарлар қирғоққа чиқиб олмагунча 
пиёдаларга яқинлашишга имкон бермасликлари керак эди.
1
Ликия – Кичик Осиёнинг ғарбидаги ярим орол. Фарнух исми форсча.
2
Бу шахс Искандарнинг юришларида унинг ҳамроҳи бўлган


179 
(6) Ҳаммалари қирғоққа чиқиб олганларида у скифларга аввал бир чет 
элликлар гиппархиясини
1
ва сариссалар билан қуролланган тўрт ила 
аскарларни ташлади. Скифлар уларни қарши олдилар, отларида ўраб олдилар, 
озчилик кўпчиликни енгдилар ва тўсиқсиз ғойиб бўлдилар. Искандар отлиқлар 
қаторлари орасига камончилар, агрианлар ва енгил қуролланган бошқа 
жангчиларни қўйди, уларни скифларга қарши бошлади. (7) Улар 
яқинлашганда, у “дўстлар”нинг уч гиппархиясига ва барча найза отувчи 
отлиқларга скифларга ташланишни буюрди. Ўзи эса қолган отлиқларни 
ичкарига ботиқ қаторлар билан тизиб, олдинга бошлади; энди уни скифлар 
қуршай олмас эдилар; отлиқларнинг ҳужуми билан бир вақтда, улар билан 
аралашган енгил қуролланган аскарлар скифларга чап бериб, қайта ҳужум 
қилишга имконият бермас эдилар. Ва шунда скифларнинг ҳаммаси қоча 
бошлади. 
(8) Уларнинг мингга яқини, шу жумладан, йўлбошчиларидан бири бўлган 
Сатрак ҳалок бўлди; юз эллик кишига яқин одам асир олинди. Душманни 
тезлик билан қувдилар ва аскарлар қаттиқ иссиқдан азобландилар; барча 
қўшин чанқоқликдан қийналди ва Искандарнинг ўзи ҳам отда кета туриб, бор 
сувини ичар эди. (9) Ушбу сув эса ёмон эди ва унда оғир бетоблик бошланди. 
Шу сабабли скифларнинг ҳаммасига ета олинмади; мен ўйлашимча, агар 
Искандар бетоб бўлмаганда,қочаётган скифларнинг ҳаммалари қириб 
ташланган бўлар эди. У эса ўта оғир аҳволда ўрдуга қайтариб олиб кетилди. 
Шундай қилиб, Аристандрнинг башорати рўёбга чиқди. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish